317
Ушбу иншоатлар безакларининг техникалари, ранглари жиҳатидан бир бирига
ўхшаш бўлса ҳам, хар бири ўзига хос нақшлар ва эпиграфик ёзувлар билан
безатилган ва бир бирини такрорламайди. Интерьер безакларида деворий
суръатлар,
кундал усули, ганчкорлик, ёғоч ўймакорлигида усимликсимон ва
гирих нақшлар стилизациясига
эга нақшлар билан безатилган ,шу даврда
меъморчиликда декорнинг турларига, рангларга катта эътибор қаратилган ва
ўша даврнинг энг яхши усталари жалб этилган.
Текисликдаги нақшли безаклар ислом санъатига XV асргача бўлган даврда
доимий тарзда тўлдирилиб борилган турли хилдаги нақш тузилишини намойиш
қилди. Рельефли нақшлар, ўхшаш мотивлар ва композицияларга асосланувчи,
деворларга қимматбахо тилладан тикилган матони тақлид қилинганлик
эффектини берувчи сифатида пайдо бўлган. Бунга унинг
кундал деб номланувчи
тури мисол бўлади. Кундал тилла ипдан парчага ишириб тикилгандек.
Рельеф
тўқимасидаги парчанинг ўзи ҳам кундал деб номланган
41
. Деворий нақшларда
рельеф қизғиш ганчли массани қизил кесак ўсимлик елими билан аралашиши
ёрдамида эришилади. У нақшнинг керакли белгиланган жойига, керакли
баландликни олгунга қадар қатламига суртилган. Кейин рельефли қисмига
қоғозли тилла кўйилган ва унинг бошқа қисмлари бўялган.
Шунингдек бу
техника рельефли майолика таъсирида пайдо бўлган деб хисобланади. Рельефли
расм тушуриш XIV асрда Хоразм майоликасига хос бўлган. “Кундал техникаси
билан рельефли майолика техникаси ўртасида илдизи умумий тарихга эга бўлган
генетик алоқа мавжуд”
42
.
Эслатиб ўтамиз Ўрта Осиёда нақшларда тилла моғулларгача бўлган даврда
хам бўлган. Г.А. Пугаченкованинг таъкидлашларича тилланинг рельеф бўйича
ишлатилиши узоқ Шарқ санъатининг таъсири бўлган
43
. Л.И. Ремпель 1330
йилларда кундал техникасининг илк шакллари Қусам Ибн Аббос мақбарасининг
гўрхонасида панель қисмида 4 қатор саккиз қиррали юлдуз, учи Эрон қандилига
41
Пугаченкова Г.А. Зодчество Центральной Азии. XV в. Ведущие тенденции и черты. – Ташкент, 1976. – 39 б.
42
Ремпель Л.И. Архитектурный орнамент Узбекистана. – Ташкент, 1961. – 270 б.
43
Пугаченкова Г.А. Зодчество Центральной Азии. XV в. Ведущие тенденции и черты. – Ташкент,
1976. – 15 б.
318
ўхшаш нақшда кесишган безакда хамда куфий ёзуви билан тўқилган мотивли
фриз безакларида сақланган деб таъкидлаган. Безакнинг ишган қисми тилла билан
безатилган. Шунингдек нақшларда зайтун-яшил ва қизил ранглардан ҳам
фойдаланилган
44
.
Амир
Темур
хукмронлик
даври
қурилишни
монументаллаштириш кундал усулининг ривожланишига ва нақшларни тилла
билан безаш технологиясига тўғридан тўғри таъсир кўрсатди.
Кундал усули шаклий безакларда яна иккита улуғвор бўлган биноларда -
Бибихоним ва Гўри Амир мақбараларида бўлган. Бибихоним масжиди
интерьерининг асосий биноси рельефли розеткалари махсус тилла ва ультрамарин
рангли коғозларини ганчли қоришмада шипга майда михлари билан қотирилган.
Хозирги замонавий тилда ушбу устки қисмларни мато безаги билан қиёслаб
“заргарлик безаклари” деб номлашди
45
. Гўри Амир мақбарасида эса ички девор
безакларида, парусларда ва гумбаз безакларида ушбу усулдан фойдаланилган.(1-2-
расм)
1-2-расм. Гўри амир мақбараси интеръер безаклари.
Тилла кўк ранг билан – темурийлар кундал
усулининг анъанавий ранг
бирикмаси хисобланади. Ушбу гаммани
қўшимча: тўқ-қизил, яшил, хаворанг ва оқ ранглар тўлдирган.
44
Ремпель Л.И. Архитектурный орнамент Узбекистана. – Ташкент, 1961. - 264 б.
45
Ремпель Л.И. Архитектурный орнамент Узбекистана. – 322 б.
319
Кундал усули қўлланилган меъморий обидалардан яна бири бу 1646-йилда
бунёд етилган Регистон майдонидаги Тилла Қори мадрасаси. У илгари карвонсарой
бўлган жойда пайдо бўлди. Мадрасанинг безаклари кундал санъатига бой бўлиб,
“олтин билан безатилган” номи ҳам шу билан боғлиқ. Ялтироқ, шунингдек, гулли
безаклар билан интеръерда ишлатиладиган кундал усули девор бўяш техникасида
ҳам қўлланилади. (3-4-расм) Бошқа декор усуллари ҳам қўлланилган: гулли ва
геометрик безакли мозаика ва маёлика. Марказий порталнинг ён томонларида икки
қаватли қанотлари бор, уларнинг бурчакларида камар ва миноралар кўринишидаги
бўшлиқлар мавжуд. Ҳовлининг ғарбий қисмида гумбазли масжид қурилган.
Зилзила натижасида Тиллақори мадрасасининг бир қисми, жумладан, асосий
гумбази ҳам жиддий шикастланган. Тилла қори мадрасаси интеръерида
қўлланилган кундал усулини моҳир усталарнинг юксак маҳоратининг далили
сифатида кўришимиз мумкин.
3-4-расм. Тилла Қори мадрасаси интеръерида қўлланилган кундал санъати
Шундай қилиб, Амир Темур хукмронлик қилган давр нафақат биноларнинг
катта, улуғвор, архитектуравий композицияси жихатидан мураккаб,
балки
безакларнинг ҳам ривожланган даври бўлган. Меъморчиликда безатишнинг янги
усуллари ва техникалари пайдо бўлган. Темур бошқа давлатлардан энг яхши
усталарни олиб келган ва қурилишга катта эътибор берган. Кундал усулидан
интерьер безакларида фойдаланилган.