404
ФИО автора: Бозорова Гулзода Шокиржон қизи.
Фарғона вилояти, Олти ариқ тумани 2-сон касб-ҳунар мактаби информатика АТ
фани ўқитувчиси
Название
публикации:
«КАСБ
ҲУНАР
МАКТАБЛАРИДА
МАТЕМАТИКАНИ ЎҚИТИШНИНГ ИННОВАЦИОН АСОСЛАР»
Аннотация: Мақолада касб ҳунар мактабларида информатика АТ фанини
ўқитиш, бу жараёнда инновацияга асосланган ҳолда бошқа фанлар билан
боғлаш, интерфаол усуллардан кенг фойдаланиш ҳақида баён этилган.
Калит сўзлар: Инновация, информатика, ахборот технология, метод.
Аннотация: В статье описывается преподавание информатики ИТ в
профессионально-технических училищах, связь с другими дисциплинами в
процессе на основе инноваций, широкое использование интерактивных методов.
Ключевые слова: Инновации, информатика, информационные технологии,
метод.
Касб ҳунар мактабларида информатика ва ахборот технологиялари
фанини ташкил этиш айни даврда бошқа фанларга нисбатан инновацион
ёндашув ва илғорликни талаб этади. Информатика ва ахборот технологиялари
ўқитишнинг замонавий таълим технологиялари ва методлари деганда қуйидаги
тушунчалар англанади:
1) илмий изланиш методлари (кузатиш, тажриба, таққослаш, аналогия,
анализ ва синтез, умумлаштириш, абстракциялаш, конкретлаштириш ва
классификациялаш);
2) ўқитиш методлари (изоҳли-кўргазмали, намойиш, китоб билан ишлаш,
репродуктив, эвристик (ўқув кашфиёти), муаммоли вазият, тадқиқот, лойиҳалаш
методи, муайян вазиятларни ўрганиш (кейс-стади) методи, маъруза, ҳикоя,
405
оғзаки йўл-йўриқ бериш, тушунтириш, суҳбат методлари, амалий машғулот,
лаборатория иши;
3) хулоса чиқариш методлари (индукция, дедукция ва аналитик метод).
Информатика ва ахборот технологияларини ўргатишда касб ҳунар мактаби
ўқувчиларида компетенцияларни шакллантиришда фанлараро боғланишлардан
фойдаланилган холда машғулотларни ташкил этиш ҳам бу фаннинг асосий
мақсадидир. Информатика ва ахборот технологиялари фанининг бошқа фанлар
билан узвий боғлиқлиги математика, физика, география, химия, чизмачилик,
иқтисодий билим асослари ва бошқа умумтаълим фанлари орасидаги яққол кўзга
ташланади.
Аввало, касб ҳунар мактабларида информатика ва ахборот технологиялари
фанини бошқа фанлар билан боғлаб ўтиш ўқувчиларни касбга йўналтириш
масаласига катта ёрдам беради. Ўқувчиларнинг информатика ва ахборот
технологиялари фанидан ўзлаштирган билим, кўникма ва компетенцияларни
баҳолашга қўйиладиган талаблар масаласида эса фан ўқитувчиси асосан
рағбатлантиришга катта эътиборни қаратиши лозим.
Информатика ва ахборот технологиялари дарси ва унга қўйилган
компетенциявий ёндашувга асосланган ҳолда ўқитувчига дидактик, психологик
ва методик каби замонавий талаблар қўйилади. Касб ҳунар мактаби
ўқувчиларига фан мавзусидан келиб чиқиб таълимда дастурлаш тилларини
ўқитиш , алгоритм назарияси ва алгоритмлаш асослари, дастур тузиш
технологияси, дастурлаш тиллари (Pascal, Delphi) да дастур тузишни ўргатиш
методикаси, компютер графикаси, унинг турлари, график мухаррирлар бўлими,
Paint, Adobe Photoshop ва Corel Drawни ўқитишда амалий машғулотларни
ташкил этиш усуллари педагог мукаммал билиши, маҳорат билан тушунтира
олиши лозим.
Касб ҳунар мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фанини
ўқитишда аралаш таълим элементларидан фойдаланиш усуллари (blended
learning) долзарб масала ҳисобланади. Бунда дарс машғулотларини ташкил
этишда Khanacademy.org va Google classroom платформаларидан фойдаланиш
406
қўл келади. Информатика ва ахборот технологиялари фанидан синфдан хамда
мактабдан ташқари ишларни ташкил қилиш, масалан, тўгараклар,кечалар,
олимлар билан учрашувлар, мусобақалар, олимпиадалар, “Билимлар беллашуви”
танлови, викториналар, эскурсияларни ташкил қилиш ҳам ўқувчини фанга
қизиқишини янада оширади. Бу каби таълим беришда интерфаол ўқитишни
ташкил қилувчи педагоглар учун, соф ўқув мақсадларидан ташқари қуйидаги
жиҳатлар ҳам муҳимдир:
-гуруҳдаги ўқувчиларнинг ўзаро мулоқотлари жараёнида бошқаларнинг
қадриятларини тушуниб етиш;
-бошқалар билан ўзаро мулоқотда бўлиш ва улар ёрдамига муҳтожлик
заруратининг шаклланиши;
-ўқувчиларда мусобақа, рақобатчилик кайфиятларини ривожлантириш.
Шунинг учун интерфаол ўқитиш гуруҳларида муваффақиятли фаолият кўрсатиш
учун зарур бўлган иккита асосий функциялар амалга оширилиши лозим: -
ўқитишнинг прагматик жиҳати қўйилган ўқув масаласини ечишликнинг
шартлиги; - тарбиявий масалаларни ечиш (ҳамкорликдаги иш жараёнида гуруҳ
аъзоларига ёрдам кўрсатиш, хулқ-атвор нормаларини шакллантириш).
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Очилов М. Янги педагогик технологиялар. – Қарши: Насаф, 2000. – 80
б.
2.
Ходжаев Б.Х. Инновацион таълим технологиялари модулидан маъруза
матнлари.-Т.:2015
3.
Burkhonov, I. (2021, June). THE IMPORTANCE OF THE SCIENTIFIC
HERITAGE OF ASOMIDDIN URINBOYEV IN THE STUDY OF THE
HISTORY OF THE KOKAND KHANAT. In Конференции.
4.
Burkhonov, I. M. (2020). “ZAKAT” HAS ENSURED FAIRNESS AND
BALANCE IN SOCIETY. Theoretical & Applied Science, (5), 201-204.
5.
Muhiddinovich, B. I. (2020). Negative impact of the tax system on political
life-on the example of the history of the Kokand Khanate (1850–
407
1865). ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research
Journal, 10(5), 790-795.
6.
Burkhonov, I. (2021, August). THE IMPORTANCE OF THE SCIENTIFIC
HERITAGE OF ASOMIDDIN URINBOYEV IN THE STUDY OF THE
HISTORY
OF
THE
KOKAND
KHANAT:
https://doi.
org/10.47100/conferences. v1i1. 1242. In RESEARCH SUPPORT CENTER
CONFERENCES (No. 18.05).
7.
Бурхонов, И. М. (2019). ҚЎҚОН ХОНЛИГИ МАЪМУРИЙ
БОШҚАРУВИДА СОЛИҚ ТИЗИМИНИНГ СИЁСИЙ ХАЁТГА
САЛБИЙ ТАЪСИРИ (1850-1865). ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ, (19).
8.
Burkhonov I.M.(2021) FROM THE HISTORY OF THE TRANSLATION OF
THE WORK OF ABURAZZAK SAMARKAND «MATLA'I SA'DAYN
AND MAJMA'I BAHRAIN» "Экономика и социум" №11(90)2021,138-
144
9.
Бурхонов, И. М. (2020). «ЗАКОТ»-ХАЛҚИМИЗ ҲАЁТИДА АДОЛАТ
ВА МУТАНОСИБЛИК ОМИЛИ. ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ, 3(5).
10.
ХАТАМОВА
ЗУМРАДХОН
НАЗИРЖОНОВНА,
(2020)
ОСОБЕННОСТИ
НАЛОГОВОЙ
СИСТЕМЫ
КОКАНДСКОГО
ХАНСТВА,
5 (295)
МОЛОДОЙ УЧЕНЫЙ
, 254-256.
11.
Nazirjonovna, H. Z., & Abdumannobovich, N. M. (2020). Tax system on the
territory of kyrgyzstan during the Kokand Khanate. ACADEMICIA: An
International Multidisciplinary Research Journal, 10(6), 209-212.
12.
Xatamova, Z. (2020). Expenditure of state funds replenished by taxes in the
history of the kokand khanate. EPRA International Journal of Research and
Development (IJRD), 5(3), 274-277.
13.
Хатамова, З. (2021, August). EXPENDITURE OF INCOME FROM
TAXES AND LEVIES IN THE KOKAND KHANATE: https://doi.
org/10.47100/conferences. v1i1. 1230. In RESEARCH SUPPORT CENTER
CONFERENCES (No. 18.05).
.
14.
Хатамова, З. Н. (2020). ҚЎҚОН ХОНЛИГИДА СОЛИҚЛАР
ҲИСОБИГА ТЎЛДИРИЛГАН ХАЗИНАНИНГ САРФ ЭТИЛИШИГА
ОИД МАЪЛУМОТЛАР. ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ, (SI-1№ 4).
15.
Xatamova Zumradxon Nazirjonovna. INFORMATION ON THE PROVISION
OF THE FUND IN THE KOKAND KHAN. Look to the past. 2020, SI,pp.590-
595
16. Маҳмудова, Азизахон. "Историческое значение проводимых исследований ученых
археологов на территории Согда." Общество и инновации 2.10/S (2021): 42-46.
408
17. Makhmudova Azizakhon Nosirovna (2019)
The role of Suleymanov Rustam Khamidovich in the
study of urban development of ancient period in uzbekistan
Проблемы современной науки и
образования 12-2 (145)
409
Достарыңызбен бөлісу: |