Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке»



Pdf көрінісі
бет269/328
Дата19.01.2023
өлшемі12,18 Mb.
#61977
түріСборник
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   328
Байланысты:
Зарина мақола 722 бет

Муаммонинг ечими. Шунинг учун малака ошириш жараёнининг ўзида 
интерактив ўкув муҳити яратилиб, тарбиячилар унинг бевосита иштирокчисига 
айлансалар, яъни хар бир интерфаол усулни бевосита ўзларидан ўтказиб 
ўзлаштирсалар, ушбу усулларни мактабгача таълимга мослаштириб, амалиётга 
татбиқ этишлари шунчалик осон ва қулай кечади. Мактабгача таълим 
муассасаларида интерактив усуллардан «Ақлий ҳужум», «Ролли ўйин», «Кичик 
гуруҳларда ишлаш», «Баҳсмунозара», «Галереяга сайр», «Кластер», «Бумеранг», 
«Энержайзерлар»дан фойдаланиш мумкин. Тарбиячи машғулот ўтказиш 
жараёнида машғулотнинг боши ва оҳирида мавзу юзасидан болаларнинг 
тушунчаларини аниқлаш ҳамда олган билимларини мустаҳкамлаш учун аклий 
ҳужум усулидан фойдаланиши мақсадга мувофиқ. «Кичик гуруҳларда ишлаш» 
болаларнинг ўзаро мулоқот ва фикр алмашувига асосланади. Бўнда гуруҳда 
таҳлил қилиш, текшириш асосида берилган мавзу ишлаб чиқилади. «Ролли 
ўйинлар»да болаларга бирор муаммоли вазият берилади.
Болалар бу метод ёрдамида реал ҳаёт ҳолатларини жонлантирадилар. Баҳс-
мунозара методида болаларга бир кун олдин мавзу берилади. Болалар саволларга 
ота-оналаридан сўраб жавоб топиб келадилар ҳамда берилган саволларга 
жавоблар “баҳс-мунозара” асосида олиб борилади. Педагогик технология - 
болани мустақил ижод қилиш, билим олиш, фикрлашга ўргатишни 
кафолатлайдиган жараёндир [2].
Методика - педагогнинг билими, кўникмаси, маҳорати, шаҳсий сифатлари, 
темпераментига боғлиқ бўлиб, маълум шаҳс, педагог учун қулай бўлган ўқитиш 
усуллари ва йуллари мажмуидир. У алоҳида методикаларга ажратилади: 
Педагогика фани маълум ўқув фанларини ўқитиш қонуниятларини тадқиқ 
қилади. Болага билимлар тайёр ҳолда берилмайди, у келгусида билимларни 
манбалардан мустақил ола билиш, фикрлай олиш, мустақил позицияда тура 
олишга ўргатилади. Барча болаларни ўз қобилиятлари эҳтиёжлари даражасида 
албатта ўзлаштириб олишлари кафолатланади. 


802 
Юқорида келтирилган интерактив усуллар ва методлардан фойдаланиш 
мактабгача таълим сифати ва самарадорлигига эришишда муҳим аҳамият касб 
этади. Тарбиячининг машғулотга тайёргарлик модулини қўллаш усуллари билан 
таништириш муҳим аҳамият касб этади. Айтиш жоизки, ҳар бир машғулот 
аввалида тарбиячи “бугунги педагогик вақтда болаларга нималарни ўргата 
оламан?” деган саволни ўз олдига қўйиши ва аниқ мақсадни белгилаб олиши 
зарур. Шунинг учун ҳар бир тарбиячи тайёргарлик модулини яратишида 
педагогик вазият учун кетадиган таҳминий вақтни аниқ белгилаши лозим. 
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, интерактив усулларни қўллаб тайёрлов 
гуруҳида тажриба-тадқиқот машғулотининг тарбиячи томонидан тайёргарлик 
модули ва машғулот ишланмасидан намуна келтирамиз:
Мавзу: Ҳаво билан таништириш. Тарбиячи: Болалар бугун мен сизларга 
тадқиқот билан шуғулланадиган олимлар ролини бажариш имкониятини 
бераман. Хозир мен сизларга бир топишмоқни айтаман. Топишмоқнинг 
жавобини топсангиз, тадқиқот нима билан утказилишини билиб оласиз. Болалар: 
Ҳаво. Тарбиячи: Айтинг-чи, атрофимиздаги ҳавони курамизми? Болалар: Йук, 
курмаймиз. Тарбиячи: 
Болалар ҳавони куриш учун биз лабораторияга борамиз (болалар ок 
фартукни тақиб стол атрофига турадилар). Ҳавони билиш учун уни тутишимиз 
керак. Тажриба: “Куринмасни тут”. Тарбиячи: Ҳаммангиз стол устидаги 
полиэтилен ҳалтани қўлингизга олинг, унда нима бор? Болалар: У ўша. 
Тарбиячи: Уни олиб бир неча марта пуфлаймиз, энди уни бураймиз, ҳалта ҳавога 
тўлди, ҳаво тўлдирилган ҳалтача ёстиққа ўхшайди. Ҳаво бутун ёстиқчага 
ўрнашиб ҳалтачани эгаллади. Агар биз уни ечиб юборсак нима бўлади? Болалар: 
Ҳалтадаги ҳаво чиқиб кетади, буюм ўз ҳолига қайтади. Тарбиячи: Ҳавони сезиш 
учун уни тутишимиз керак экан, биз бўнга эришдик. Биз ҳавони тутдик. 
Тажриба: «Пуфлаш машқи».Тарбиячи: Сизнинг олдингизда сув солинган стакан 
бор, стаканга солинган найчани пуфлаймиз ва нима содир бўлишини кузатамиз. 
Болалар: Майда пуфакчалар ҳосил булади. Тарбиячи: Биз пуфлаганимизда ҳаво 
чиқиб, сувда пуфакчалар ҳосил бўлади. Демак, ҳавони яна бир бор кўзатдик. 


803 
Энержайзер. «Кувноқ шарчалар». Ўйиннинг бориши. Ушбу ўйин учун 6-8 та шар 
керак булади. Иштирокчилар «санама» айтиш орқали 3 ёки 4 гуруҳга 
бўлинадилар. Ҳар бир гуруҳ аъзолари давра куриб, бир-бирларининг қулларини 
махкам ушлайдилар. Тарбиячи ҳар бир гурухга бир нечта шар беради. Уларнинг 
вазифаси қулларини қуйиб юбормасдан шарларни ҳавода иложи борича кўпрок 
уйнатишдан иборат. Ерга тушган шарни олиш мумкин эмас. Шарларни узок вақт 
ҳавода ушлаб уйнатган гуруҳ ғолиб деб топилади [3].
Интерактив ўқитиш машғулотини ўтказишда қуйидагиларга эътибор 
қаратишингиз тавсия этилади: Машғулот иштирокчилари, мавзуни танлаш: 
• иштирокчилар ёши, уларнинг қизиқишлари;
• машғулот ўтказишнинг вақтинчалик белгилари;
• шу мавзуда ушбу гуруҳлар билан аввал машғулот ўтказилганми?
• Шу машғулотга гуруҳнинг қизиқиши.Керакли шартлар қуйидагилар:
• Машғулот мақсади.
• Тарқатма материаллар.
• Техник жиҳозлар.
• Иштирокчилар.
• Асосий саволлар, уларнинг кетма-кетлиги.
• Ҳаётдан амалий мисоллар. Ҳар бир машғулотда бўлиши керак бўлган 
аспектлар:
• Ечими керак бўлган муаммони аниқлаш.
• Иштирокчиларни таништириш (танишув учун машғулотлар, эмоционал 
сиқувларни бартараф этиш).
• Келажакда олинган билимларни қўллаш.
• Амалий қисм. Интерактив методлар:
• Танишув, «Музёрар» ўйин.
• Давра суҳбати.
• Ақлий ҳужум.
• Ролли ўйинлар.
• Кичик гуруҳларда ишлаш.


804 
• Жуфтликда ишлаш.
• Баҳс-мунозара.
• Галереяга сайр.
• Энержайзерлар.
Ушбу интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда турли қизиқарли 
машғулотларни ташкил қилиш ва ўтказиш болаларнинг таълим олишга бўлган 
қизиқишларини ошириб, ижодий қобилиятларини ривожлантиради, интерфаол 
усулларни амалда қуллаш натижасида болалар бу усулларни ўзидан ўтказиб, 
купрок амалий билим ва куникмаларни эгаллайдилар [4]. 
Хулоса: мактабгача ёшдаги болалар қизиқувчан, харакатчан, ташаббускор, 
эркин фикрловчи, кўзатувчан, соғлом бўлиши керак. Ҳозирда хар бир бола эркин 
ижод қилиши ва ўзининг қобилиятини кўрсата олиш хуқуқига эга. Ноанъанавий 
машғулотларда илғор педагогик технологияларга асосланган ҳолда меҳр билан 
болаларга иқтидорини намоён қилишига шароит яратиб беришимиз зарур. 
Тарбиячиларнинг ўтаётган машғулотлари замон талаблари асосида бўлибгина 
қолмасдан, тарбияланувчининг ўзи хам бу машғулотдан завқ олсин;
• мактабгача таълим муассасаларида мактабга тайёрлашда болаларни хар 
томонлама фаоллаштирувчи усуллар-интерактив методлардан фойдаланиш 
зарўрдир, чунки илғор педагогик технологиялар, ноанъанавий усуллар билан 
таълим-тарбия бериш ҳозирги даврда жуда яхши самара беради, таълим 
сифатини оширади; Тарбиячи томонидан қўлланиладиган интерактив усуллар 
болаларнинг қизиқиши ва эхтиёжларини қондирадиган даражада ташкил 
этилиши мактабгача таълимнинг сифатини оширувчи муҳим омил ҳисобланади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   328




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет