800
Сўнгги йиллардаги
таълим-тарбия мазмуни, шакли, восита ва методларини
янгилашга эътибор бериш, мактабгача таълимга оид инновацияларни излаш, уни
таълим-тарбия жараёнига, тарбиячиларнинг педагогик фаолиятига киритиб
боришда малака ошириш тизимининг ахамияти каттадир.
Мавзунинг долзарблиги. Педагогик жараёнга
илғор педагогик
технологияларни татбик этиш, инновацияларни жорий этиш, ўқитувчи ва
тарбиячиларни замонавий усуллардан фойдаланиш, кўникма ва малакалари
билан куроллантириш малака ошириш тизими олдига қўйилган вазифалар
замирида амалга оширилмокда. Ҳозирги вақтда дунё психологлари
таъкидлаганидек, «индиго» болалар дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни
катталарданда тез сезмоқдалар. Шунинг учун бугунги кун тарбиячилари олдида
бир қатор долзарб вазифалар турибди. Шулардан бири таълим жараёнида
интерактив усуллардан фойдаланишдир.
“Мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари
кайси интерактив
усуллардан кандай фойдалана олади?” деган ҳақли савол тугилади. “...Педагог
болаларимизга замонавий билим берсин деб талаб киламиз. Аммо замонавий
билим бериш учун, аввало, мураббийнинг ўзи ана шундай билимга эга бўлиши
керак” [1].
Адабиётлар шарҳи. Мактабгача ёщдаги болаларда интерактив усуллардан
фойдаланган ҳолда ижодорлик ҳиссини тарбиялаш борасида олимларнинг
билдирган фикрларини тащҳис қилишни мақсадга мувофиқ. Жумладан,
Н.Л.Фигурин, М.П.Денисова, М.Ю.Кицяковская, А.Валлон, Д.Б.Елконин,
Е.А.Аркин, С.Фаянс, Сщ.Бюлер, Ф.И.Фрадкиналарнинг асарлари алоҳида
аҳамиятга моликдир. Тарбиячиларни интерактив усуллардан оқилона, мақсад ва
шароитга мувофиқ тарзда дидактик тамойилларга асосланган ҳолда
фойдаланишга ўргатиш бугунги кунда замонавий педагогиканинг мухим
масалаларидан бири ҳисобланади. Мактабгача
таълим муассасалари
тарбиячилари ўз фаолиятларига замонавий усулларни мактабгача таълимга оид
илмий мақолалар, рисолалар, маҳаллий илғор тажрибаларни ўрганиш
орқали
801
татбиқ этиб келмоқдалар. Баъзан, интерактив усулларнинг моҳияти ва мақсадини
тўлиқ англамаган ҳолда қўлламокдалар.
Достарыңызбен бөлісу: