Bibliography:
1. Blokh , M. A. Course in Theoretical English Grammar / MA Bl o kh .
Moscow: Vysshaya shk o la, 2013. - 383p.
2. Gulyamov , A.G. The Verb / A.G. Gulyamov . - Tashkent, 2014. - 88p.
3. Karaulov , Yu. N. General and Russian Ideography / Yu.N. Karaulov .
Moscow, 2016. - 354 p.
865
ФИО авторов: Тошкент давлат иктисодиёт университети
Инновацион таьлим кафедраси доценти: Ф.С. Турабеков
Тошкент давлат иктисодиёт университети
“Професионал таълим назарияси ва методикаси”
мутахасисслиги магистранти: Сайматов Ш.С.
Название публикации: «ПРОФИССИОНАЛ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА
ТАЛАБАЛАРНИНГ
МЕТОДИК
КОМПЕТЕНТЛИГИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ»
Таянч сузлар: Компететнтлик, Инновацион, элементлар, ноанъанавий
методлар, индивидуал технологик жараёнлар, касбий-методик, мотивлар,
Креативлик, адекват
Аннотация
Ушбу илмий маколада профиссионал таълим жараёнида талабаларнинг
методик компетентлигини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари,
педагог кадрларнинг методик компетенцияларни шакллантириш ва
битирувчиларни профиссионал фаолиятга тайёрлашни такомиллаштиришнинг
илмий асосланган тизимини яратиш борасида олиб бориаётган тадқиқотлар
хакида ёритилган
Мавзунинг долзарблиги ва зарурати. Ушбу илмий маколамда
иқтисодиёт
жараёнида
талабаларнинг
методик
компетентлигини
ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари, Жаҳон таълим тизимидаги
ислоҳотлар ва таълим бозорида рақобат муҳитини шаклланиши мутахассислар
тайёрлаш тизимини компетентли ёндашув асосида ташкил этиш ва таълим
стандартларида
белгиланган
компетенциявий
талабларни
узлуксиз
такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Ҳозирги кунда, АҚШ, Англия, Германия,
Россия, Жанубий Корея каби ривожланган мамлакатларнинг нуфузли илмий-
тадқиқот марказларида педагог кадрларнинг методик компетенцияларни
866
шакллантириш
ва
битирувчиларни
касбий
фаолиятга
тайёрлашни
такомиллаштиришнинг илмий асосланган тизимини яратиш борасида
тадқиқотлар олиб борилмоқда, жумладан, Иллинойис университетининг (АҚШ)
“IEARN” ва “KIDLINK” минтақавий таълим дастурлари кадрлар тайёрлашнинг
инновацион йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Халқаро тажрибага кўра педагогларнинг методик компетентлиги,
жумладан, таълим жараёнини амалга оширишнинг энг мақбул методларини
(multi-level interactive education), самарали моделларини ишлаб чиқиш,
инновацион таълим муҳитини ташкил этиш ва амалга оширишнинг методик
таъминотини такомиллаштиришга алоҳида эҳтиёж туғилмоқда. Мазкур жиҳат
бўлажак
иқтисодиёт
ўқитувчиларининг
методик
компетентлигини
ривожлантиришни тақозо этади. Таълим жараёнини ташкил этишда таълим
шакллари ва методларини модернизациялаш, методик компетентликни
шакллантириш усулларини, илмий асосларини ишлаб чиқиш, шунингдек,
педагогларнинг методик компетентлигини шакллантиришнинг замонавий
методик тизимини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишнинг педагогик
шароитларини белгилаш, ўқув материалларини мазмунан такомиллаштириш
зарурияти юзага келмоқда. Мазкур заруриятдан келиб чиқиб, инновацион
ёндашув асосида ривожлантириш технологиялари жорий этиш, касбий фанларни
ўқитиш методикаси ва дидактик воситаларини ишлаб чиқиш талаб этилади.
Республикамиздаги техника олий таълим муассасалари 60112400 –
Профессионал таълим (60310100 - иқтисодиёт) бакалавриат таълим
йўналишининг фанлар кесимида касбий компетенциялари бакалаврят таълим
йўналишида таҳсил олаётган бўлажак иқтисодиёт ўқитувчиларининг
инновацион ёндашув асосида методик компететнтликларини
ривожлантиришнинг асосий йўналишларини аниқлаш муҳим педагогик
аҳамиятга эга.
Инновацион ёндашув асосида бўлажак иқтисодиёт ўқитувчисининг
методик компетентлигини ривожлантириш ҳақида юқорида келтирилган
867
фикрларни таҳлил қилиш унинг қуйидаги асосий белгиларни ажратиб кўрсатиш
имконини беради:
- биринчидан, методик компетентлик ўқитувчиларнинг инновацион-ўқув
фаолиятини ифодалайди ва педагогик фаолиятининг сифат кўрсаткичи
ҳисобланади;
- иккинчидан, методик компетентликни ривожлантириш нафақат якуний,
балки ўқув-тарбия жараёнида ҳам ўқитувчининг, ҳам талабаларнинг қайта
инновацион ёндашув асосида ўзгариши жараёнини ифодалайди;
- учинчидан,
методик компетентликни ривожлантириш ўқитувчи
тафаккурининг шаклланиш жараёнига таъсир кўрсатади.
Таълимда инновацион ёндашув элементларини танлаш ва амалга
оширишда ўқувчиларнинг ўқув билиш фаолиятларини эътиборга олиш лозим.
Амалиётдаги оддий қоида шу ҳақда гувоҳлик берадики, назарий дарснинг
дастлабки 20 дақиқасида ўқувчиларга янги билимларни бериш амалга
оширилади, кейин эса ноанъанавий методларни амалга ошириш орқали берилган
билим мустаҳкамланиши лозим.
Таълимнинг икки асосий шакли, яъни ҳамкорликда ва индивидуал тарзда
касбий-методик фаолиятни ташкил этувчилари аниқланди.
а) Ҳамкорликда касбий-методик фаолият юрита олиш компетентлигини
ташкил этувчилари (1-расм):
- ҳамкорликдаги касбий-методик фаолият: касбий-методик фаолиятнинг
бу тури бевосита ўқитувчи ва талабанинг ўзаро ҳамкорлигида ташкил этилади,
ўқитувчи талабаларга мустақил методик фаолият юритишлари учун амалий
ёрдам беради, маълум йўл-йўриқлар, кўрсатмалар, маслаҳатлар бериб боради,
талабаларда улар асосида методик компетентлиги шаклланади;
- ўқитувчи: ўз касбий, методик ва педагогик фаолияти давомида
талабаларни мустақил ўзлаштиришлари учун қўшимча ўқув материаллари ва
улар мазмунига доир мустақил иш ва топшириқлар тайёрлайди ҳамда
талабаларга уларни бажаришлари учун тегишли методик кўрсатмалар беради;
868
- талаба: ўқитувчининг кўрсатмалари асосида мустақил методик фаолият
билан шуғулланади. Ўқитувчидан маслаҳат олган ҳолда амалий ишларни
бажариш методлари, воситалари ва шаклларини танлайди, амалий ишлар ҳамда
ижодий топшириқларни бажаради;
- методлар, шакллар, воситалар: ўқитувчи томонидан тавсия қилинган
мустақил ишлаш методлари, воситалари ва шаклларини қўллаш асосида
талабалар технологик жараёнлар ва техник объектларга оид топшириқларни
мустақил танлайдилар ҳамда ижодий бажарадилар;
- ўқитувчи назорати: ўқитувчи талаба бажарган технологик амалларни
таҳлил қилади. Талаба касбий-методик фаолият юритиш ишларни бажариш
жараёнида йўл қўйилган хатоларни аниқлайди, амалий фаолият усулларини
кўрсатиб беради.
- тузатиш киритиш: ўқитувчи аниқлаган хатоликлар бартараф этилади
ҳамда амалий ишларни бажаришнинг энг мақбул усуллари кўрсатилади;
- натижа: битирувчилар йўриқномалар асосида мустақил иш бажара
оладиган, ижодий тафаккурга эга, технологик жараён ва техник
объектларнитанлаб, самарали фаолият олиб борадиган компетентли мутахассис
бўлади.
869
1-расм. Методик фаолият юрита олиш компетентлигини шакллантиришнинг
умумий тузилмаси.
Индивидуал
тарзда
касбий-методик
фаолият
юрита
олиш
компетентлигини ташкил этувчилари:
- индивидуаллик: талаба эгаллаган билими, кўникма ва малакаларидан
касбий-методик компетентлигини шакллантиришда фойдаланиб, индивидуал
таълим олади;
- талаба: эгаллаган компетентлиги асосида мустақил ижодий фаолият
билан шуғулланади. Ўз амалий фаолиятига мос ҳолда касбий-методик фаолият
юрита олиш шакл, метод, воситаларини ўзи танлайди;
- мотивлар: талаба ўз хоҳиш-истаги, маънавий эҳтиёжи ва қизиқишларидан
келиб чиққан ҳолда касбий-методик фаолият юрита олади. Технологик жараён
ва техник объектларни ўз қобилиятига таянган ҳолда танлайди ва улар билан
боғлиқ масалаларга ечим топади;
Достарыңызбен бөлісу: |