870
- ўз-ўзини назорат қилиш: талаба технологик жараёнга оид ўзи бажарган
касбий-методик фаолият юрита олишга танқидий қарайди ва хатолардан
хулосалар чиқаради. Мустақил фаолият самарадорлигини ошириш учун мақбул
усуллар қўллайди;
- Креативлик (ижодкорлик): талаба ўз хулосалари асосида касбий-
методик
фаолият юрита олиш усулига муҳим ўзгартиришлар киритади;
- натижа: талаба ўзининг интеллектуал қобилиятига ҳамда методик
компетентлигига мос ҳолда касбий-методик фаолият юрита оладиган, ижодий
тафаккурга эга, технологик жараён ва техник объектларни мустақил танлай
оладиган ва мустақил ижодий фаолият олиб
борадиган етук компетентли
мутахассис сифатида намоён бўлади.
Таълимга инновацион ёндашув ва интерфаол
методлар аввало педагог
онгида қайсидир бир йўналишдаги фаолиятнинг умулашган лойиҳаси тарзида
намоён бўлади. Ҳар бир ёндашув алоҳида фан техника, ишлаб чиқариш
технологиясининг ривожланиши билан ўзгариб боради. Ҳозирги пайтда
методлар ўзгаришининг ҳаққоний замини ишлаб чиқариш жараёнларидаги
кўпгина касбдаги ишчилар меҳнатининг мазмуни ва
характерининг комплекс
механизациялаш ва автоматлаштириш суръатининг ошиши билан боғлиқ.
Шу муносабат билан ўқув жараёнини жадаллаштириш (ўқувчилар
таълимнинг мураккаблашган мазмунини эгаллай олмайдилар), кўникмаларни
мақсадга йўналган ҳолда шакллантириш, фаоллик, ташаббус кўрсатиш
имконини берувчи ёндашув ва методик усулларни қўллаш зарурати юзага
келади.
Таълим методларини танлаш турли шароитларга боғлиқ. У таълим ва
тарбия
масалалари, ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган ўқув материалининг
мазмуни, уларнинг ёши ва ўзига хос хусусиятлари, моддий-техника базаси
сингарилар билан изоҳланади. Таълимда турли методлардан фойдаланиш зарур,
лекин уларнинг мақсадга йўналганлигини ҳисобга олиш керак. Ҳеч қандай метод
асосий ва универсал бўлиши мумкин эмас. Шу билан бирга амалиётда етарли
синовдан ўтмаган методларни қўллаш ўринсиздир.
871
Замонавий
таълимнинг
барча
имкониятларига
кўра
бўлажак
мўтахассисини
ривожлантириш, ижтимоийлаштириш ва унда мустақил,
танқидий,
инновацион
фикрлаш
қобилиятларини
шакллантиришга
йўналтирилиши талаб қилинмоқда. Ўзида ана шу имкониятларни намоён эта
олган таълим шакли инновацион ёндашув асосида ташкил этилган таълимдир.
Инновацион ёндашув асосида ташкил этилган таълим – талабанинг
фикрлаш ва ҳаракат стратегиясини инобатга олган ҳолда уни янгича ижодий,
креатив, ўзига хос хусусиятлари, қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган
таълим туридир.
Касб таълими йўналиши бўйича бакалавр-ўқитувчиларини тайёрлашда
касбий-методик фаолият юрита олиш компетентлигини
шакллантиришнинг
методлари. Касб таълими йўналиши бўйича таълим олаётган бўлажак бакалавр
ўқитувчиларнинг касбий-методик фаолият юрита олиш компетентлигини
шакллантириш таълим олишнинг ҳамкорликдаги ва индивидуал тарздаги
шакллар, мустақил таълим олишнинг адекват методлари, ўқув мақсадига кўра
технологик жараёнларда ва техник объектларни қўллашда,
мустақил таълим
жараёнидаги кўринишларини илмий асосланди. Касбий-методик фаолият юрита
олиш компетентлигини шакллантиришнинг асосий омили бўлиб, таълимни
ташкил этишда интерфаол методлардан самарали фойдаланиш ҳисобланади.
Достарыңызбен бөлісу: