Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке»



Pdf көрінісі
бет38/328
Дата19.01.2023
өлшемі12,18 Mb.
#61977
түріСборник
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   328
Байланысты:
Зарина мақола 722 бет

3. Мубоҳаса. Фейкларнинг ўзига хослиги шундаки, ахборот истеъмолчиси 
унга ишонган тақдирида ҳам, ишонмаган тақдирида ҳам оммалаштиришга 
маълум маънода ҳисса қўшади. Россиялик журналист Григорий Почепцов буи 
қуйидагича изоҳлайди: “Фейклар ижтимоий медиада триггерлар сифатида ўртага 
чиқади. Уларни ишлаб чиқаришдан асосий мақсад ҳам шу. Яъни агар ахборот 
истеъмолчиси фейкка ишонса, уни репост қилади ва бу орқали шу нуқтаи 
назарни қўллаб-қувватлашга, оммалаштиришга ҳаракат қилади. Ишонмаган 
вазиятда эса акс нуқтаи назарни исботлаш учун фейк тарафдорлари мубоҳасага 
киришади, баҳс чоғида ўз фикри билан бирга қариш фикрни (яъни фейкни) ҳам 
такрорлайди, бу билан унинг такрорланиши ва тилга олинишига замин яратади. 
Ҳар икки ҳолатда ҳам фейкнинг тарқалиш эҳтимоли сақланиб қолади”. [6]
Фейк ахборотларни ҳосил қилишдан ижтимоий таранглик ҳосил қилиш; 
фирибгарлик; ижтимоий тармоқларда ва/ёки сайтларда трафик ҳажмини 
ошириш; товар ва хизматларни илгари суриш, рейтингни кўтариш; атайлаб 
тўқилган ёлғонни оммалаштириш ва ҳоказолар мақсад қилинишини назарда 
тутадиган бўлсак, фейк хабарларнинг жамият ҳаётидаги иштироки тобора ортиб 
борса-борадики, асло камаймайди. Фейклар медиа маконда салбий ҳолатларни 
келтириб чиқармаслиги учун ҳуқуқий-норматив база яратиш билан бирга кўриш 
керак бўлган асосий чора – жамиятни улар билан параллел яшашга 
мослаштириш, яъни фейк маълумотларга қарши иммунитет ҳосил қилишдир. 
Бунда ахборот истеъмолчиларининг барча қатламларида ахборотни саралай 
олиш, таҳлил қилиш бўйича кўникмаларни, бир сўз билан айтганда – ахборий 
саводхонликни шакллантириш, танқидий фикрлашга ўргатиш лозим.


140 
Иқтибослар: 
1. 
Cambridge Dictionary, Meaning of fake 
in English // URL: 
https://dictionary.cambridge.org/dictionary/english/fake
2. 
Top Fake News Statistics and Trends // URL: 
https://letter.ly/fake-news-
statistics/
3. 
Journalism, fake news&disinformation:handbook for journalism education 
and training. ЮНЕСКО.2018 
4. 
Fake News: Медиада дезинформация. Журналистика ва коммуникация 
йўналишлари талабалари учун қўлланма. ЮНЕСКО. 2020 
5. 
Seeing Is Believing: Is Video Modality More Powerful in Spreading Fake 
News 
via 
Online 
Messaging 
Apps? 
// 
URL: 
https://academic.oup.com/jcmc/article/26/6/301/6336055
6. 
Почепцов Г.Г. Дезинформация. – Киев: Паливод А.В, 2019. 


141 
ФИО авторов: Чарос Лутфуллаева 
Высшие курсы журналистики 2-курс 
М.Нуриддинова
Преподаватель курса «Теория и практика медиа» PhD 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   328




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет