ур, бур, кел, бар
каби. Олим
-ғил
ва
-қил, -ғил, -кил
каби
аффиксни ҳам буйруқ майлини ифодаловчи шакл каби қараган, албатта, бу
билан қўшилиб бўлмайди. Чунки бу қўшимчанинг буйруқ-истакни
ифодалашда ҳеч ўрни йўқ, балки буйруқ-истакка муносабат маъносини
ифодалайди, холос.
Маҳмуд Кошғарий сон категориясига – бирликнинг ифодаланиши,
унга хос хусусиятга алоҳида эътибор қаратади. Ўша даврдаёқ ўзидан
ташқари, бошқа шахсга нисбатан ҳурматни ифодалаш учун
-и(нг), -
и(инглар), -и(ингиз)
каби шаклдан фойдаланганлиги ва бу каби шаклнинг
шевааро фарқлашини ҳам айтиб ўтади
1
.
М.Кошғарий феълнинг бўлишли-бўлишсизлик шакли ҳақида ҳам анча
кенг маълумот беради. Унинг отдаги грамматик шакл – категория
ҳақидаги, феъл категорияси бўйича қараши ҳозирги кун қарашининг
шаклланишига,
такомиллашувига
пойдевор
бўлган.
Маҳмуд
Кошғарийнинг
морфологияга
оид
талқини
ҳозирги
ўзбек
тилшунослигидаги морфологик қарашни тўлдиради, тилшунослик
тараққиётига катта ҳисса бўлиб қўшилади.
Хоразмда таваллуд топган Маҳмуд Замахшарий тилшуносликка оид
бир неча асар ёзган
2
. Шунингдек, грамматикага оид асари ҳам талайгина.
Бироқ бу асарлари асосан араб тилининг грамматик хусусиятини
ўрганишга бағишланган. Хусусан, унинг «Ал-муфассал» асари араб тили
морфологияси ва синтаксисини ўрганишга бағишланган. Олимнинг
«Муқаддимат-ул адаб» китоби аслида «Адабиётга кириш» тарзида ёзилган
бўлса-да, унинг тилшунослик учун ҳам аҳамияти катта. Бу асарнинг мўғул
ва ўзбек тилига бағишланган қисми ҳам мавжуд бўлган. «Муқаддимат-ул
адаб» беш қисмдан иборат бўлиб, от, феъл, боғловчи, от ўзгариши, феъл
ўзгариши тарзида тузилган. Ўша даврдаёқ Замахшарий исмни мавзуий
гуруҳга ажратиб беради. Феълни эса ўзак таркибига кўра гуруҳга
ажратишни маъқул кўради.
«Муқаддимат-ул адаб» ҳам асосан араб тилини ўрганиш бўйича
яратилганлиги сабабли туркий тилнинг морфологик жиҳати унда кенг
1
Кошғарий М. Девони луғотит турк. 48–52- б.
2
Нурмонов А., Маҳмудов Н. Ўзбек тилшуносилиги тарихи. –Т.: Камолот, 2006. Ўринбоев Б.,
Қурбонов Т. Ўзбек тилшунослиги тарихи. –Самарқанд: СамДУ нашри, 2006.
33
тадқиқ этилган. Шунга қарамай, умуман морфологияни ўрганишда унинг
ўрни беқиёс. Чунки исм, феъл, боғловчи, айниқса, исм ўзгариши ҳамда
феъл ўзгариши ҳақидаги Замахшарий қараши қимматли. Исмнинг
тилшунослик тарихида мавзуий гуруҳга ажратилиши, феълнинг ўзак
таркибига кўра гуруҳланиши илк бор жиддий амалга оширилганлиги
фикримизни тасдиқлайди. Унинг араб тили грамматикасига доир «Ал-
муфассал» асари («Флекция санъати ҳақида муфассал китоб») асари
олимлар томонидан жуда юқори баҳоланган. Замахшарийнинг «Самийм
ул-арабия» («Араб тилининг негизи»), «Ал-муфрад ва-л муаллиф фи-н-
наҳви» («Грамматикада бирлик ва кўплик») каби асари бевосита
морфология соҳасига бағишланганлиги билан ажралиб туради. Бу асарни
жиддий ўрганиш шу куннинг долзарб муаммосидан бўлиб, унинг тадқиқи
Замахшарийнинг морфологик қарашини янада бойитади, тўлдиради.
Тилшунослик тарихида олимлар тилнинг морфологик жиҳатини
ўрганиш билан VIII–XV асрда ҳам кенг шуғулланганлиги маълум.
Жумладан, Абу Бакр Саккокийнинг «Мифтоҳ ул-улум» асарининг айрим
қисми морфология ва синтаксисни ўрганишга бағишланган
1
.
Абу Ҳайён ал-Андалусийнинг «Китоб ал-идрок-ли-лисокал-атрок»
асаридаги айрим қисм ҳам туркий (қипчоқ) тили морфологиясини
ёритишга бағишланган.
2
Туркий тил морфологиясига доир қараш Жамолиддин Абу Муҳаммад
Абдуллоҳ Туркийнинг бизгача етиб келган биргина «Китоб бўлғат ал-
муштоқ фи луғотит-турк ва-л-қипчоқ» («Турк ва қипчоқ тилига муштоқни
қизиқтирувчи китоб») асарида кузатилади. Айниқса, бу асарнинг учинчи,
тўртинчи боби равиш, олмош, кўмакчи, от, феъл, унинг замон, майл,
ноаниқ шаклини ўрганишга бағишланганлиги билан алоҳида аҳамиятга
эга.
XIV асрда муаллифи номаълум бўлган яна иккита асар мавжуд бўлиб,
бундан биринчиси «Таржумон» («Китоб-и-мажму-таржумон турки ва
ажами ва муғали») луғати. Бу луғат 76 саҳифадан иборат. Асар кириш
1
Ўринбоев Б., Қурбонов Т. Ўзбек тилшунослиги тарихи. –Самарқанд: СамДУ нашри, 2006. –Б.
52–62.
2
Ўринбоев Б., Қурбонов Т. Ўзбек тилшунослиги тарихи. –Самарқанд: СамДУ нашри, 2006. –Б.
57.
34
ҳамда тўртта алоҳида-алоҳида қисмдан ташкил топган. 26 фаслдан иборат
биринчи қисм исмга бағишланган бўлса, иккинчи қисм феъл майли ва
ҳаракат номи масаласига, учинчи боби (қисми) турланиш ва тусланишга,
тўртинчи қисми эса сўзнинг ишлатилишига бағишланган. Бу китобнинг
олдинги уч қисми бевосита туркий тил морфологиясининг таянч
масаласига бағишланган.
Туркий тилда ҳаракат номининг
-моқ
аффикси воситасида исталган
феълдан (буйруқ майлидаги ўзакдан иборат ёки -гил қўшимчасини олган
феълдан) ясалишини, шунингдек, бу тилда жинс ифодаланмаслиги, яъни
жинс категориясининг йўқлиги масаласи анча батафсил изоҳланган.
Турланиш ва тусланишга алоҳида эътибор қаратилганлиги муҳим. Сўзни
махсус маъновий (мавзуий) гуруҳга ажратиш масаласига ҳам бу китобда
диққат қилинганлиги кузатилади.
Муаллифи номаълум бўлган тилшуносликка оид, айниқса, туркий
тилни жиддий ўрганишга бағишланган асардан иккинчиси «Ат-туҳфа»
(«Китоб ат-туҳфа аз-закияту фил-луғат ат-туркия» - «Туркий тил ҳақида
ноёб туҳфа») китоби.
Асарнинг биргина қўлёзма нусхаси Валиуддин Афанди
кутубхонасида (Истамбул) сақланади. Бу ёдгорлик 20- йилда турк олими
Фуат Купрулзода томонидан эълон қилинган бўлса, кейинчалик поляк
олими А.Зайончковский, венгер олими Х.Куун, турк олими Басим Аталай
каби олим бу асар бўйича илмий тадқиқот иши олиб борганлиги маълум.
С.Муталлибов 1968 йилда бу асарни ўзбек тилига таржима қилди ва
нашрдан чиқарди. Э.Фозилов ҳамда М.Зияев асарни жиддий шарҳ билан
рус тилига таржима қилди. Китоб «Изысканный дар тюркскому языку»
номи билан Тошкентда «Фан» нашриётида, 1978 йили нашр этилди.
Таржима кириш, лексик-грамматик очерк, матн, глоссарий, грамматик
кўрсаткич
қисмидан
иборат
бўлиб,
академик
А.Н.Кононов
муҳаррирлигида нашр қилинган. Унинг умумий ҳажми 450 саҳифани
ташкил этади.
Муҳаррирнинг китобни шу тарзда тайёрлаш, нашр қилишнинг
машаққатли, аммо ниҳоятда аҳамиятли эканлиги ҳақидаги фикри,
шунингдек, П.М.Мелиоранский каби олимнинг ўрта аср Шарқ
35
филологларининг тилшунослик соҳасидаги жиддий ютуғига берган баҳои
китобнинг нақадар шуҳрат топганлигини тасдиқлайди.
Бу асарнинг «Лексик-грамматик очерк» қисмида «Ат-туҳфа» асари
муаллифининг морфологик қараши баён қилинади. Унда исм (от туркуми)
алоҳида сўз туркуми сифатида ажратилган. Отдаги барча грамматик
категория ўша давр нуқтаи назаридан жуда мукаммал ёритиб берилган.
Муаллиф, аввало, грамматик шаклни ҳам шу тарзда, яъни аниқ
характерлаб беради. Жумладан, кўпгина шахс отининг аслида турдош
отнинг атоқли отга кўчиши асосида юзага келганлигини кўрсатади:
Достарыңызбен бөлісу: |