3- БЎЛИМ
СЎЗ ТУРКУМИ
1-§. Cўз туркуми таснифи
4
2-§. Сўз туркуми кўчиши
3-§. Феъл, унинг грамматик ва луғавий маъно тури
4.-§. От, унинг грамматик ва луғавий маъно гуруҳи
5-§. Сифат, унинг грамматик ва луғавий маъно гуруҳи
6-§. Сон, унинг грамматик ва луғавий маъно тури
7-§. Равиш, унинг грамматик ва луғавий маъно гуруҳи
8-§. Тақлид, унинг грамматик ва луғавий маъно гуруҳи
9-§. Олмош
10-§. Ёрдaмчи сўз
11-§. Сўз-гaп
АДАБИЁТ
5
МУҚАДДИМА
Ҳар қандай тадқиқ манбаида бўлгани каби маълум бир фан ёки унинг
айрим бўлим ва мавзусининг ўрганилиши ҳам икки хил методология –
фаҳмий (эмпирик) ёки идрокий (назарий) асосдан бирида амалга
оширилиши мумкин. Фан учун иккаласи ҳам муҳим. Чунки биринчисида
ўрганиш объектининг зоҳирий белги-хусусияти тадқиқ этилса, иккинчи
методология асосида ботиний моҳияти тадқиқ қилинади. Иккинчи
методология асосидаги тадқиқот фаҳмий тадқиқ натижасига таянибгина
иш кўради.
Ҳар қандай ҳодисада зоҳирий ва ботиний жиҳат фарқланганлиги каби,
шу билан биргаликда, ҳодисанинг ўзи ҳам серқирра. Ўрганиш манбаининг
серқирралиги унга ёндашув ҳам турли-туман, қўлга киритилган хулоса
ҳам ранг-баранг, ҳатто бири иккинчисини инкор қиладиган даражада
бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Илмий талқиндаги хилма-хиллик,
албатта, кимнингдир “кучли” ёки “заиф”лигидан эмас, балки ўрганиш
объектининг чуқур ўрганилганлигидан, унга турли томондан ва турли
тадқиқ усули асосида ёндашилиб, турли натижага эришилаётганидан –
фан тараққий этаётганлигидан далолат беради. Ўрганиш манбаининг
бирор бошқа қирраси ҳақидаги ёки уни ўрганишнинг навбатдаги
босқичидаги хулоса аввалгисидан тубдан фарқ қилиши мумкин ва уни
“эскича” тамойил асосида баҳолаб бўлмайди. Умуман олганда, бир тадқиқ
усули ёки фаннинг бирор йўналиши берган натижани бошқа бир йўналиш
тамойили ёки тадқиқ усули асосида “ўлчаш” инфантализм сифатида
баҳоланади. Ўзбек тили морфологик қурилишининг ушбу китобдаги баёни
ҳақида ҳам шундай фикрни айтиш мумкин. Чунки китобдаги хулоса
субстанциал тадқиқ усул ва тамойили асосида қўлга киритилган бўлиб,
уни шу тадқиқ методологияси, методикаси ва методини – ушбу йўналиш
тамойилини чуқур ўзлаштириш натижасида баҳолаш лозим.
Китобда
ўзбек
тилининг
морфологик
хусусияти
структур
тилшуносликнинг ватанимизда шаклланган субстанциал тадқиқ йўналиши
методологияси ва тадқиқ усули асосида баён этилган.
Дарсликнинг “Сўзбоши”, “Адабиётлар” қисми Р.Сайфуллаева, “Ўзбек
морфологик таълимоти ва унинг тараққиёти. Ўзбек тилшунослиги
6
тараққиёти босқичлари” мавзуси Ҳ.Неъматов ва Р.Сайфуллаева, “Ўзбек
тили морфологияси тадқиқи тарихидан” Ё.Тожиев, “Субстанциал
морфология ва унинг тадқиқ тамойиллари. Морфология ва синтаксис
муносабати”, “Морфологик (грамматик) шакл валентлиги” мавзуси
М.Абузалова, “Морфология лисоний тизим яхлитлигида” мавзуси
Б.Менглиев, ”Грамматик маъно ва унинг таркиби” Б.Менглиев ва
Н.Мусулмонова, “Грамматик категория таснифи” Р.Сайфуллаева ва
Б.Баҳриддинова, “Сон категорияси тадқиқи тарихидан” Ё.Тожиев ва
Т.Эназаров, “Сон категорияси шакли. Бирлик сон шакли”, “Кўплик сон
шакли”, “Сон шакли парадигматикаси” мавзуси Ш.Шаҳобиддинова ва
Б.Менглиев, “Шахсий муносабат категорияси” М.Қодиров, “Даража
категорияси” Р.Сайфуллаева ва Л.Элмуродова, “Нисбат категорияси”
Р.Сайфуллаева ва Б.Менглиев, “Ўзгаловчи категорияси” Б.Менглиев ва
Б.Баҳриддинова, “Ҳаракат тарзи категорияси” Б.Менглиев ва О.Шукуров,
“Синтактик категория” Б.Менглиев ва Р.Сайфуллаева, “Эгалик
категорияси” Р.Сайфуллаева ва А.Рафиев, “Келишик категорияси”
Б.Менглиев ва Р.Сайфуллаева, “Кесимлик категорияси” Б.Менглиев,
М.Абузалова ва Н.Мусулмонова, ”Сўз туркуми таснифи” И.Мадраҳимов
ва И.Исломов, алоҳида сўз туркуми ҳақидаги маълумотлар М.Абузалова
ва И.Исломов томонидан тайёрланди.
|