62
ўндан ортиқ хилма-хил атама билан номланса-да,
1
моҳиятан бу
икки
билиш босқичи орасида фарқ беҳад содда. Бири, яъни фаҳмий/ҳиссий
сезги узви – кўриш, сезиш, туйиш ва ҳатто тушуниш, қабул қилиш орқали
ҳосил қилинган билимни мутлақ ҳақиқат деб билса, иккинчиси идрокий
(ақлий) билим (кўргани, сезгани, эшитгани, туйгани) моҳият бўлмай,
қандайдир бошқа бир ҳодисанинг юзага чиқиш шакли,
яъни қандайдир
имкониятнинг бир тасодифий воқеланиш кўриниши деб билади ва бу
моҳият фаҳмий билимдан, унинг шакл моддийлигидан узилиб ақлий,
идрокий йўл билан ҳодиса замирида ётган асосни, моҳиятни муносабат
асосида очишга интилади. Шунинг учун фаҳмий усул тасвирласа, идрокий
усул очади. Бундай ёндашишда одатда фаҳмий/ҳиссий маълумот идрокий
усул билан очиладиган моҳиятни тўсиб қоронғилаштириб туради. Шунинг
учун мутафаккир А.Навоий “Лисон-ут тайр”да “Қосир этди фаҳмдан
идрокни” деб, бу зиддиятни жуда ихчам иборада мужассамлаштиради.
Фаҳмий жараёнда нарсадаги бевосита кузатишда берилган турли жиҳат
тасвирланади.
Фаҳмий (зоҳирий, ҳиссий, ташқи) билим
инсоннинг сезги
аъзоси воситасида ҳосил қилинади. Фаҳмий билиш орқали тилшунос тил
бирлигининг ташқи ҳис қилиб бўладиган белги-хусусияти ҳақида билимга
эга бўлади. Билишнинг бу усулида бевосита
кузатишда берилган нутқий
бирлик тасвирланади, ҳар бир хусусияти изоҳланилади. Бошқача қилиб
айтганда, билишнинг бу босқичида моҳияти ҳали аниқ бўлмаган бутунлик
илмий билиш мақсадида қисмга ажратилади. Асосий диққат – эътибор
ажратилган қисмнинг ички ва ташқи ҳолатини
сезилиб турган белгиси
асосида билиб олишга қаратилган бўлади. Дарҳақиқат, фаҳмий билиш
усулида унли – ундошнинг фонетик хусусияти, фонетик ўзгариш,
орфоэпик меъёр, сўз ва қўшимчанинг нутқий маъноси, сўз бирикмаси
ҳамда
гап тури, унинг қўлланиши, маъно хусусияти тасвирланган.
“Фаҳмий билим истаган фанда, жумладан, тилшуносликда беқиёс
1
Хайруллаев М., Ҳақбердиев М. Мантиқ. -Т.:Ўқитувчи, 1993, 11–12- б.; Туленов Ж., Ғофуров З.
Фалсафа. –Т.:Ўқитувчи, 1997; Андреев И.Д. Диалектическая логика. –М.: Высшая школа, 1985; Панфилов
В.З. Философские
проблемы языкознания. Гносеологические аспекты. –М.: Наука, 1977; Неъматов Ҳ.,
Бозоров О. Тил ва нутқ. –Т.:Ўқитувчи, 1993; Ne’matov H., Hamroyeva Sh. Lingvistik tadqiqot metodikasi,
metodologiyasi va metodlari. –Buxoro, 2005; Кедров Б.М. Единство диалектики, логики и теории познания. –
М., 1963.
63
аҳамиятга эга. У барча турдаги назарий
иш учун замин, моддий асосдир”
1
.
Аммо бундай турдаги илмий фаолият тилни, унинг ҳақиқий моҳиятини
чуқур англашга имкон бера олмайди. Мутафаккир шоир А.Навоий фаҳмий
билимнинг бир ёқламалик хусусиятини, ҳиссий билишда билувчининг
нарсани бутунликда кўра олмаслигини,
бошқача қилиб айтганда,
ҳақиқатни билишга интилган идрокка жузв (қисм)ни тасвирловчи фаҳм
(ҳиссий билиш) тўсқинлик қилишини ўзининг “Лисон-ут тайр”
достонининг фил тасвирига бағишланган ҳикоясида юксак маҳорат билан
тасвирлайди
2
.
“Кўрлар ва фил ҳикоятида” келтирилган кўрларнинг фил
ҳақидаги билими, яъни ожизлик юзасидан фил тўғрисидаги номукаммал
тасаввури-барчаси тўғри бўлса-да, унинг ҳаммаси нуқсонли эди, унда
тартиб мавжуд эмас эди. Бу билим сезиш орқали ҳосил қилинган фаҳмий
(эмпирик) билиш.
Фалсафий-методологик адабиётда нарсани фаҳмий ўрганишга зид
турган билиш усули сифатида
Достарыңызбен бөлісу: