Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет171/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Биргалик нисбати. 
Биргалик нисбат 
-ш 
аффикси ёрдамида ҳосил 
қилиниб, унинг умумий грамматик маъноси «ҳаракатни бажаришда 
бажарувчининг биргалашуви».
Биргалик нисбати асос феъл бошқарувига оддий воситали 
тўлдирувчини кўмакчили воситали тўлдирувчига айлантириш даражасида 
ўзгариш бериши мумкин.
Биргалик нисбат шаклида «биргалик ёрдамлашиш» ва «биргалик-
кўплик» оралиқ грамматик маъноси фарқланади. «Биргалик-кўплик» 
маъноси учун феълнинг ўтимли-ўтимсизлиги аҳамиятсиз. 
Катта ўша 
ерда. Арз қил, 
ёрдам беришади
, йўл-йўриқ 
кўрсатишади
.
(П.Турсун) 
«Биргалик-ёрдамлашиш» маъноси воқеланиши учун эса шакл ўтимли 
феълни танлайди. 
Бола дадасига ер 
ҳайдашди
, экин 
экишди.
(С.Нуров)
Баъзан кўплик шакли ҳам нутқий ортиқчалик сифатида биргалик 
нисбат шакли устига «қаватланади».
 Шарофат холанинг сўзига завқланиб
 
кулишди.
(Н.Сафаров) 
Она-бола узоқ 
йиғлашди
, кўз ёшлари битгунча 
бўзлашди
. (А.Қод.)
Биргалик нисбат шакли ўзлик нисбат билан бирга, ўз оралиқ 
грамматик маъносининг ҳаракат бажарувчисининг фаоллиги асосида 
эканлиги билан орттирма ва мажҳул нисбатга зид туради. Шунингдек, бу 
шакл оралиқ грамматик маъноси воқеланиши учун луғавий омилдан кўра 
синтактик омилнинг устуворлиги ҳам унинг ўзига хос моҳиятга эга 
эканлигини кўрсатади. Бунда шакл оралиқ грамматик маъноси 
фарқланиши феълнинг маълум бир маъновий типи билан эмас, балки 
шаклни нутққа олиб кирувчи синтактик қолип билан боғлиқ равишда юз 
беради. Айниқса, бу биргалик нисбатда ёрқинроқ намоён бўлади. 
Тадқиқотчилар биргалик нисбат шакли умумий грамматик маъноси 
оралиқ грамматик маъносини турлича белгилайди. Уларнинг қарашини 


309 
умумлаштирган ва ундан келиб чиққан ҳолда шаклда иккита оралиқ 
грамматик маънони ажратишни маъқул деб биламиз: 
а) «биргалик-ёрдамлашиш» оралиқ грамматик маъноси; 
б) «биргалик-кўплик» оралиқ грамматик маъноси.
Таъкидланганидек, «биргалик-кўплик» оралиқ грамматик маъноси 
учун феълнинг ўтимли ёки ўтимсизлиги аҳамиятсиз.
Демак, маълум 
бўладики, луғавий омилнинг сусайиши, албатта, фарқловчи синтактик 
омилнинг кучайишига олиб келади. Мазкур оралиқ грамматик маъно 
фарқланиши учун 
[Бажарувчи
лар
+ Феъл
биргалик нисбати
+(Oбъект
билан
)] 
қуршови зарур бўлиб, бунда қолипнинг (Бажарувчи
лар
) аъзоси кўплик 
шаклида ёки уюшган бўлак сифатида нутқий воқеликка айланади. 
1. Отни 
хирмон яқинидаги каллак урилган тутларга боғлашиб, ўзлари хирмонга 
пиёда боришди.
(М.Исмоилий)
Қолипнинг Объект
билан
аъзоси шаклнинг ушбу маъноси учун 
норелевант унсур бўлиб, унинг юзага чиқиши бажарувчи субъектнинг 
ҳаракати бир-бирига йўналган ҳолдагина аҳамият касб этади. Бу оралиқ 
грамматик маъноси билан биргалик шакли кесимнинг кўплик шакли билан 
маънодошлик касб этади. Киёсланг: 
1

лар хирмонга пиёда боришди. 

2.Улар хирмонга пиёда бордилар. 
«Фаол ёрдамлашувчи субъект» оралиқ грамматик маъноси учун шакл 
феълнинг, асосан, ўтимли нофлексив ва ўтимли натижали гуруҳини 
танлайди. 1
.Бола дадасига ер ҳайдашди, пахта экишди. 2. Қўшнисига 
чиқиб дераза ромларини бўяшди. 
ОЛМни воқелантирувчи лисоний қуршов 
[Бажарувчи + Феъл
биргалик нисбати
+ Объект
адресат.
жўналиш келишиги

кўринишида бўлиб, қуршовнинг Oбъект
адр.
жўналиш келишиги
аъзоси асосий 
кенгайтирувчи. Қуршов ёки гап таркибидан ушбу аъзо ва унинг ҳосиласи 
чиқарилса, бу оралиқ грамматик маъно ўрнини «биргалик- кўплик» оралиқ 
грамматик маъноси эгаллайди. Қиёсланг:


310 
1.
Бола дадасига ер ҳайдашди. 
2.Болалар ер ҳайдашди. 
Шунингдек, мазкур оралиқ грамматик маъно воқеланиши учун 
фоилнинг ҳам, асосан, бирлик сонда бўлиши муҳим. Агар у кўпликда 
бўлса, кесим ҳам шунга мувофиқ бўлади. 
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, нисбат категорияси умумий 
грамматик маъноси «ҳаракатнинг бажарувчига муносабатини ифодалаш» 
бўлиб, бу категориал маънога «ўтимли-ўтимсизликка муносабат» ёндош 
маъно сифатида қоришади.
Демак, нисбат категорияси луғавий шакл ҳосил қилувчи категория 
сифатида феъл лексема семемасини субъект валентилиги ва ўтимли-
ўтимсизлик нуқтаи назаридан модификация қилади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет