Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет167/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Орттирма нисбат.
Орттирма нисбат шакли қуйидаги: 
-дир (-тир)
: чиздир, ёндир, уринтир.
 
-газ (-гиз,- ғаз, -ғиз, -каз, -киз, -қаз, -қиз)
: кўргаз, киргиз, турғиз, 
ютқиз, ўтқаз, кеткиз, юрғаз. 
 
-(и)т
: ўқит, ишлат, тугат, бошлат, юрит,кирит. 
 
-из
: оқиз, томиз, эмиз. 
 
-ир
: битир, учир, пишир, қочир, очир, шошир, ошир, ботир, қотир. 


301 
 
-ар
: чиқар, қайтар. 
 
-сат
: кўрсат. 
Орттирма нисбат шаклининг маъносини ойдинлаштириш учун 
иккита қурилмани кузатамиз: 
Пахта 
қуриди
. Пахтани 
қуритди
. Икки 
қурилмада ҳам субъект мавжуд бўлиб, у эга мавқеида. Бироқ қурилманинг 
иккинчисида иштирок этаётган субъект фаоллиги, биринчисида эса у 
(пахта) пассивлигича, “қуруқлик” белгисини ўзига қабул қилаётган 
предмет сифатида қолаётганлиги кўзга ташланади. Ҳар қандай ҳолатда 
ҳам орттирма нисбатдаги феъл ифодалаган ҳаракат ундовчи субъектга 
тегишли саналади. 
Мен турдим
ва У 
мени турғизди
қурилмаси ундашнинг 
бор-йўқлигига кўра фарқланади ва уни осонгина бир-бирига айлантириш 
мумкин. Орттирма нисбатдаги феълли қурилма янги объект билан 
бойитилади – феълнинг синтактик валентилиги сони ортади. Бундан 
орттирма нисбат шаклининг феъл валентилигига таъсири намоён бўлади. 
Келтирилган мисолдаги икки қурилма ҳам бир умумий компонентга эга, 
яъни у биринчи шахс бирликдаги олмош бўлиб, нисбат ўзгариши 
асосидаги бошқарув шаклига кўра фарқланади, холос.
Бироқ 
У мени турғизди
типидаги қурилма ўзида қатор қарама-
қаршиликни акс эттиради. Биринчидан орттирма нисбатдаги феъл ўтимли 
феъл сифатида ҳар хил семантик табиатли воситасиз тўлдирувчи билан 
бирикиши мумкин, аммо нисбат ўзгариши эътиборга олинадиган бўлса, у 
фақат асос қурилма (
Мен турдим
) даги субъектнигина ўзига воситасиз 
тўлдирувчи сифатида қолдиради. Демак, ўзбек тилидаги ўтимли феълнинг 
воситасиз тўлдирувчиси қандай маъновий гуруҳдан бўлиши чекланмаган 
характерга эга, лекин ортирма нисбатдаги феълли қурилма “орқага 
қайтарилганда”, тўлдирувчи эгага айланиб қолади.
Туркий тилларда, хусусан, ўзбек тилида. Айтилганидек, ўтимли-
ўтимсизлик асосан лексик характерга эга. Яъни феъл аниқ нисбатда ҳам 
ўтимли ёки ўтимсиз бўлиши мумкин. Шунинг феълнинг барча маъновий 
гуруҳи кузатилганда ўтимли-ўтимсизлик асосидаги фарқланиш унинг 
бошидан-охиригача чўзилган бўлади. Фақат нутқда унинг бу ҳолатини 
ўзгартиришга, яъни унинг нутқий модификацияси учун нисбат шакли 
хизмат қилади. Агар маъновий силжиш натижасида орттирма нисбатдаги 
феълли қурилма “орқага айлантирилганда”, ундаги воситасиз объект 


302 
субъектга айланмаса, бунда орттирма нисбат шаклидаги феълнинг 
лексикализацияси кўзга ташланади. Масалан, Совхоз директори 
ч
ўпонларни тоққа 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет