Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет23/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

-дош
аффикси ҳақида», «Ўзбек тилидаги 
-лар
аффикси 
ҳақида», «Ўзбек тилидаги 
-лик
аффикси ҳақида», «Ўзбек тилидаги 
-мон
аффикси ҳақида» каби Мақ.асида ҳамда кичрайтириш-эркалаш шакли 
тадқиқига оид ишларда, аффиксга бағишлаб ёзилган бошқа тадқиқотда ўз 
ифодасини топган. Ана шу ишлар негизида ўзбек тилшунослигида 
грамматик стилистика, морфологик стилистика борасида қатор иш юзага 
келди. Ўзбек тилшунослигида феъл шакли стилистикаси масаласига 1966 
йилда Раҳматилла Қўнғуров эътибор қаратди. Муаллифнинг «Ҳозирги 
ўзбек тилида чиқиш келишиги қўшимчасини олган сўзнинг айрим 
стилистик хусусияти» (СамДУ асарлари, -№ 302, 1976, 39–58- бетлар) иши 
эълон қилинди. Олим ҳар бир келишик бўйича шундай ишни амалга 
оширган. Р.Қўнғуров 1976 йилда «грамматик стилистика» Мақ.асини 
эълон қилди (Самарқанд, 1976, 118–126- бетлар). Кейинчалик «Субъектив 
баҳо формаларининг семантик-стилистик ҳусусиятлари», «Ўзбек тили
стилистикасининг долзарб масалалари» каби қатор (20 га яқин) жиддий 


58 
илмий Мақ.а эълон қилди. «Ўзбек тилидаги от ясовчи, шакл ясовчи 
аффикснинг семантик-стилистик хусусияти» мавзусида докторлик 
диссертациясини ҳимоя қилди. 
Ўтган асрнинг 70- йили бошида М.Содиқова «Феъл стилистикаси» 
(1973) монографиясини чоп этди. Олима «Ҳозирги ўзбек адабий тилида 
сифат» монографиясида сифатнинг стилистик хусусиятига эътибор 
қаратди. Шу тарзда ўзбек тилшунослигида сон, олмош, ёрдамчи сўз, ундов 
ва тақлиднинг стилистик хусусияти ҳам тадқиқ қилинди. Бундан ташқари, 
ўзбек тилшунослигида аффиксал синонимияга оид 3 та алоҳида-алоҳида 
монография эълон қилинди (Ё.Тожиев, 1981, 1987, 1992). Бунинг ҳаммаси 
ўзбек тилшунослигида морфологик стилистика бўйича анчагина иш 
қилинганлигини кўрсатади. 80- йил ўртасида от туркумига хос барча шакл 
ясовчи 
аффикснинг 
семантик-стилистик 
хусусияти 
докторлик 
диссертацияси даражасида тадқиқ қилинди (Р.Қўнғуров). 
Бадиий асар – матннинг тил хусусияти ва стилистикасини ўрганиш 
бўйича қилинган ишда ҳам морфологик стилистикага эътибор қаратилди. 
Жумладан, Б.Йўлдошевнинг «Саид Аҳмад асарлари тили ва стилистикаси» 
номли номзодлик иши, шунингдек, бошқа иш юзага келди.
Хуллас, ХХ асрнинг 70–90- йилларида ўзбек тилшунослигида 
морфология сатҳини ўрганиш бўйича анча жиддий тадқиқот 
қилинганлиги кузатилади. Бу даврда, айниқса, морфологик стилистика 
доирасида ҳам янги-янги тадқиқот бошлаб юборилди. Шунга қарамай, 
морфология соҳасида қилинган илмий изланиш бу соҳада тадқиқ этилиши 
долзарб бўлган муаммо ҳам кўп эканлигини кўрсатиб, тилшунос олдидаги 
вазифани белгилаб берди. Ҳар бир сўзшаклнинг нутқдаги грамматик ва 
прагматик вазифасини тўғри белгилаш зарурлигини, у имконияти чексиз 
бўлиши мумкинлигини ўрганишни тақозо этди. 
Истиқлол ҳамма фан, ҳамма соҳа бўйича жиддий илмий тадқиқот 
олиб боришга кенг йўл очди. Ўзбек тилшунослигини Европа, айниқса, рус 
тилшунослиги андозаси таъсиридан чиқарди. Энди ўзбек тилшунослиги 
мустақил тарзда, асосан, ўзбек тилининг ўзига хос хусусиятидан келиб 
чиққан ҳолда тил ҳодисасини баҳолаш йўлини танлади. Албатта, тадқиқот 
кўлами кенгайди. 


59 
Ўзбек тилининг лексик қатламини жиддий тадқиқ қилишга алоҳида 
эътибор қаратилди. Бу соҳага ёндашувда эркинлик кайфияти туғилди, 
ўзбек тилининг луғавий бойлиги истиқлол нуқтаи назаридан қайта кўриб 
чиқилди. Ўзбек тилининг яширин бойлиги очиб берилди (М.Миртожиев, 
Н.Маҳмудов. «Тил ва маданият», –Т., 1992). Саксонинчи йиллар охирида 
ҳозирги ўзбек адабий тилининг лексик қатлами таҳлил қилинган бўлса 
(Э.Бегматов, “Ўзбек тилининг лексик қатламлари”, -Т.,1985), Ўрта Осиё ва 
Қозоғистон туркий тиллари лексикасидан тадқиқотлар ҳам юзага келди 
(И.Исмоилов, К.Мелиев, М.Сапаров), ХХ аср охири ва ХХI аср бошида 
ҳам бу соҳада анча иш қилинганлиги маълум. Жумладан, 
А.Ж.Омонтурдиевнинг «Профессионал нутқ лексикаси» (–Т., 2006 й.), 
Х.Жабборовнинг «Ўзбек тилининг суғориш лексикаси» (–Қарши, 2004), 
А.Иброҳимовнинг «Бобур “девони” тилидаги ўзлашган қатлам» (–Т., 
2006), А.Омонтурдиевнинг «Ўзбек тилининг қисқача эвфемик луғати» (–
Т., 2006), С.Рустамийнинг «Девону луғатит турк»даги лингвистик 
атамалар» (–Т., 2006), М.Олимовнинг «Бобурнома»да қўлланган 
синонимлар луғати» (–Т., 2004), фразеологизм бўйича Б.Йўлдошев, 
А.Маматов тадқиқотини, шунингдек, Р.Расулов ва бошқа олимнинг 
анчагина ишини айтиш мумкин. Шу тарзда синтаксис, услубият соҳасида 
ҳам кўпгина тадқиқот юзага келди. Нутқ маданияти ва услубияти соҳасига 
алоҳида эътибор қаратилди. Р.Қўнғуров, Э.Бегматов ва Ё.Тожиев 
томонидан ўзбек тилида илк бор «Ўзбек нутқи маданияти ва услубияти 
асоси» дарслиги тайёрланиб нашр қилинди (–Т., 1992), З.Холмонованинг 
«Бобурнома» лексикаси» китоби (–Т., 2007) каби бошқа иш ҳам нашр 
этилди. 
Нутқ маданияти билан боғлиқ меъёр масаласи жиддий ўрганила 
бошланди. Бу борада Э.Бегматов ва А.Маматов томонидан яратилган 
«Адабий норма назарияси» (–Т., 1997, 1998, 2000) қўлланмасининг ҳамда 
С.Каримов томонидан «Тил таълими ва меъёр» (–Т., 2003), Ё.Тожиев ва 
М.Маллабоев томонидан «Ўзбек нутқи маданияти ва услубияти асоси» (–
Т., 2006) қўлланмасининг яратилиши, шу тарзда бошқа кўпгина ишнинг 
юзага келганлигини мамнуният билан айтиш мумкин. 
Морфология соҳасида Н.Маҳмудов, А.Нурмонов ва бошқа томонидан 
«Назарий грамматика» («Морфология», «Синтаксис»), Р.Сайфуллаева, 


60 
Б.Менглиев, Г.Боқиева ва бошқа томонидан субстанциал йўналишда 
асосида “Ҳозирги ўзбек адабий тили. Морфемика. Сўз ясалиши. 
Морфология” қўлланмаси ва бошқа дарслик ҳамда қўлланманинг нашр 
этилганлиги, албатта, диққатга сазовор. «Ўзбек тилшунослигининг 
долзарб масаласи», «Аюб Ғуломов ва ўзбек тилшунослиги» номи билан 
кўплаб илмий тўплам эълон қилинганлигини ҳам мамнуният билан қайд 
этиш мумкин. Ўзбек тилшунослигида Аюб Ғуломов Илмий меросини 
қайта нашрга тайёрлаш, ноёб манбадан тилшуносларни баҳраманд қилиш 
борасида иш бошлаб юборилди. Ҳозиргача «Аюб Ғуломов илмий мероси» 
рукнида 4 та китоб нашр этилди. Шунингдек, Р.Расуловнинг «Ўзбек тили 
феълининг маъно тузилиши» (2005) қўлланмасини, З.Сиддиқов томонидан 
кўрув феълининг турк тилидаги шундай феъл билан қиёсан 
ўрганилганлигини айтиб ўтиш зарур. Ж.Ёқубов томонидан «Модаллик 
категориясининг мантиқ ва тилда ифодаланишининг семантик хусусияти» 
(2005) монографиясининг яратилиши, Ж.Элтазаровнинг «Сўз туркумлари 
парадигмасидаги ўзаро алоқа ҳамда кўчиш ҳоллари” (2006), 
Т.Мирзақуловнинг «Ўзбек тили морфемикасининг лингвистик асоси» 
(1994), «Ўзбек тили морфем парадигматикаси ва синтагматикаси» (1994), 
Ё.Тожиевнинг «Ҳозирги ўзбек адабий тили. Грамматика. 1- қисм. 
Морфемика» (1999) қўлланмаси, М.Миртожиевнинг «Ўзбек тилида феъл 
валентликлари» (2007), О.Бозоровнинг «Ўзбек тилида даражаланиш» 
(1995) қўлланмаси, А.Ҳожиевнинг «Ўзбек тили сўз ясалиши тизими» 
(2007), М.Жўрабоеванинг «Ўзбек тили морфологияси. Феъл» қўлланмаси 
(1999), С.Муҳаммедованинг «Ҳаракат феъли асосида компьютер 
дастурлари учун лингвистик таъмин яратиш (2006) қўлланмаси каби иш,
Ш.Шаҳобиддинованинг “Грамматик маъно талқини хусусида” мавзуидаги 
номзодлик (1994), “Ўзбек тили морфологияси умумийлик-хусусийлик 
диалектикаси талқинида” мавзуидаги докторлик (2000), Б.Менглиевнинг 
“Морфологик воситанинг маъновий хусусияти ва синтактик имконияти” 
мавзуидаги номзодлик (1996), “Лисоний тизим яхлитлиги ва унда 
сатҳлараро 
муносабатлар” 
мавзуидаги 
докторлик 
(2002), 
Б.Баҳриддинованинг “Ўзбек тилида феъл луғавий шакли” мавзуидаги 
номзодлик (2002), О.Шукуровнинг «Ҳаракат тарзи шакли парадигмаси» 
мавзуидаги номзодлик (2005), Н.Мусулмонованинг “Грамматик шаклда 


61 
категориал ва нокатегориал маъно” мавзуидаги (2007) номзодлик 
диссертацияси, албатта, ўзбек тили морфологиясини тадқиқ этишга 
бевосита алоқадор. Бироқ, ҳали вазифа кўп. Ўзбек тили морфологияси 
тизимида ўрганилиши жуда долзарб бўлган муаммо ўз тадқиқотчисини 
кутмоқда. Жумладан, қўшма феъл ва кўмакчи феъл муносабати, умуман, 
қўшма сўз ва бирикма муносабати, ҳар бир аффикснинг кўп маънолилиги 
ва кўп вазифалилиги масаласи, сўзшакл масаласи, грамматик маъно ва 
луғавий маъно муносабати муаммоси, аффикс таснифи, сўз туркуми 
таснифи, сўз ясалишида ички ясалиш ва ташқи ясалиш муаммоси, қўшма 
сўзнинг ясалиши, қўшма аффикс, ўзак кенгайиши каби кўплаб бошқа 
масалалар жиддий тадқиқ қилиниши зарур. Шевалар морфологияси 
деярли жиддий ўрганилган эмас. Морфологик умумийликларнинг нутқий 
воқеланиши ва унда шахсий ҳамда ижтимоий омил муаммоси кун 
тартибига чиқмоқда.
Шундай қилиб, ўзбек тилшунослигида морфология соҳаси ўзининг 
муносиб тараққиёт тарихига эга бўлди. Айниқса, ўзбек формал 
(анъанавий) морфологиясининг давоми сифатида шаклланган субстанциал 
(формал-функционал) морфология ўзбек тилининг грамматик қурилишини 
ўрганиш борасида тадқиқ методологияси, методикаси, тамойили ва 
ўрганиш предметининг ўзига хослиги билан тўла маънода янги йўналиш 
сифатида шаклланиб улгурди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет