Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет21/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

-ла
аффикси 
ҳақида», «
-дош
аффикси ҳақида», «
-лик, -мон
аффикслари ҳақида» Мақ.аси 
бунга мисол. 
А.Ғуломовнинг 
50-йиллар 
ўртасида 
яратган 
«Ўзбек 
тили 
морфлогиясига кириш» (1953 йил) монографияси тилга система тарзида 
ёндашувнинг ёрқин намунаси. Китобда сўз таркиби, сўз ва унинг 
хусусияти, сўз ясалиши, қўшма сўз, сўз туркуми муаммосига нисбатан 
олим ўз қарашини баён қилади ҳамда мавжуд қарашни бойитади. 


47 
А.Ғуломов 
томонидан 
«Феъл» 
китобининг 
яратилиши 
ўзбек 
тилшунослигида катта воқеа бўлди (1954 й.) Чунки ўзбек тилшунослиги 
тарихида алоҳида олинган бир туркумнинг ўзининг яхлит ҳолда жиддий 
тадқиқ этиш тажрибаси шу даврга қадар бу тарзда амалга оширилмаган 
эди. Шу даврдан бошлаб ҳар бир сўз туркумини алоҳида олиб тадқиқ 
қилиш кучайди. Бунда қаттий эътибор қаратила бошланди. Демак, бу 
китобда: а) феъл туркуми алоҳида ҳолда яхлит тарзда чуқур таҳлил 
қилинган; б) феъл ҳақидаги барча мавжуд қараш умумлаштирилган. 
Феълга хос барча хусусият: маъноси ва грамматик белгиси; грамматик 
категорияси; ясалиши; тўлиқсиз феъл, инфинитив, феълнинг синтактик 
вазифаси каби жиҳат батафсил таҳлил қилинган. «Предикативлик 
(кесимлик ҳолдати) феълнинг асосий синтактик белгиси» эканлиги олим 
томонидан алоҳида қайд этилган. Аюб Ғуломов ана шу давр илмий 
қарашида аффиксация усулида феъл ясалишига эътибор қаратар экан, 
феълдан феъл ясаш (аффиксацияда), яъни ички ясалиш мавжудлигини тан 
олади. Бироқ, барибир, 
тепкила, эзғила, югургила, титкила
каби ясалишда 
ҳаракат жараёнининг объектив табиати ифодаланишини алоҳида қайд 
этади. Албатта, кейинчалик, олим феълдан янги феъл ясалишини, бу 
туркумда ички ясалиш йўқ эканлигини эътироф этади ва сўз ясалишига 
оид бошқа ишда унга тўла амал қилади. 
А.Ғуломов ўзининг «Ўзбек тилида аниқловчилар» (1940 йил), «Ўзбек
тилида келишиклар» (1948 йил), «Ўзбек тилида урғу» (1951 йил) каби 
алоҳида монографияси билан ҳам ўзбек тилшунослиги тараққиётига катта 
ҳисса қўшди. Шундай бўлса-да, унинг «Ўзбек тилида кўплик 
категорияси», «Ўзбек тилида келишиклар», «Феъл», «Морфологияга 
кириш» каби монографияси алоҳида олинган аффиксга оид жиддий 
Мақ.аси ўзбек тилшунослигида илмий морфологиянинг шаклланишига 
асос бўлди. Олимнинг рус тилида ёзилган «О сопутствующих явлениях 
при аффиксации в узбекском языке» (1963) Мақ.аси ўзбек 
тилшунослигида морфологияси соҳасининг шаклланишини таъминлади. 
Мақ.а 75 бетлик монографияга тенг келувчи катта ҳажмга эга бўлиб,
унда ўзбек тилида аффиксация даврида содир бўладиган барча ўзгариш
ўз илмий талқинини топган. Зеро, аффикс ва ўзак муносабати масаласи 
ушбу тадқиқотдагидек даражада, шу кунгача ҳам ўрганилмаган. 


48 
А.Ғуломовнинг «Ўзбек тилининг тарихий сўз ясалиш муаммолари» 
мавзусидаги докторлик диссертацияси (1955) сўз ясалишининг 
лексикология ёки грамматика билан муносабатини (сатҳлараро 
муносабат) илмий асослаб қолмай, балки, умуман, тил сатҳлариаро
муносабатни, сатҳлариаро диалектик боғлиқлик асосларини берди. 
Имконият ва воқелик, мазмун ва шакл, умумийлик ва хусусийлик, моҳият 
ва ҳодиса муносабатига изчил ёндашди. Сўз ясалишининг 
тилшуносликнинг алоҳида соҳаси эканлигини асослаб берди.
Олимнинг морфология бўйича қараши ХХ асрнинг иккинчи ярмида
давом эттирилди. Академик А.Ҳожиев «Феъл» (1973), «Кўмакчи феъл» 
(1966), «Тўлиқсиз феъл» (1970), «Ўзбек тилида сўз ясалиши» (1998, 
2007) монографиясида ва бошқа ишида, проф. Ё.Тожиев «Ўзбек тили 
морфемикаси» (1992), «Ўзбек тилида аффиксал синонимлар» (1981, 1987, 
1992) монографияси ва бошқа ишда, М.Жўрабоева «Ўзбек тилида 
аффиксал омонимия» (2002) монографиясида, шунингдек, А.Бердалиев, 
Т.Мирзақулов, Н.Маҳкамов каби олим ўз ишида бу соҳадаги ишларни
изчил давом эттирди. А.Ҳожиевнинг «Ўзбек тилида қўшма, жуфт ва 
такрорий сўз» монографияси ҳам олим қарашининг бевосита давоми 
дейиш мумкин. 
А.Ғуломовнинг сўз ясалиш ҳақидаги фикри орасида айниқса, 
қуйидаги фикри кейинги тилшунослик тараққиётини белгилаб берди: 
«Демак, сўз ясалишнинг ўз объекти бор, бунда грамматика, лексика
соҳаси билан умумийлик томони ҳам мавжуд… сўз ясашнинг биринчи
навбатда морфология билан яқинлиги (бунда ясама сўзнинг
структурасини ўрганиш) кўзга ташланиб туради. Ҳолбуки, сўз ясашнинг 
бошқа йўли унинг лексика билан ҳам, фонетика билан ҳам, синтаксис 
билан ҳам (қўшма сўз ва сўз бирикмаси муносабатини эсланг) боғлиқ 
эканлигини кўрсатади. Демак, сўз ясалиш ҳодисаси ўзининг асосий,
етакчи хусусияти билан грамматика ва лексикологияга яқин туради….»
(«Ўзбек тили грамматкаси», 8- б.) «Сўз ясалиши синхрон аспектга
таянади … Тил ҳодисасини текширишда синхрония (бир вақтлик) ва
диахрония (ҳар вақтлик) ўзаро муносабатда, бунинг бири иккинчисини 
тамоман рад этади… Демак, синхрония билан диахрония бир-биридан 
фарқли бўлишга қарамай, ўзаро алоқадор: булар орасида кескин узилиш 


49 
бор деб қаралмайди» (ўша китоб, 9б-бет) шу каби қараш ўзбек 
тилшунослиги тараққиётининг, шунингдек, морфологияга оид кейинги
қарашнинг илмий-методик асосини белгилаб беради.
ХХ аср ўзбек тилшунослиги морфология соҳасининг тараққиётида 
йирик олим Саид Усмоновнинг хизмати алоҳида ўрин тутади. С.Усмонов 
1953 йилда тилшунос Т.Иброҳимов раҳбарлигида «Ҳозирги замон ўзбек 
тилида ундовлар» мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 
Бу иш унинг морфологияга оид дастлабки жиддий иши эди. Шундан сўнг 
олимнинг морфологияга оид қатор иши нашр қилинди. «Сўз ва унинг 
морфологик структураси ҳақида» алоҳида қўлланма” (1957), «Бош 
келишик формасида такрорланган нинг семантик ва грамматик 
хусусиятига доир» (1957), «Баъзи феъл формалари ҳақида» (1966), 
«Ҳозирги ўзбек тилида сўзнинг морфологик тузилиши» (1963), 
«Тилларнинг морфологик классификацияси ва туркий тилларда
агглютинация» (1963 йил), «Сўз ясовчи аффиксоид» (1969), «Ўзбек 
тилида сўзнинг грамматик формалари» (1964), «Ҳозирги ўзбек тилида сўз 
формаларининг қўлланиш хусусияти ва тил типологияси масаласи» (1964), 
«Сўзнинг морфологик ва функционал анализи ҳақида» (1965 йил) кабилар 
шулар жумласидан.
С.Усмоновнинг умуман туркий тиллар, шу жумладан, ўзбек тили 
морфологияси тараққиётини белгилаб беришдаги барча қараши, айниқса, 
унинг «Морфологические особенности слова в современном узбекском 
языке» («Ҳозирги ўзбек тилида сўзнинг морфологик хусусияти») 
фундаментал тадқиқотида ўз ифодасини топди. Бу иш докторлик илмий 
даражасини олиш учун ёзилган тадқиқот эди. Ишнинг биринчи боби 
«Тилларнинг 
типологик 
классификацияси 
ва 
туркий 
тилларда 
агглютинация» деб номланган. С.Усмонов тилни морфологик жиҳатдан 
таснифлашга эътиборнинг Европа тилшунослигида ХYIII аср охирида 
бошланганлигини қайд этиб, ака-ука Шлегел, кейинроқ Штейнталь, 
ниҳоят В.фон Ҳумбольдт, Я.Гримм, А.Шлейхер, А.И.Томсон қарашида бу 
ҳолатга эътибор берилганини таъкидлайди. Тилни флектив тил ва 
агглютинатив тил тарзида икки гуруҳга ажратиш, флексия ҳамда 
агглютинациянинг ўзига хос жиҳати бўйича барча қарашни таҳлил этган 
тилшунос С.Усмонов «агглютинация» терминини тилшуносликка 


50 
биринчи марта Лассен олиб кирган бўлса-да, бироқ агглютинация 
назариясини 
Ф.Бопп 
яратганлигини 
қайд 
этади. 
С.Усмонов 
агглютинацияга ёндашишда алоҳида йўналиш шаклланганлигига алоҳида 
эътибор қаратади. Чунки туркий тил морфологиясига оид тадқиқотни 
амалга оширишда бу масалага аниқлик киритилиши жуда муҳим эканлиги 
унга маълум эди. Агглютинациянинг муҳим хусусияти ҳақида Ф.Боппдан 
сўнг, биринчи йўналиш вакили В. фон Ҳумбольдт ўз қарашини баён 
қилиб, бу ҳодисанинг 8 та асосий хусусиятини кўрсатиб берганлигини 
олим алоҳида қайд этади. 
Иккинчи йўналиш вакили сифатида С.Усмонов Фердинад де 
Соссюрни белгилайди. Фердинад де Соссюрнинг агглютинацияга хос уч 
хусусиятни кўрсатиб берганлигини қайд этади. Олим агглютинацияни 
ўзакка кетма-кет (ёки асосга), бир занжирга боғланишнинг аъзоси, қисми 
тарзида қўшимчанинг қўшилиб келиши, шу асосда грамматик маънонинг
ифодаланиши тарзида баҳоланган учинчи йўналиш вакилларига алоҳида 
эътибор қаратиб, А.Шлейхер, В.А.Богородский, В.В.Радлов каби олим 
қарашларига ўз муносабатини билдиради. 
Фузия кўриниши ўзбек тилида кузатилса-да, бироқ бу бошқа тилдаги 
флексияга ўхшамаслиги, грамматик ишга алоқадор бўлиши 
мумкинлигини кўрсатиб туриб (


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет