74
маънога эга бўлган келишик шакли тизимининг категориал, субстанциал,
зотий табиати “олдинги сўзни кейинги сўзга боғлаш” функцияси эканлиги
таҳлил жараёнида очилди.
Анализ синтез учун зарурий имконият
босқичини ўтайди.
8- тамойил. Нарсанинг ўзга нарса билан муносабатининг
чексизлиги.
Диалектик “нарса-мажмуи сифот” тамойили билан унинг
тўртинчи (нарсада ички зиддият), бешинчи (нарса
қарама-қаршилик
бутунлиги), олтинчи (қарама-қарши томоннинг воқеланиши, мавжудлиги)
тамойили узвий боғлиқ бўлиб, бири иккинчисини тўлдирса, ўз навбатида
бу тамойил саккизинчи (нарса муносабатнинг ўзга нарса билан
чексизлиги) ҳамда ўнинчи (нарса алоқадорлигининг чексизлиги) тамойил
билан ҳам алоқадор.Турли нарсанинг ўзаро муносабати алоқасини
аниқлаш орқали биз нарсада мавжуд бўлган турли қиррани, ўзига хос
хусусиятни англаган бўламиз.
Нарса бошқа бир нарса билан
муносабатда турганда хилма-хил,
чексиз қобилият, имкониятини юзага чиқариши мумкин. Воқеланган
хусусият нарсанинг янги очилган хоссаси сифатида эмас,
балки унинг
табиатида мавжуд бўлган имконият тарзида қабул қилиниши лозим.
Ранг-баранг муносабат бутунлиги бўлган нарсанинг барча
муносабатини ҳеч қачон тўлиқ очиб бўлмайди; сабаби муносабатнинг
чексизлиги. Масалан, қаратқич келишиги шакли “аниқловчи-
аниқланмиш” муносабатида асосан қарашлилик грамматик маъносини
(Каримнинг китоби) ифодалайди, аммо -нинг шакли айрим сўзнинг
бирикувида тур-жинс (эшакнинг урғочиси), бутун-бўлак (ноннинг ярми),
саралаш (олманинг яхшиси), ажратиш (талабанинг бири) каби кўплаб
грамматик маънони ўзи боғлаб келган сўз таъсирида воқелантира олади.
Достарыңызбен бөлісу: