Ўзбекистон республикаси


- тамойил. Нарса мажмуи муносабат



Pdf көрінісі
бет29/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

2- тамойил. Нарса мажмуи муносабат 
тамойили нарсанинг белги – 
хусусият йиғиндиси сифатида қаралиши билан характерланади ҳамда 
борлиқдаги нарсалар доимо бир-бири билан ўзаро муносабатда бўлишини, 
муайян умумийлик, бутунлик сифати хусусийликда (тажаллида), 
хусусийлик эса муносабатда юзага чиқишини ифодалайди. Нарсани 
муносабатда кўра олиш унинг ҳаққонийлиги, объективлигини белгилайди. 
Зеро нарса(предмет)нинг хусусияти унинг бошқа нарса билан ўзаро 
муносабатида, алоқасида очилади, воқеланади. Нарсанинг томони ва 
бошқа бир нарса билан алоқаси чексиз бўлса ҳам, уни тўлалигича 
ўрганишга бўлган ҳаракат у ҳақдаги маълумотда йўл қўйиладиган 
камчилигимизнинг олдини олади. Борлиқдаги нарсага серқирралик хос 
бўлиб, ҳар бир қирранинг юзага чиқиш, воқеланиш ўрни бўлади, яъни 
предмет бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган барча белги-муносабатини 
юзага чиқаролмайди. Аммо барча белги-хусусият унда имконият сифатида 
яшайди. Нарса мажмуи муносабат сифатида қаралганда у, албатта, 
серқирра ҳодиса сифатида қабул қилинади ва ҳар бир қирраси билан нарса 
бошқа бир нарса билан муносабатга киришади. Нарсанинг ҳар бир қирраси 
асосидаги муносабати турли-турли нарсага алоқадорлик сифатида 
воқеланади.
Ёки айни бир нарсага бир қирраси билан ўхшаш, иккинчи қирраси 
билан шу нарсанинг ўзига зид бўлиши мумкин. Тадқиқотчи нарсанинг 
мана шундай қарама-қарши тамойилини очишга интилиши лозим.
3- тамойил. Нарса ўзгариш ва тараққиётда 
тамойили нарсанинг 
доимо ўзгаришда, тараққиётда эканлигини кўрсатади. Масалан, олдимизда 
ноаниқ бир ўсимликнинг уруғи. Биз уни қанчалик изоҳламайлик, унинг 
нима эканлигини аниқ айта олмаймиз. Саволга жавоб бериш учун ундан 
нима униб чиқишини кутиш керак бўлади. Демак, воқеликни (нарсани) ҳар 
томонлама кўриш учун унинг олдинги ва кейинги ҳолатини назардан 
чиқармаслик керак бўлади.
Жамиятда шахснинг ёш жиҳатдан ўзгариб ўсиб бориши 
қиз→ жувон 
→ аёл, ўғил→ ўсмир →ўспирин → йигит 
ёки уй ҳайвони отнинг ўсиш 
даражаси 
қулун → той → ғўнон → дўлон → тўлон
нарсанинг доимий 


71 
тараққиётда эканлигини кўрсатади. Нарса ўзгариш ва тараққиётда экан, 
унда албатта олдинги, ҳозирги ҳамда кейинги ҳолат белгиси 
мужассамланган бўлади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет