Ўзбекистон республикаси


- тамойил. Инкорни инкор тамойили



Pdf көрінісі
бет35/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

14- тамойил. Инкорни инкор тамойили
ҳам кенг тарқалган ҳодиса. 
Ўзбек тилида моҳиятан ўзаро зид маъноли (морфологик антоним) бўлган 


77 
чиқиш ва жўналиш келишиги шаклининг гапиришга қўрқди –гапиришдан 
қўрқди ҳолатидаги маънодошлиги (морфологик синонимлиги) шу қонун 
билан изоҳланади.
Ўн учинчи
 
(тараққиёт босқичида ўтган босқич такрори), 
ўн
бешинчи 
(мазмунни сақлаб, шаклни янгилаш) ва ўн олтинчи (миқдорий 
ўзгаришнинг сифат ўзгаришига ўтиши)
тамойил бир-бири билан узвий 
боғлиқ. Диалектикадаги шакл-мазмун симметрияси ва ассиметрияси (15- 
тамойил) қонуни тил ҳодисасида ҳам ўз аксини топади
1
.
 
Тилда мавжуд 
бўлган маънодошлик, шаклдошлик ҳодисаси шу қонун билан белгиланади. 
16- тамойилни даражаланувчи (градуонимик) қаторда кузатиш мумкин: 
эмаклади – юрди – чопқиллади – чопди – югурди – елди каби. 
Юқорида баён қилинган тамойил исталган ҳукмда намоён бўлади. 
Нарсага, ўрганилаётган тил ҳодисасига шу тамойил асосида ёндашилса, у 
ҳақда аниқ маълумот тўпланилади. Субстанциал ёндашувда шу тамойилга 
таяниб тил ҳодисаси тадқиқ қилинади. 
Зотий (субстанциал) ёндашиш замонавий грамматик таълимотда 
методологик аҳамиятга эга бўлганлиги учун бугунги кунда тез 
оммалашмоқда. 
Юқоридаги таҳлилимиз нарса чекланмаган белги-хусусиятдан иборат 
эканлиги, нарсанинг ҳақиқий моҳияти уни турли хил таркибий қисмнинг 
боғланишидан ҳосил бўлган яхлит бир бутунлик (зот) сифатида қараб 
таҳлил этгандагина очилиши мумкинлиги тўғрисидаги хулосани беради. 
Шу боисдан борлиқдаги нарса ва ҳодисани ҳар томонлама ўрганиш, унинг 
туб моҳиятини очиш эҳтиёжи натижасида фанда, фалсафада зот, зотийлик 
тушунчаси пайдо бўлган. Зот тушунчаси ҳақида манбада қуйидагини
ўқиймиз: “Зот (субстанция) ички бирлиги томонидан қараладиган 
объектив борлиқ бўлиб, ўзининг ҳар хил ўзгаришига нисбатан бефарқ, 
аммо шу ўзгариш ҳисобига яшайдиган, барча шакли ва ҳаракати 
аспектидаги материя; бу ҳаракатда пайдо бўлувчи фарқ ва қарама-
қаршилик”.
2
1
Карцевский С. Ассиметрический дуализм лингвистического знака. –М.: Наука, 1970. стр. –С. 
85–90. 
2
Философия луғати. –Т.: Ўзбекистон, 1976.


78 
Демак, зот ўзининг тажаллиси (рефлексия) замирида ётувчи 
умумийлик (моҳият) бўлиб, барча кўриниши учун ягона асос ролини 
ўтайди. Тасаввуф фалсафасида борлиқ, ундаги нарса-буюм, воқеа-
ҳодисанинг моҳиятини тушунтиришда зот ва унинг юз бериш шакли 
бўлган тажалли тушунчасидан фойдаланилади. Зеро, “Борлиқ нима?” 
деган сўроққа тасаввуф аҳли “Ҳаққи мутлақнинг тажаллисидир”–деб 
жавоб беради. Тасаввуфда зот моддийликдан, муайян шаклдан мутлақо 
холи бўлганлиги сабабли у “мажмуи асмо ва сифот” (исм ва сифат 
мажмуаси) сифатида қаралади. Аммо зот сифатнинг шунчаки оддий 
йиғидисидан иборат бўлмай, унинг йиғиндисидан ҳам каттадир, ҳаттоки 
унга зид ҳам келади. Зероки, субутий сифат – у қанчалик кўп ажратилса-да 
ва саналса-да, зотни ташкил эта олмайди. Зотнинг барча сифатини 
санашнинг асло имкони йўқ. Аммо ўша сифат зотдан ташқарида ҳам эмас. 
Ушбу фикрни ҳазрат Сўфи Оллоёрнинг “Саботул -ожизин”
1
да келтирган 
қуйидаги мисраси тасдиқлайди:
Субутийдир анинг саккиз сифоти

Сифат зоти эмас, на ғайри зоти. 
Мазмуни: Унинг (ҳаққи мутлақнинг) саккиз барқарор, доимий сифати 
бор. Ушбу сифат унинг борлигини (зоти, моҳиятини) ташкил этмайди, 
лекин зотидан бегона (айрича) ҳам эмас. 
Зот сифати сон-саноқсиз. Зот ва сифат ҳақида Алишер Навоий 
“Лисонут-тайр” достонида Ҳудҳуд тилидан қуйидаги мисрани битган: 
Бирлик ойинида зотидур онинг,

Лек мингдан кўп сифотидур онинг. 

Ул сифот офоқ аро шоеъ бўлуб 

Барча онинг зотига рожеъ бўлуб. 
(Мазмуни: У (Ҳақ)нинг зоти бирлик ойинидадир, лекин у мингдан 
кўп сифатга эга. Ундаги бу сифат бутун дунёга ёйилган ва оламдаги ҳамма
нарса зот жиҳатдан ундан келиб чиқади.)
2
Юқорида айтилганидек, борлиқдаги нарса доимо бир-бири билан 
ўзаро муносабатда бўлади. Муайян зот сифати тажаллида, тажалли эса 
1
Сўфи Оллоёр. Саботул-ожизин. –Т., 1991. 
2
Алишер Навоий. Лисон-ут тайр (Насрий баёни билан). –Т.: Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа 
бирлашмаси. 1991. –Б. 87. 


79 
муносабатда юзага чиқади. Зот “мажмуи асмо ва сифот” сифатида қаралар 
экан, сифат тажаллисини кўп ҳолда кўриб, сеза олсак, “асмо” фақатгина 
зотнинг тажаллиси ўртасидаги ва бошқа зот билан ўзаро муносабатдагина 
очилиши мумкинлигини ҳамда унинг кузатишда берилмаганлигини 
унутмаслик лозим. Муносабат ва сифатнинг диалектик бутунлиги зотни 
ташкил қилади. Зотнинг сифат ва муносабати бир-бири билан узвий 
боғлиқ экан, бунга бир мисол ёрдамида амин бўлиш мумкин: бирор 
буюмнинг ранги ҳақида уни бошқа ранг билан қиёслагандагина ҳукм 
чиқара оламиз. Дейлик, рангнинг қоралиги қора бўлмаган рангга нисбатан 
белгиланади. Демак, нарсанинг моҳияти ўз ёндоши билан бўлган 
муносабатда очилади. Дарҳақиқат, зотнинг моҳияти моддийликда эмас, 
балки унинг сифат ва муносабатида. Дейлик [у] нинг шаклий хусусияти 
моддийлигидир, аммо унинг зоти турлича: 
 
1.
[у] – м
ен ~сен~ у
қаторига кирувчи кишилик олмоши 
2.
[у] – 
ҳам ~ҳамда~ ва ~у
қаторига кирувчи тенг боғловчи.
3.
[у] – 
бу~ ўша~ у
қаторига кирувчи кўрсатиш олмоши. 
4.
[у] – 
ў ~о~ и ~э ~у
қаторига кирувчи лабланган тор унли. 
Кўринганидек, тўртала [у] зоти ҳам бир-биридан сифат ва муносабати 
жиҳатидан тубдан фарқ қилади. Демак, зотнинг зотийлиги унинг ўзидан, 
моддийлигидан намоён бўлмайди, балки муносабатдагина очилади. Буни 
[-ган] сифатдош қўшимчаси (
ўқийдиган бола
) ва [-ган] кесимлик шакли 
(
ўқиганман
) мисолида; [сиз] - кишилик олмоши ва [сиз] - шахс\сон
қўшимчаси (
ўқигансиз
) мисолида; [-чи] луғавий маъно ҳосил қилувчи 
қўшимча (
гулчи
) ва [
-чи
] юклама [
сен-чи
?] мисолида ҳам кузатиш 
мумкин. 
“Тасаввуфда ориф зотнинг зотийлиги унинг ўзи (моддияти)дан 
намоён бўлмаслиги, балки муносабатдагина очилишидан огоҳ ва воқиф 
бўлиши, зотнинг зотийлигини очиш усулини чуқурлаштириш лозим”.
1
Дарҳақиқат, зотий ёндашув зотни “мажмуи асмо ва сифот” сифатида 
белгилар экан, сифат ва муносабати бир хил, моддийлиги ҳар хил бўлган 
бирликни бир зотнинг турли моддий шакли деб баҳолайди. Чунончи, ўзбек 
тилида орттирма нисбат ёхуд сифатдош шаклининг турли вариант-
1
Менглиев 
Б. 
Морфологик 
воситаларнинг 
маъновий 
хусусияти 
ва 
синтактик
имкониятлари:филол.фан.номз.дисс. –Т., 1995, 25- б.


80 
кўриниши мавжуд. Улар варианти шаклан бир хил бўлмаса ҳам, битта 
зотга бирлаштирилмоғи лозим. Шакл бир хил бўлиб, сифат ва муносабати 
бошқа-бошқа бўлса, шаклдош турли зот мавжудлиги хусусида ҳукм 
чиқариш мумкин. 
Биз буни юқоридаги таҳлилимиз орқали асослашга ҳаракат қилдик. 
Диалектика ва тасаввуф гносеологияси асосида шакллантирилган зот 
ҳозирги давр фалсафасида умумийлик сифатида қаралади. Умумийлик/ 
хусусийлик/алоҳидалик диалектикаси эса ҳозирги замон фалсафасининг 
фундаментал категориясидан бири.
1
Лисоний бирликнинг нутқий воқеланиши, бевосита кузатишда 
берилган шакли ва вазифаси хусусийлик, алоҳидалик сифатида қаралса, бу 
бирликнинг нутқий воқеланиши замирида ётган, унинг мана шундай
қўлланиши учун асос бўладиган сабаб ва имконият бўладиган нарса унинг 
умумийлиги – мажмуи асмо ва сифот” сифатида қараладиган зоти. 
Бевосита кузатишда берилган нарсада (лисоний бирликнинг нутқий 
воқеаланишида) шу нарсанинг ўзини эмас, балки унинг остида ётган, уни 
шу матнда қўлланишига асос бўлган умумийлик (зот) тажаллисини кўриш 
борлиқни ўрганишга субстанциал ёндашиш асосини ташкил қилади. 
Эмпирик (номиналистик) ёндашувда бизнинг диққатимиз нима 
воқеланганлигининг тасвирига қаратилган бўлса, диалектик-субстанциал 
ёндашишда тадқиқотчи диққат марказида нарса остида ётган зот қандай 
воқланганлигини очиш туради. Шунинг учун – номиналистик ёндашиш ва 
диалектик – субстанциал ёндашиш бир-бирига зид ва айни замонда бир-
бирини тўлдирувчи ёндашишдир; 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет