Калит сўз: Цитрус, тур, қаламча, куртаг, илдиз, нав, иқлим, иссиқҳона, кўчатлар. Мамлакатимизда сўнги йилларда боғдорчилик, узумчилик ва мева сабзавотчиликка
ихтисослашган фермер хўжаликлари сони ортиб бормокда, замонавий интенсив боғлар
кўпаймокда.
Деҩқончилик ўз навбатида қуйидаги тармоқлар билан ифодаланади: дала экинлари,
сабзавотчилик, мевачилик, узумчилик ва цитрусчилик.
Маълумки, сифатли ва экологик тоза кўчатлар етиштириш мевачилик тармоғининг
муҩим элементларидан бири ҩисобланади, чунки унда она ўсимлик генетик
белгиларининг қуйидаги мажмуи мужассам бўлади – габитус, тезпишарлик, узоқ яшаши,
ўзидан чангланувчанлик, жойнинг экологик шароитларига мослашувчанлик, касаллик ва
зараркунандаларга чидамлилик, ҩосилдорлик ва меванинг товар сифатлари.
Аниқланишича, фақатгина ушбу кўрсаткичлардан фойдаланиб, ўсимликларнинг
маҩсулдорлигини 30-40% га ошириш мумкин.
Лимоннинг уруғидан ва вегетатив йўл билан кўпайтириш усулида лимоннинг
яшил қаламчаларидан районлаштирилган навларини кўпайтириш олинди. Экиш
материалини етиштиришнинг ҩар бир усули ўзига хос салбий ва ижобий кўрсаткичларга
эгадир. Уруғидан кўпайтириб, унга навдор ўсимликларнинг куртагини пайванд қилиш
орқали стандарт кўчат етиштириш уч йиллик даврга эга бўлиб, катта молиявий маблағ
талаб этади. Бунда ўсимликлар бешинчи-олтинчи йилдан бошлаб ҩосилга киради.
Лимон кўчатларини етиштиришнинг бошқа бир усули, бу уларни шу йилги
вегетациядаги яшил ѐки ярим ѐғочлашган қаламчалардан вегетатив йўл билан
кўпайтириш ҩисобланади. Ушбу усулда етиштиришда кўчатларни тайѐрлаш даври бир
йилгача қисқаради. Кўчатлар бундай усулда етиштирилганда иккинчи-учинчи йилги ўсув
даврида ҩосилга кира бошлайди. Кўчат етиштиришнинг ушбу усули кўчатзорнинг ҩар
бир квадрат метридан 100-150 тагача стандарт кўчат олиш имконини беради.
Тадқиқот объекти. Цитрус ўсимликларини Ўзбекистон иқлим шароитида, янги
технология асосида кўпайтиришнинг айрим жихатларини ўрганиш ва кўчат
етиштиришнинг иқтисодий самарадорлигини хисоблаб чиқиш мақсадида цитрус
ўсимликларини турлари объект сифатида танлаб олинди.