Кириш Фалсафа тарихини ўрганиш фалсафанинг ижтимоий онг шакллари ўртасидаги
ўрнини аниқлаш ва жамият моддий ҩаѐтининг ижтимоий амалиѐтга боғлиқлиги, нисбий
мустақиллиги, шунингдек, ички тараққиѐтида, ички мантиққа эгалигини аниқлашни
тақозо этади. Ўтмиш фалсафий таълимотлар тарихи босиб ўтилган босқич сифатида
қаралиб, уни ўрганиш ҩозирги даврда катта аҩамият касб этмоқда. Дарҩақиқат, буюк
мутафаккирларнинг фалсафий қарашларини ўрганиш доимо долзарб масала бўлиб
қолади. Шунинг учун ҩам ижтимоий билимлар соҩасида ижод қилувчи олимларимиз
фалсафий меросини ўрганиш ишига асосий эътиборни кучайтирмоқдалар. Бунинг учун
эса ҩозирги фалсафий қараш дурдоналари билан қуролланишимиз керак. «Дунѐ тан олган
кўп улуғ файласуфларнинг асарлари ҩанузгача ўзбек тилида нашр этилмаганлиги
туфайли аксарият зиѐлилар, хусусан ѐшларимиз уларнинг ғоявий қарашлари билан яхши
таниш эмас. Сократ ва Платон, Ницше ва Фрейд каби олимларнинг, ҩозирги замон чет эл
файласуфларининг китобларини ҩам тушунарли қилиб, изоҩ ва шарҩлар билан ўзбек
тилида чоп этиш наҩотки мумкин бўлмаса? … Мана, мисол учун Фрейднинг назарий
қарашлари, прагматизм ва экзистенциализм ғоялари, Бердяев ва бошқаларнинг
фалсафасини ўргансак, фойдадан холи бўлмайди… Биз кўп масалаларда ғарб
файласуфларининг фикрлари билан, айниқса, индивидуализм, эгоизм қарашларини
илоҩийлаштириш билан келишмаслигимиз мумкин. Лекин уларни ҩисобга олишимиз,
керақлисини эътироф, кераксизини инкор этишимиз зарур‖ [1]. Мана шундагина
фалсафий фикрлар тараққиѐтига, диѐримизда яратилган тафаккур тараққиѐтига, ҩозирги
замон фалсафасининг асосий муаммоларига тўғри ва холисона баҩо бера оламиз.
Шунинг учун ҩам фалсафа муаммоларини, фалсафий меросни тадқиқ қилиш доимо кун
тартибида турувчи долзарб масалалардан бири бўлиб қолаверади.
Мавзу бўйича адабиѐтлар шарҩи Антик давр фалсафасининг йирик намоѐндаси, юнон файласуфи Афлотун
таълимотларини давомчиси, неоплатонизм асосчиси Плотиннинг ижоди фалсафий,
ижтимоий, тарихий адабиѐтларда, жумладан, фалсафа тарихида кўпгина тадқиқотчилар
томонидан ўзига хос услубда, ўз замонасига мос равишда атрофлича таҩлил қилиб
берилган. Бунга кўплаб мисолларни келтиришимиз мумкин ва уларнинг дурдона
фикрларидан бугунги кун талабига тўлиқ жавоб бера оладиган ечимларни ҩам