"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD:
CHALLENGES OF THE XXI CENTURY"
NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019
24
УДК: 619:636.2:616.084
СИГИРЛАРДА ГИПОКОБАЛЬТОЗНИНГ
ЭТИОПАТОГЕНЕЗИ ВА СИМПТОМЛАРИ
В.Б. Абдумажитов, Б.М. Эшбуриев, С.Б.Эшбуриев
Самарқанд ветеринария медицинаси институти.
Самарқанд, Узбекистон Республикаси
Аннотация: Ушбу мақолада маҩсулдор сигирларда гипокобальтознинг сабаблари,
клиник белгилари, патогенези ва катта қорин суюқлиги кўрсаткичларидаги ўзгаришлари
баѐн этилган.
Аннотация: В стате описание причины, патогениза гипокаболтоза, сиптомы и
изменения в рубцовом жидкости при данной патологии у продуктивних коров.
Калит сўзлар: рацион, гипокобальтоз, микроэлементоз, остеодистрофия,
энофтальм, паракератоз, мацион, гиподинамия, ошқозон олди бўлимлари, гипо- ва
атониялар, ацидоз, кетоз, дистониялар, инфузориялар.
Мавзунинг долзарблиги. Адабиѐт маълумотларининг таҩлили шуни кўрсатадики,
ҩозирги кунгача Республикамиз фермер хўжаликларига четдан келтирилган
сигирларнинг
мамлакатимиз
иқлим
шароитига
мослашуви,
улар
орасида
микроэлементозлар, жумладан гипокобальтоз касаллигининг тарқалиши, сабаблари,
кечиш хусусиятлари тўлиқ ўрганилмаган. Касалликни даволаш ва олдини олишнинг
самарали усуллари ишлаб чиқилмаган.
Қорамолчилик фермер хўжаликларига четдан келтирилган ва маҩаллий зотларга
мансуб сигирлар орасида гипокобальтознинг тарқалиши, иқтисодий зарари, сабаблари,
уларнинг келиб чиқишида алиментар омилларнинг аҩамияти, ривожланиш
механизмлари, эртачи аниқлаш усулларини ўрганиш, касалликни даволаш ва олдини
олишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш ҩамда амалиѐтга татбиқ этиш бугунги
кунда ветеринария фани ва амалиѐти олдидаги долзарб муаммолардан бири ҩисобланади.
Микрофлораларнинг меъѐрида фаолият кўсатиши учун катта қорин суюқлигида
биотин, парааминобензой кислотаси ва В
12
витамини ҩамда 100 мг/л темир, 10 мг/л
кобальт бўлиши лозим (Heimer P.J. 1996).
Рационда кобальтнинг етишмовчилиги В
12
гиповитаминозининг ривожланиши ва
анемияга сабаб бўлади, шунингдек, суякларнинг органик ва минерал қисмларининг
синтези издан чиқади ва ҩайвонларда остеодистрофиянинг ривожланишига сабаб бўлади
(Кондрахин И.П., Левченко В.И. 2005).
Соғин сигирлар рационида қанд-протеин нисбатининг бузилиши, клетчатканинг
танқислиги, катта қоринда сурункали сут кислотали ацидоз кузатилиши ва руминитга
сабаб бўлади. Ошқозон олди бўлимларида микрофлораларнинг миқдор ва сифат
жиҩатдан ўзгариши, катта ва ўртача инфузориялар сонининг камайиши, улар
фаоллигининг пасайиши, клетчатканинг гидролизланишини ва етишмовчилигини
кучайтиради. Рацион таркибида концентрат озиқаларнинг ортиқча бўлиши катта қорин
суюқлигида рН ни ўртача 6,5±0,05 (меъѐр 6,8-7,4) бўлишини таъминлайди (N.D.Grace,
D.N. Lewis, 1999).
Сигирлар рационида мис, кобальт, рух, марганец каби микроэлементлар
етишмовчилигида катта қорин микрофлораларининг ривожланишдан тўхташи,
кислоталикнинг ортиши, оқсилларнинг тўлиқ парчаланмаслиги оқибатида ҩосил бўлган
оралиқ маҩсулотлар ва аммиакнинг қонга сўрилиши, ацидоз ва сурункали
интоксикацияга сабаб бўлади (И.П.Кондрахин, 1999).
|