"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD:
CHALLENGES OF THE XXI CENTURY"
NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019
27
микроэлементлар етишмовчилиги ва катта қоринда муҩитнинг кислоталик томонга
ўзгариши туфайли кальцийни сўрилишининг ѐмонлашиши билан изоҩлаш мумкин.
Текширишларнинг бошида сигирлар қонидаги миснинг миқдори ўртача 10,6±0,22
мкмоль/л ни ташкил этиб, текширишларнинг охирига келиб ўртача 9,06 ±0,32 мкмоль/л
га камайиши, кобальт миқдори шунга мос равишда 0,34±0,02 мкмоль/л дан 0,19±0,06
мкмоль/л га, марганец 2,34±0,4 мкмоль/л дан 2,18±0,3 мкмоль/л га ва рух 36,6±4,0
мкмоль/л дан 19,8±4,7 мкмоль/л гача камайиши кузатилди (Р<0,05).
Соғин сигирларда гематологик текширишлар ўтказиш билан шундай хулосага
келдикки, уларда гипокобальтоз қондаги эритроцитлар сони, гемоглобин, глюкоза,
ишқорий заҩира, умумий кальций, анорганик фосфор, мис, кобальт, марганец ва рух
миқдорларининг камайиши билан кечади.
Катта қорин суюқлигининг муҩити (рН) текширишлар бошида физиологик
меъѐрларнинг пастки чегарасида бўлиб, ўртача 6,50±0,09 ни (меъѐр рН-6,5-7,5) ташкил
этди, бу кўрсаткични лактация давомида кислоталик томонга ошиб бориши ва
текширишларнинг охирига келиб, ўртача 5,86±0,04 гача камайиб бориши (Р<0,001)
характерли бўлди.
Катта қорин суюқлигидаги инфузориялар сони текширишларнинг бошида ўртача
578,2±54,2 минг/мл ни ташкил этган бўлса, текширишларнинг охирига келиб, ўртача
346,8±28,7 минг/мл гача (Р<0,01) камайиши кузатилди. Шунингдек, текширишларнинг
охирига келиб микроорганизмлар фаоллигининг сусайиши қайд этилди.
Соғин сигирларда катта қорин суюқлиги кўрсаткичларини текширишлар давомида
катта қорин суюқлигида кислоталикнинг ортиши, инфузориялар сонининг камайиши ва
улар ҩаракатининг сусайиши характерли бўлди.
ХУЛОСАЛАР
1.Сигирларда гипокобальтоз мураккаб патология тарзида кузатилиб, иштаҩанинг
ўзгариши (лизуха), ташқи таъсиротларга бефарқлик, юрак уриши ва нафас сонининг
тезлашиши, шиллиқ пардаларнинг оқариши, ошқозон олди бўлимларининг гипотонияси,
кўз атрофида ва тананинг айрим жойларида жунларнинг тушиши ва ялтироқлигининг
пасайиши, кўздан ѐш оқиши каби касалликка хос белгилар ва кесувчи тишларнинг
қимирлаши, охирги дум умуртқаларининг сўрилиши каби микроэлементозларга хос
умумий клиник белгилар билан кечади.
2.Соғин сигирларда гипокобальтоз қондаги эритроцитлар сонининг ўртача
4,68±0,06 млн/мкл, гемоглобин миқдорини 86,4±5,7 г/л (анемия), глюкозани 2,12±0,06
ммоль/л (гипогликемия), ишқорий заҩирани 38,4±2,26 ҩажм%СО
2
гача, умумий кальций
ва анорганик фосфор миқдорини 2,16±0,26 ва1,18±0,34 ммоль/л гача, мис, кобальт,
марганец ва рух миқдорини шунга мос равишда 9,06 ±0,32; 0,19±0,06; 2,18±0,3; 19,8±4,7
мкмоль/л гача камайиши билан характерланади.
3.Соғин сигирларда гипокобальтоз катта қорин суюқлигида рН кўрсаткичини
5,86±0,04 га (ацидоз), инфузориялар сонини 346,8±28,7 минг/мл гача камайиши ва
фаоллигининг сусайиши билан тавсифланади.
Достарыңызбен бөлісу: |