"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD: CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019 302
тожик бўлиб, эроний халқлар билан умуман алоқаси йўқлигини, Исмоил ибн Аҩмад
Самоний (849-907) ҩокимятга келгач барча тожик ерларини бирлаштириб, марказлашган
давлат бунѐд этганлигини, ушбу сулола даврида фаннинг барча тармоқлари
ривожланганлигини қайд этган[31]. У фикрини давом эттириб, ўша даврда юз берган
барча Марказий Осиѐ тараққиѐтининг асл сабаби сомонийлар, асосан, тожиклар қилиб
кўрсатган.
Умуман олганда, Ҩаким Термизий ва Абу Исо Термизий яшаган давр араб
халифалигига тўғри келишини, сиѐсий ҩаѐт анча нотинч кечганлигини, Марказий Осиѐда
тохирийлар, саффорийлар ва сомонийлар кетма-кет ҩукмронлик қилганлигини хулоса
қилиш мумкин. Фикримизча, Марказий Осиѐ ѐки Мовароуннаҩр, баъзи манбаларда
Хуросоннинг бир қисмини ташкил қилган Термиз Балх ҩокимлиги таркибига кирган
бўлиши керак.
Ўраганилаѐтган даврда Термиз шаҩрининг маънавий қиѐфаси А.Ҩ.Зарринкўб[30],
Абдулмуҩсин ал-Ҩусайний[3], Абдулфаттоҩ Барака[4], Франсиз Ричард[31], Самир
Дажаний[10], Тақи Усмоний[28], Сйед Надви ишларида қисқача очиб берилган. Масалан,
А.Ҩ.Зарринкўбнинг сўфийлик тарихига бағишланган ишида Хуросон ва Мовароуннаҩр
минатақаларида ислом динига қадар зардуштийлик, буддавийлик, монийлик каби дин ва
диний таълимотлар мавжуд бўлганлиги, Ислом дини маҩаллий аҩоли учун бутунлай
янгилик сифатида қабул қилинмаганлиги, Хуросон минтақасида ислом дини тезда
ўзлаштирилиб, мусулмон маданиятининг ―олтин даврига‖[26] асос солинганлигига урғу
берилган.
Мисрлик олим ал-Ҩусайний Термиз Хуросоннинг бир қисми сифатида
Мовароуннаҩрга чегарадош ҩудуд бўлганлигини, ислом динига қадар ҩилма-хил ғоя ва
қарашлар ѐнма-ѐн яшаб келганлигини, кейинги даврларда бир биридан фарқли диний
назариялар ўртасида низолар кўзатилганлигини қайд этган. Шунингдек, ал-Ҩусайний бу
ҩудудда турк, ҩинд, форс, араб ва бошқа халқлар яшаганлигини, ислом дини ѐйилгач
мавжуд бўлган турли қарашлар ислом тафаккури билан янада такомиллашиб, мусулмон
ўлкаларига тарқалганлигини қўшимча қилган[3,б.39]. Яъни, муаллифнинг хулосасига
кўра, Термиз савдо ва стратегик жиҩатдан турли ғоялар, маданиятлар ва халқлар
учрашадиган жой бўлган.
Франциялик тадқиқотчи Франсиз Ричард Ҩаким Термизий қарашларида
буддавийликнинг ўрни борлигига оид фикрни илгари сурган. Ҩаким Термизий даври
Марказий Осиѐда ислом илмлари ривожланганлиги, аллома илк таълимни оилада отаси
Али ибн Ҩасандан ўрганганлигини, аммо Ҩаким Термизий назариясида Қуръони карим
илмларидан ташқари юнон фалсафаси ва буддавийлик ғоялари ҩам намоѐн бўлишига
ишора қилган. Унинг фикрича, 821-870 йилларда тоҩирийлар Балҩдаги Навбаҩор номли
буддавийлик ибодатхонасини қайта қурганлиги, маҩаллий аҩоли орасида ўша даврда ҩам
буддавийлик, монийлик ва христианлик қарашлари сақланиб қолганлиги ҩақида дарак
беради. Франсиз Ричард Ҩаким Термизийнинг ўзгача қарашлари шаклланишида
буддавийлик, монийлик каби дин ва диний қарашларни ўрни бор дея хулоса қилган. Яъни,
муаллиф гарчи олимлар Бағдод ѐки бошқа ислом илмлари ривожланган жойларга бориб
ўқиб келсаларда, уларнинг маҩаллий шароитида мавжуд бўлган турли ғоя ва қарашлар ўз
таъсирини ўтказиб, ислом дини билан уйғунлашаган тарзда ривожланаган[31].
Франциялик тадқиқотчи Жунвиев Гобиллот ишларида ҩам Хуросон ҩудудида мавжуд
бўлган буддавийлик қарашлари исломий таълимотлар билан аралашиб кетганлигига оид
фикрлар учрайди[11].
Ал-Жиюшийнинг ѐзишича, Термиз шаҩрида мавжуд бўлган хилма-хил диний
қарашларлар ислом кириб келганидан кейин ҩам халқнинг ижтимоий, сиѐсий ва маънавий
фикрлаш тизимида сақланиб қолган ва бу бир-биридан фарқ қилувчи мактаблар вужудга
келишига сабаб бўлган. У фикрини исботи сифатида ислом дининг энг буюк
муҩаддислари ад-Доримий, ал-Бухорий, Муслим, Термизий, ибн Можа, Абу Довудлар
ҩамда маломатийлик, кароматийлик, нақшбандийлик, кубровийлик, яссавийлик сингари
тасаввуфий таълимотларнинг ватани Хуросон ва Мовароуннаҩр эканлигини
таъкидлаган[2].