Атты III халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференция жинағЫ


"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD



Pdf көрінісі
бет313/418
Дата24.09.2022
өлшемі8,11 Mb.
#40095
1   ...   309   310   311   312   313   314   315   316   ...   418
Байланысты:
III TOM

"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD:
CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" 
NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019
 
304 
маданиятидаги умумий маданий юксалиш Мовароуннаҩр ва Хуросон олимлари ижодида 
ўзининг юқори чўққисига кўтарилди. Эллинистик даврнинг охирларида фан ва маданият 
ўчоғи Мисрнинг Искандария шахрига тўғри келса, мусулмон маданиятининг ―олтин 
даври‖ ҩисобланган IX-XI асрларда фан ва маданият ривожи Хуросон ҩамда Амударѐнинг 
ортидаги ўлка - Мовароуннаҩрга ѐки замонавий истилоҩ билан айтганда, Ўрта Осиѐга 
кўчиб ўтди. Ўша даврларда Ўрта Осиѐдан Муҩаммад ал-Хоразмий (783-850), Аҩмад ал-
Фарғоний (таҩ.798-865), Муҩаммад ибн Исмоил ал-Бухорий (810-870), Муҩаммад ат-
Термизий (824-892), Абу Наср ал-Фаробий (873-950), Абу Райҩон ал-Беруний (973-1048), 
Ибн Сино (980-1037), Маҩмуд аз-Замахшарий (1075-1114) каби йирик алломалар етишиб 
чиқдики, уларнинг беназир акл-заковати она замин довруғини оламга ѐйди, номлари эса 
тарих зарварақларига зарҩал ҩарфлар билан муҩрланди. Мазкур алломаларнинг 
кўпчилиги, ўша даврдаги сиѐсий, иқтисодий, илмий шарт-шароитлардан келиб чиққан 
ҩолда араб халифалари, уларнинг ноиблари ѐки лашкарбошилари бошқарган 
халифаликнинг турли шаҩарларида яшаб, ижод этган. Лекин уларнинг аксарияти олим 
сифатида ўз ватанида шаклланган. Бу эса Ўрта Осиѐда зарурий илмий муҩит ва 
шароитларнинг мавжуд бўлганидан далолат беради. Халифалик таркибига бириктирилган 
мамлакатларнинг иқтисодий ва маънавий салохияти арабларникига қараганда юқори эди‖. 
Юқоридаги ишлардан Термиз ислом динигача зардуштийлик, буддавийлик, 
монийлик сингари дин ва диний таълимот учун макон бўлганлигини, савдо ва стратегик 
жиҩатдан турли ғоялар, маданиятлар ва халқлар учрашадиган жой сифатида эътироф 
этилганлигини, мазкур хилма-хил қарашлар кейинчалик ислом динида ўзига хос 
таълимотларнинг келиб чиқишида муҩим рол ўйнаганлигини хулоса қилиш мумкин. 
Шунингдек, Термиздан кўп сонли олимлар етишиб чиқиши бу шаҩарга ―мадинат ар-
рижол‖ (авлиѐлар шаҩри) номли берилишига сабаб бўлган[28, б.131]. 
Бу давр юнон фалсафасининг салбий таъсири, мутазилийлар, хорижийлар, 
муржийлар, жаҩмийларга қарши кураш даври сифатида ҩам тарихда қолган. Бу курашда 
Қуръон ва ҩадислар билан қуролланган Аҩмад ибн Ҩанбал, Доримий, Муҩаммад Исмоил 
Бухорий, Абу Исо Термизий, Ҩаким Термизий сингари ―аҩл ас-сунна ва ал-жамоа‖ 
вакиллари ғолиб бўлганлиги кузатилди. 
Алломлар яшаган ҩудуддаги умумийлик уларнинг устозларида ҩам намоѐн бўлади.
Масалан, Малик ибн Анас, ал-Лайс ибн Съад, Суфян ибн Уяйнадан сабоқ олган Қутайба 
ибн Саид ас-Соқафий ал-Балхий (ваф.240/854) ҩар икки алломага ҩадис илми сирларини 
ўргатган[10, б.14]. 
Қадимдан Марказий Осиѐнинг иқтисодий ва маънавий илдизлари чуқур 
бўлганлиги ислом маданиятининг ―олтин даври‖ шаклланишида алоҩида аҩамият касб 
этган.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   309   310   311   312   313   314   315   316   ...   418




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет