Атты III халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференция жинағЫ


"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD



Pdf көрінісі
бет310/418
Дата24.09.2022
өлшемі8,11 Mb.
#40095
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   ...   418
Байланысты:
III TOM

"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD:
CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" 
NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019
 
301 
(821-873), Саффорийлар (873-904), Сомонийлар (875-999) орқали идора этганлигини қайд 
этган[22, p.35]. Масалан, юқоридаги олимлар икки аллома ҩаѐтининг асосий қисми 
еттинчи халифа Маъмун (813-833) даврида кечганлигини, ал-Маъмуннинг ўзи ҩам илмли 
шахс бўлиб, илм-фан ҩомийси сифатида тарихда қолганлигини, Хуросон ва Марказий 
Осиѐ турли мазҩаблар, диний қарашлар макони сифатида эътироф этилганлигини 
таъкидлашган. Муҩаммад Мансур Али Абу Исо Термизий яшаган даврга қуйидагича 
таъриф берган[16, p.34]: ―ат-Термизий Аббосий халифа Маъмун ҩукмронлигининг сўнгги 
йилларида туғилган. Маъмун даври сиѐсий ва диний қарама-қаршиликлар билан кечган. 
Сиѐсий жиҩатдан аббосийлар у тайинлаган тахт ворисидан норози бўлган. Чунки, ал-
Муъмун Ироқдаги шиалар қўзғолонидан кейин халифа Алининг авлодларидан бўлган Али 
ибн Мусо ар-Ридони халифаликка ворис деб тайинлаган эди. 817 йил Бағдоддаги сунний 
мазҩаби вакиллари Иброҩим ибн Маҩдини халифа сифатида эълон қилган. Ал-Маъмун 
ҩийла йўли билан ҩар икки муаммога ҩам ечим топган‖. Шунингдек, ал-Маъмун 
термизийлар ватани Марказий Осиѐдаги хорижийлар қўзғолонларини доимий бостириб 
туриши керак бўлган[15]. Тарихий ва бугунги кунда хорижда чоп қилинган ишларда 
Термиз Ҩуросоннинг бир бўлаги сифатида ҩисобланиб, термизийлар ―хуросоний‖ нисбаси 
билан ҩам аталган
2
. Фикримизча, шу сабабли асосан Эрон ва Ироқда юз берган 
хорижийлар ҩаракати термизийлар яшаган ҩудуд билан боғланмоқда. 
Аюб Палмер ҩам Ҩаким Термизий даврига оид қуйидаги тафсилотларни 
келтирган[22,б.34-34]: ―Ал-Ҩаким ат-Термизий Термиз шаҩрида халифа Маъмун даврида 
туғилган. Термиз тоҩирийлар томонидан Балҩ вилоятининг бир қисми сифатида 
бошқарилган. Маҩаллий олимлар уни муҩаббат мавзусини бузишда айблаганда ҩам айнан 
Балҩ ҩокими томонидан жазо тайинланган. Термиз кейинчалик саффорийлар ва 
сомонийлар томонидан идора этилган‖.
Бернд Радтке ва Жон ОъКейн олимнинг Термиздан кетишини ―Бадъу шаъни Абу 
Абдуллоҩ‖ асарига таянган ҩолда Ҩаким Термизий тасаввуфий қарашлари билан 
боғлиқлигини қайд қилган: ―Ҩаким Термизий узоқ саѐҩатдан қайтганидан сўнг атрофида 
шогирдлар шакллана бошлаган. Аммо, унинг тасаввуфий қарашлари баъзи диндорлар 
томонидан салбий кутиб олинган. Ўша диндорлар Ҩаким Термизийни ҩукумат 
вакилларидан олдин айблаб, ҩоким қароргоҩи жойлашган Балҩ шаҩрига боришга мажбур 
қилган. Аллома у ерда ўзини мувафаққиятли оқлаган ва кейинчалик айблаган 
одамларнинг ўзлари уни Термиз шаҩрига қайт таклиф қилган. Шу вақтда бошлаб Ҩаким 
Термизий улуғ диний шахс сифатида қадрланган‖[24,б.2]. Аюб Палмер ѐзишича, Ҩаким 
Термизийнинг Балҩ суди томонидан оқланишида ҩанафийларнинг ўрни бор. Яъни, 
ҩанафийлар уни ҩимоя қилиб, Термизга қайтишига шароит яратган [22,б.41]. Ал-
Ҩужвирий Ҩаким Термизий Абу Ҩанифанинг яқин шогирдларидан илм олгани ҩақида 
ѐзиб қолдирган. Кўпинча олимнинг тўлиқ исмига ―ал-Ҩанафий‖ сўзи ҩам қўшиб айтилади. 
Николос Ҩир ва Самир Дажаний ал-Ҩужвирийни Абу Ҩанифа масаласида хато хулоса 
чиқарганликда айблайди. Улар Ҩаким Термизий ал-Жаруд исмли шайҩдан кўп ҩадис 
ривоят қилганини, ал-Жаруднинг тўлиқ исми ал-Жаруд ибн Муоз ас-Суламий 
(ваф.206/821) бўлиб, Термизда яшаганлигини, ал-Жаруд ал-Амирий ан-Нишопурий 
(ваф.206/821) номли яна бир шайҩ бўлиб, у чиндан Абу Ҩанифанинг шогирди 
бўлганлигини, ал-Ҩужвири эса манашу икки шайҩни адаштирган деб фикр 
билдиришган[10,б.14]. 
Тожикистонлик олим Фарҩод Раҩими икки аллома яшаган давр ҩақида сўз юритиб, 
сомонийлар ҩукмронлигига кўпроқ урғу берган. Яъни, аллома яшаган ва ижод қилган 
йиллар тожик сомонийлар (819-1005) ҩукмронлиги даврига тўғри келишини, Хуросон, 
Мовароуннаҩр ва Эроннинг маълум қисми улар томонидан бошқарилганлигини, 
сомонийлар ҩам Термиз яқинидаги сомон қишлоғидан келиб чиққанлигини, улар асл 
2
Масалан, Шаъроний (Табақот ул-кубро. 86 б.), Суламий (Табақот ус-суфия.175 б.), Ибн Жавзий (Сифат ус-
софва. 786 б.), А.Зарринкўб (Жустужў дар тасаввуфи Эрон. 47 б.) ва бошқа олимлар китобларида Ҩаким 
Термизий ―Хуросон олими‖ деб ѐзилган.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   ...   418




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет