Байланысты: Imom G\'azzoliy. Ihyou ulumid-din. Tafakkur kitobi (1)
www.ziyouz.com кутубхонаси
25
ва на ташқарисида бирон-бир наққошнинг ишлаб турганини кўрмайсан. На ота, на она, на
нутфа, на бачадоннинг бундан ҳеч
бир хабари йўқ! Гувоҳ бўлиб турибмизки, ажойиб суратни
қалам билан нақшлайдиган наққошдан бу наққош ажойиброқ эмасми! Агар унга бир-икки
марта билиш учун синчиклаб қарасанг ҳам, у чизган нақш ва тасвирни кўришга қодир
бўласанми?
Бу тасвир ва нақшнинг на ташқи ва на ичкаридан бу нутфага боғлиқлик жойи йўқ.
Агар бу ажойиб нарсадан ҳам ажабланмас экансан, у ҳолда суврат, нақш ва муайян ўлчов
берган Зотнинг тенги йўқ ва бирон бир наққош ва на мусаввир у билан баробар
бўлолмаслигини тушунмайсан (худди унинг нақш ва санъатига бирон бир нақш ва санъат ҳам
баробар бўлолмаганидек). Икки иш ўртасидаги тафовут ва бир-биридан қай даражада узоқ
эканини баён қил.
Шундан кейин ҳам ажаблана олмасанг, тўғрироғи, таажжубинг йўқлигидан ажаблангин.
Албатта бу нарса ажойибдан ажойиб эмасми? Бундай ёрқин далил мавжуд бўла туриб,
кўзингни тўсиб турган ва баён этишдан сени қайтариб турган нарса ажабланишга лойиқдир.
Тўғри йўлга соладиган, адаштирадиган, буриб қўядиган, рушд-ҳидоятга йўллайдиган, бахтсиз
ва бахтли қиладиган, оламдаги ҳар бир заррани ва унинг ичкарисида не мавжудлигини
кўрадиган, душманлари қалбини сўқир қилиб, қудрат ва юксаклиги билан пинҳон бўладиган
Зот нақадар пок! Яратиш, амр, миннат, фазл, лутф ва қаҳр Уникидир. Унинг ҳукмини рад
этгувчи ва қазойи тақдири учун жазолагувчи йўқ.
Осмон гумбази билан ер сатҳи ўртасига қамалган кўзга кўринмас майин ҳавони шамол эсган
пайтдагина пайқайсан. Денгиз жониворлари сувда сузганидек қушлар ҳавода қанотини силкиб,
учиб юради. Улкан денгизга ўхшаган ҳавонинг айнан ўзини ёки денгизга ўхшаган бутун ҳолида
кўриб бўлмайди. Шамол эсган вақтда денгиз тўлқинлари қўзғалганидек ҳаво тўлқинлари ҳам
қўзғалиб туради. Агар Аллоҳ ҳавони ҳаракатга келтирса, ундан чанг-тўзонли бўронни пайдо
қилади. Аллоҳ субҳонаҳу айтганидек, хоҳласа раҳмати ҳузуридан тарқатиб-ёйиб, майин қилиб
қўяди: