Иҳёу улумид-дин. Тафаккур китоби. Имом Ғаззолий
www.ziyouz.com кутубхонаси
23
тариқа овлашидаги ўзига хос ҳаёт тарзини баён қилмоқчи бўлсак, бунга анча вақт керак
бўлади. Сен назарга илмайдиган ўргимчакнинг ҳаёт тарзига қара. У ўз уясини сув оқиб турган
анҳор четига қуради. Энг аввал моҳир ва доно муҳандисдек бир зироъ ёки ундан камроқ
масофадаги бир-бирига яқин бўлган икки жойни танлайди. Ўзича чамани олгандан кейин икки
тарафни ўзи тўқиган ип билан боғлайди. Бу тўр ип шаклидаги сўлаклардан иборат. Сўнг ўзи
турган жойдан у тарафга югуриб бориб, ипни у жойга маҳкамлаб қайтади. Шу тариқа икки-уч
марта қатнайверади.
Икки оралиқдаги ипларни тарқатиш ва ёйишда махсус тартиб ва қоидага риоя қилади.
Ҳаттоки у арқоқ ўраётган ип тўқувчи каби ўзи ясаган «чодир»нинг тугун ва ипларини тортади.
Ўзидан сўлак чиқариб, бир-бирига улайди. Бунинг ҳаммасида ҳандасага хос ўлчов ва тартибга
риоя қилади. Ниҳоят, у
тахтакана ва пашша каби митти ҳашаротлар илинадиган тўрни
ясагандан кейин ўзи
бир четга чиқиб, тўрига ўлжа тушишини пойлаб туради. Мабодо тўрига
бир нарса илинса, тутиб ейиш учун олдига югуриб боради. Агар ов қилшга қуввати етмаса,
деворнинг бир четида ўзини осиб, ҳавода муаллақ турган ҳолда учиб ўтадиган пашшани
кутади. Агар ёнидан пашша учиб ўтса, дарҳол ташланиб, тутиб олади. Кейин ўлжанинг икки
оёғини
ипи билан чандиб, қочишига йўл қўймайди ва бемалол бўлиб ейди. Бирон-бир кичик
ёки катта жонзот йўқки, унда битмас-туганмас ажойиб нарсалар бўлмаса. Биласанми, бу
маҳоратни у ўз-ўзича билиб олганми ёки ўзича яратиб олганми ёки бирон одам ўргатибдими?
Ақл эгаси у ҳашорот ночор, ожиз ва заиф эканига қандай шубҳа қилади? Балки жисми улкан ва
бақувват фил ҳам ўз-ўзича бир иш қилишдан ожиз бўлса-ю, бу
заиф ва нимжон жонивор
қандай қилсин?
Ана шу митти жонзот ўзига
хос шакли, сурати, ҳаракати, ақлли кишидек йўл тутиши ва
ажойиб ҳаёт тарзи билан Ҳаким, Фотир ва ўта Билгувчи ва Холиқ зот борлигига гувоҳлик
бермайдими? Ҳар қандай кўзи очиқ киши шу митти жониворда мудаббир Холиқнинг улуғлиги,
жалолияти, қудрати ва ҳикмати мукаммал эканини кўрмоғи аниқ. Буни бирма-бир баён
этадиган бўлсак, охирига етиш қийин. Дарҳақиқат, ҳайвон ва жониворларнинг шакллари, хулқ-
атворлари ва табиатларининг чек-чегараси йўқ.
Ҳа, ақли соғлом киши бир нимжон жониворни кўрса, ақалли у бир қурт бўлса ҳам, унинг
таажжуби ошиб: субҳоналлоҳ, у нақадар ажойиб-а, дейди. Инсон ҳар жиҳатдан
қараганда
ҳайвонлардан энг ажойиброқ бўла туриб, ўзидан ажабланмай қўйган. Балки у қўлга ўргатилган
ҳайвонлар, уларнинг шакллари, суратлари, терилари, жунлари,
тукларига қараб, Холиқ Зот
бандалари учун либос, кўчиб юришлари ва туриш жойларида бошпана, ичимлик ва озуқа
бўлиши
учун идиш, оёқлари учун пойабзал қилиб қўйганини ҳар доим ҳам эслайвермайди.
Бундан ташқари, сут ва гўштлари озуқа, баъзиларини миниб юришлари учун зийнат,
баъзиларини бепоён ва олис чўл-саҳролардан оғир юкларни кўтариб ўтадиган улов қилиб
қўйди. Буни кўрган кишининг Холиқ ва Мусаввир зот ҳикматидан ҳайрати янада ортади.
Шунингдек, у Зот бунинг бандаларига нақадар фойдали эканини олдиндан билади. У зот ўз
илмидаги ҳар қандай ишларда тафаккур, тааммул ва тадаббур қилишга муҳтож эмас, бирон
бир вазир ёки маслаҳатчидан ёрдам сўрашдан пок. У ўта илмли, хабардор, Ҳакийм ва Қодир
зот! Ул зот яратган махлуқларнинг энг майдаси билан ўз тавҳидини таниган зотлар қалбидан
шаҳодат сидқини тортиб чиқарди.
Махлуқлар учун фақат унинг қаҳри ва қудратига итоат қилиш, рубубийятини эътироф этиш,
унинг жалолияти ва азаматини билишдан ожиз эканига иқрор бўлишдан бошқа йўл йўқ.
Ким у Зотнинг мақтовини ҳисоблаб чиқа олади? Балки у ўзини мақтаганидекдир. Биз билган
нарсанинг охири у зотни танишдан ожиз эканимизни эътироф этишдан иборат. Аллоҳ таолодан
ўз ҳидоятига бизни мушарраф этишини сўраймиз.
Ер атрофини ўраб олган чуқур денгизлар ҳам оят-аломатлардир. Бу бутун ерни ўраб олган
катта
уммоннинг бир қисмидир, холос. Ҳаттоки чўл-саҳролар, тоғлар, ернинг бутун қуруқлик
қисми ҳам катта уммонга нисбатан қиёслаганда кичкина оролга ўхшаб кўринади. Ернинг бутун