Осмонни Биз «қўллар» билан барпо этдик. Дарҳақиқат, Биз қудратлидирмиз. Ерни эса (ёйиб) тўшаб кўйдик. Бас, (Биз) нақадар яхши ёювчидирмиз! (Зориёт сураси,
47-48 оятлар)
У (Аллох) сизларга Ерни хоксор (бўйсунувчи) қилиб қўйган зотдир. Бас, у (Ер)нинг ҳар томонида (саёҳат, тижорат ёки деҳқончилик қилиб) юраверингиз ва (Аллоҳнинг берган) ризқидан тановул қилингиз! (Қиёмат куни) тирилиб чиқиш Унинг ҳузуригадир. (Мулк сураси, 15- оят)
У сизлар учун Ерни «пойандоз», осмонни «бино» қилиб қўйди ва осмондан сув тушириб, у сабабли сизларга ризқ сифатида мевалар (мевали дарахтлар)ни ундирди. Бас, билиб туриб, Аллоҳга (ибодатда) бошқаларни (сохта маъбудаларни) тенглаштирмангиз! (Бақара сураси, 22- оят)
Қуръони каримда ер юзи ва ажойиботлари ҳақида тафаккур қилишга ундайдиган оятлар
жуда кўп. Аллоҳ таоло ерни тириклар учун қароргоҳ, унинг қорнини ўликлар учун марқад
(қабр) эканини билдирди. Аллоҳ таоло:
Ахир, Биз Ерни (ҳар қандай нарсани ўзига) йиғувчи қилиб қўймадикми тирикларни ҳам, ўликларни ҳам?! (Мурсалот сураси, 25-26 оятлар)
Хаёлингни жамлаб, ўлик ҳолда бўлган ерга назар сол. Агар ер устига сув-ёмғир тушса,
дарҳол жонланиб, кўпчийди, яшил тусга киради ва ўз бағридан ажойиб ўт-ўланларни ундириб,
ҳар хил жонзотларни чиқаради.
Яна сен ернинг атрофи мустаҳкам, баҳайбат ва метин тоғлар билан қандай
маҳкамланганига назар сол. Ер остига сувлар қандай жойлаштирилган? Шу тоғлар бағридан
чашма ва булоқларни ёриб чиқарди. Ер юзида оқадиган анҳорларни яратди. Қуруқ тош ва
лойқа тупроқ орасидан мусаффо, тиниқ, чучук ва зилол сувни оқизиб қўйди. Ҳар бир тирик
жонзотни ана шу сувга муҳтож қилди. Шу сув туфайли турли-туман дарахтлар, буғдой, узум,
қамиш, зайтун, хурмо, анор ва бошқа жуда кўп мевали ўсимликларни ундириб чиқарди. Бундай
ўсимликлар ҳар хил шакл, ранг, таъм, сифат, ҳидга эга бўлиб, ейишда бир-биридан афзал
туради. Лекин ҳаммаси ҳам бир хил сувдан ичади ва бир хил ердан кўкариб чиқади.
Агар сен ўсимликларнинг ҳар хил бўлиши уруғи ва илдиз-томирлари турлича бўлишига
боғлиқ дейдиган бўлсанг, қачон бир дона данақда хурмо шингилига ўралган хурмо мевасини
кўргансан? Қачон буғдой донида етти бошоқдан юз бошоқ буғдой жой олибди? Бундан
назарингни олиб, саҳро ерига қара. Унинг юзасини ҳам, тагини ҳам излаб кўргин, бир-бирига
ўхшаган тупроқдан бошқа нарсага кўзинг тушмайди. Агар бўм-бўш саҳро устига сув-ёмғир
ёғадиган бўлса, дарҳол жонланиб, кўпчийди ва ҳар хил тусдаги бир-бирига ўхшайдиган ёки