Тафаккур китоби


Бас, қасамёд этурман қайта-қайта чиқиб (кўриниб) турувчи (юлдузлар) билан



Pdf көрінісі
бет33/38
Дата22.05.2023
өлшемі390,11 Kb.
#96189
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Байланысты:
Imom G\'azzoliy. Ihyou ulumid-din. Tafakkur kitobi (1)

Бас, қасамёд этурман қайта-қайта чиқиб (кўриниб) турувчи (юлдузлар) билан 
(бешта) яширинувчи сайёралар билан, ўз зулмати билан келиб кетаётган тун ва 
(отаётган) тонг биланки, (Таквир сураси, 15-18 -оятлар)
Ботиб кетаётган юлдуз билан қасамёд этаманки, (Нажм сураси, 1-оят)
Мен юлдузларнинг ботиш жойлари билан қасамёд этурман — бу (қасам) агар 
билсангиз, албатта, буюк қасамдир. (Воқеа сураси, 75-76 оятлар) 
Бир томчи жирканч нутфанинг ажойиб нарса эканини билишдан аввалгилар ва кейингилар 
ожиз эканини билиб олгандинг. Аллоҳ у билан қасам ичганки, Аллоҳ қасам ичган нарсани ва 
унга ризқ берганини нима деб ўйлайсан. 
Осмонда эса, сизларнинг ризқларингиз (ёмғир) ва сизларга ваъда қилинаётган 
нарса (жаннат) бордир. (Зориёт сураси, 22-оят)
Бу ҳақда тафаккур қилувчиларни мақтаб деди: 
Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам Аллоҳни зикр этадилар ва осмонлару 
Ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар (ва дуо қиладилар:) «Эй, Раббимиз! Бу 
(коинот)ни беҳуда яратмагансан. Сен (айблардан) пок зотдирсан. Бас, бизни дўзах 
азобидан сақлагин! (Оли имрон сураси, 191-оят)
Расулуллоҳ алайҳиссалом дедилар: 
«Бу оятни ўқиб, у туфайли мўйловини силаган кишига вайл бўлсин». Яъни бу оятдан 
тафаккур қилмай ўтиб кетиш, назарда тутилган. Бундан юз ўгирувчиларни мазаммат қилиб 
деди: 
Осмонни сақланиб турувчи том қилиб қўйдик. Улар (мушриклар) эса, уларнинг 
аломатларидан юз ўгирувчидирлар. (Анбиё сураси, 32-оят)
Бутун денгиз ва ернинг осмонга нисбати қандай бўлиши мумкин? Ер ва денгиз ҳолати тез-
тез ўзгарувчидир. Осмон эса тиниқ, мустаҳкам, то вақти-соати етгунича ўзгармай туради. 
Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло осмонни қулаб тушмайдиган том, деб атади: 


Иҳёу улумид-дин. Тафаккур китоби. Имом Ғаззолий 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет