Иҳёу улумид-дин. Тафаккур китоби. Имом Ғаззолий
www.ziyouz.com кутубхонаси
15
нарсалардан ҳам иборат. Буларнинг тафсили тўврисида тафаккур қилиш мумкин. Ўз навбатида,
у кўз идрок қиладиган ва идрок қилмайдиган нарсага бўлинади. Кўз идрок қилмайдиганларга
фаришталар, жинлар, шайтонлар, арш, курси ва ундан бошқалар киради. Буни идрок этиш ва
тавсифлашга фикр ожизлик қилади. Бундан кўра кўз билан кўриб, билиш имкони бўлган
нарсалар тафсилига ўтаилик. Бунга етти қат осмон ва ер ҳамда у иккиси орасидаги мавжудот
киради. Осмон ўзидаги юлдузлар, қуёш, ой ва ҳар бирининг ўз йўлида ҳаракати, чиқиши ва
ботиши билан кўриниб туради. Ер эса кўз ўнгимизда тоғлар, маъданлар, анҳорлар, денгизлар,
ҳайвонот ва набототлари билан гавдаланади. Осмон ва ер орасини ҳаво эгаллаган бўлиб, бу
бўшлиқни булутлар, ёмғирлар, қорлар, чақмоқ, қалдироқ, момақалдироқ, учар юлдузлар,
қаттиқ эсувчи шамоллар мавжуддиги орқали идрок қиламиз. Мана шулар самовот, ер ва иккиси
орасида кўриниб турадиган жинслардир.
Ҳар бир жинс навларга бўлинади. Ҳар бир нав қисмларга ажрайди. Ҳар бир қисм синфларга
тармоқланган. Бунинг тармоқланиш сифати, кўриниши, зоҳирий ва ботиний таркибининг ҳар
хил бўлишида ҳад-чегара йўқ. Ҳар қайсиси фикрни ўзига жалб этадиган бир олам. Осмонда
муаллақ турган ҳар бир зарра, ердаги жамодот, ҳайвонот, наботот, фалак ва юлдузларнинг
ҳаракатида ўзига хос бир ҳикмат ёки икки ҳикмат ёки ўнта ҳикмат ёки мингта ҳикмат мавжуд.
Ҳар бири Аллоҳ таолонинг ваҳдоният (яккаю ёлғиз)ига гувоҳлик бериб, унинг жалолияти ва
буюклигини исботлайдиган белги — аломатлардир.
Аллоҳ таоло айтганидек, Қуръони карим бу оят-аломатлар тўғрисида тафаккур қилишга
ундаб ворид бўлган:
Достарыңызбен бөлісу: