Иҳёу улумид-дин. Тафаккур китоби. Имом Ғаззолий
www.ziyouz.com кутубхонаси
21
бирдан-бир хусусият осмон ва ердаги мулклар, борлиқ ва ўзидаги ажойиботларга назар солиб,
Аллоҳни танишдан иборат. Зеро, бу хусусият билан банда муқарраб фаришталар зумрасига
киради, шунингдек, набийлар ва сиддиқлар зумрасида Роббул оламинга муқарраб ҳолда
тирилади. Бу манзил ҳайвонлар ва на ҳайвоний нафс билан яшашга рози бўлган
инсон учун
эмас. Бундай тоифа ҳайвонлардан ҳам баттардир. Негаки, у ҳайвонларда инсонга берилгандек
қудрат ва имконият мавжуд эмас. Аммо Аллоҳ инсонга шундай улуғ имконият ва қудратни ато
этди. У эса буни унутиб, ўз ҳолига ташлаб қўйди ва Аллоҳнинг берган неъматига куфр
келтирди. Ана ўшандай кишилар ҳайвонларга ўхшаган бўлиб, балки ана шулар йўлдан
адашганроқдир.
Агар сен ўзинг тўғридаги фикр йўлини танимоқчи экансан, ўзинг ўтирган ер хусусида
тафаккур қил. Ундан сўнг ердаги анҳорлар, тоғлар ва маъданлар ҳақида фикр юрит.
Ундан
кейин осмон мулкларига кўтарил. Аллоҳ ерни сенга тўшак ва бешик қилиб қўйгант энг улуғ
оят-белгилардан бири эмасми? Шунингдек, ер юзидаги адир ва тепаликларни бемалол
юришинг учун сенга туядек итоат қилдириб қўйган-ку. Ер ҳаракат қилмайдиган қитъалардан
иборат. Шу қитъалар устида тоғларни қозиқ қилиб ўрнатди. Одамлар бир умр айланиб юрсалар
ҳам унинг чеккасига ета олмасликлари учун ер юзини ёйиқ-кенг қилди. Аллоҳ таоло дейди:
Достарыңызбен бөлісу: