Биз шамолларни (булутларга) «ҳомиладор» бўлган ҳолида юбордик, сўнгра осмондан сув (ёмғир) ёғдириб, сизларни у билан суғордик. Сизлар уни ғамлаб олувчи эмассиз. (Ҳижр сураси, 22-оят)
Аллоҳ таоло тинч ва сокин турган ҳавони ҳаракатга келтириб, ҳайвонот ва набоботларга
шамол ҳолида етказади. Шунда улар ўсиш-кўкариш учун тайёргарлик кўради. Аллоҳ таоло
айтганидек агар хоҳласа, уни исён қилувчи яъни ҳаддидан ошувчи бандалар учун азобга
айлантириб қўяди:
Биз уларнинг устига давомли наҳс (шум) кунида бир даҳшатли бўронни юбордик. (У) одамларни суғурилувчи хурмо (дарахти) таналаридек суғуриб кетар эди. (Қамар сураси, 19-20 оятлар)
Энди ҳавонинг бир ҳолатда латиф ва майин бўлиши, бир ҳолатда шиддатли, бошқа бир
ҳолатда қаттиқ ва кучли бўлишига қарагин. Ичига дам урилган нарсани кучли одам устидан
босиб, ҳар қанча сувга чўктирмоқчи бўлса, буни асло уддалай олмайди. Бир парча темирни сув
устига қўйсанг, дарҳол тагига чўкади. Назар солгин, қандай қилиб ҳаво юмшоқ ва майинлигига
қарамасдан сувдан сиқилиб туради? Мана шу ҳикмат туфайли Аллоҳ таоло кемаларни сув
сатҳида тутиб туради. Худди шундай ҳар бир ғовак нарсанинг ичида ҳаво мавжуд ва у асло
сувга чўкмайди. Чунки у ғовак (бўшлиқ) нарса ичидаги ҳаво сувга чўкишдан қайтаради. Ҳаво
кеманинг ички сатҳидан ажралмайди. Оғир юкли кема улканлиги ва салобатига қарамасдан
ҳавода муаллақ тура олади. Сув сатҳига чўккан кеманинг таги кучли ҳавони кетказиш билан
сувга қаттиқ ёпишиб олади. Ҳаво бўшлиғида ҳеч қандай алоқа ва восита бўлмагани ҳолда оғир
аравани муаллақ тутиб турган Зот нақадар пок!
Энди сен ҳавонинг ажойиблиги ва шу ҳавода пайдо бўладиган булутлар, чақмоқ, яшин,
ёмғир, қор ва момақалдироққа назар сол. Улар осмон билан ер ўртасидаги ўзига хос ажойиб