Бас, қасамёд этурман қайта-қайта чиқиб (кўриниб) турувчи (юлдузлар) билан (бешта) яширинувчи сайёралар билан, ўз зулмати билан келиб кетаётган тун ва (отаётган) тонг биланки, (Таквир сураси, 15-18 -оятлар)
Ботиб кетаётган юлдуз билан қасамёд этаманки, (Нажм сураси, 1-оят)
Мен юлдузларнинг ботиш жойлари билан қасамёд этурман — бу (қасам) агар билсангиз, албатта, буюк қасамдир. (Воқеа сураси, 75-76 оятлар)
Бир томчи жирканч нутфанинг ажойиб нарса эканини билишдан аввалгилар ва кейингилар
ожиз эканини билиб олгандинг. Аллоҳ у билан қасам ичганки, Аллоҳ қасам ичган нарсани ва
унга ризқ берганини нима деб ўйлайсан.
Осмонда эса, сизларнинг ризқларингиз (ёмғир) ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (жаннат) бордир. (Зориёт сураси, 22-оят)
Бу ҳақда тафаккур қилувчиларни мақтаб деди:
Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам Аллоҳни зикр этадилар ва осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар (ва дуо қиладилар:) «Эй, Раббимиз! Бу (коинот)ни беҳуда яратмагансан. Сен (айблардан) пок зотдирсан. Бас, бизни дўзах азобидан сақлагин! (Оли имрон сураси, 191-оят)
Расулуллоҳ алайҳиссалом дедилар:
«Бу оятни ўқиб, у туфайли мўйловини силаган кишига вайл бўлсин». Яъни бу оятдан
тафаккур қилмай ўтиб кетиш, назарда тутилган. Бундан юз ўгирувчиларни мазаммат қилиб
деди:
Осмонни сақланиб турувчи том қилиб қўйдик. Улар (мушриклар) эса, уларнинг аломатларидан юз ўгирувчидирлар. (Анбиё сураси, 32-оят)
Бутун денгиз ва ернинг осмонга нисбати қандай бўлиши мумкин? Ер ва денгиз ҳолати тез-
тез ўзгарувчидир. Осмон эса тиниқ, мустаҳкам, то вақти-соати етгунича ўзгармай туради.
Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло осмонни қулаб тушмайдиган том, деб атади: