Узоқ муддатли режа бўлими: Ер ва коинот



бет16/31
Дата18.04.2023
өлшемі217,3 Kb.
#84017
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   31
Байланысты:
3-синф 2-ярим ТАБИАТШУНОС КМЖ

Диалог:-Ёруғлик манбалари қандай бўлади?
-Ёруғликни ўрганадиган бўлим нима деб аталади?

Инсоний қадриятларни сингдириш

«Мангу эл». 3. Дунёвий давлат ва юксак Маънавият;
Ўзаро муомала маданияти, ўзгаларни фикрига ҳурмат билан қараш қадриятини таркиб топтириш

Фанлараро боғланиш

Адабий ўқиш, бадиий меҳнат, жисмоний тарбия, ўзбек тили.

Соғликликни сақлаш ва техника хавфсизлиги

Мактаб ички тартиб қоидаларига риоя қилиш, шахсий гигиена қоидаларини эслатиш.

АКТ-дан фойдаланиш
кўникмалари

Тақдимот: Оптика нима?

Ўзлаштирилган малакалар

Қуёш нури, сунъий ёруғликлар

Дарс режаси

Режаланган вақт

Режадаги машқлар, (қуйида режаланган машқлар билан ёдномаларни ёзинг)

Ресурслар

Боши: 6 минут.

Ўқувчилар билан шодлик давраси қуриб, «Зумрад ва Қиммат» эртаги қаҳрамонларига айланган ҳолда 2 минутлик диалог қуришади. Савол: Зумрад шаҳарга қандай бориши мумкин?
Сўнгра ўқувчиларни –иссиқлик ва ёруғлик гуруҳларига бўлиниб олинади.
Ўқувчилар билан дарс мақсадлари биргаликда аниқланади.

Эртак қаҳрамон-лари
расмлари

Ўртаси: 28 минут



Уйга вазифани сўраш: Огоҳлантирувчи белгиларни чизибкелиш. Тарози ясаб майда буюмлар массасини солиштиринг. Хулосани дафтарга ёзиб келиш.
Уй вазифаси бўйича «Қарсак» услубидан фойдаланиб баҳолаш.
Ақлий ҳужум:
-Рангли шиша ортидан қараб кўрганмисиз?
Кузатиш иши: яшил рангли шишабилан кўк ва қизил рангли ёзувларга қараймиз. Қайси бири қандай рангда кўриняпти?
Кўк рангли ёзув қора бўлиб кўринади, қизил рангли ёзув сариқ бўлиб кўринади. Анашу сариқ рангли ёзув бугунги бизнинг мавзумиз- ЁРУҒЛИК
1-топшириқ. Ҳар иккала гуруҳга ёруғлик манбаларига топишмоқлар топиш ва ёзиш.
Кундуз куни ўчириб,
тунда ёқа олмайсан.
Ёнига бўлмас бориб,
Усиз яшай олмайсан (Қуёш)
Ўзи танҳо - ягонадир,
Табиатга чин онадир.(Ой)
Тилла баркаш ярақлайди,
Бахт улашиб чарақлайди. ( Қуёш)
Кечаси ярақлайди
Нурин сочиб чарақлайди.(Юлдуз)

Баҳолаш мезони

Дескриптор

Топишмоқлар ёза олиши

Топишмоқларни чиройли, хатосиз ёзади

Ёзган топишмоғини ўқиб бера олиши

Ёзган топишмоғини ўқиб беради

Нур ўтказувчанлигини билиши

Қуёш нур ўтказишини билади

Табиатдаги ўрнини айтиб бера олади

Табиатдаги ўрнини, вазифасини айтиб беради

Баҳолаш: «Овоз бер!» усули.
2-топшириқ.«Мен тадқиқотчиман!» (ЎГ) Интернет манбаларидан ёруғликни ўрганган олимлар ҳақида маълумотлар тўплаш.
-Ёруғликни ўрганадиган фан номи?
-Физикада ёруғликни ўрганадиган бўлим?
Дескриптор:
- Ёруғликни ўрганадиган фан –физика эканлигини билади.
-Физикада ёруғликни ўрганадиган бўлим-оптика эканлигини билади
Баҳолаш: «Юз ифодаси» усули.
Дам олиш дақиқаси:
Осмон сариқ, денгиз сариқ,
Ўтлар сариқ, сариқ туялар.
Сариқ болаларга сариқ оналар,
Сариқ қўшиқларинсариқ этиб куйлар!
Биласизми?
Ҳозир биз айтган қўшиқ қайси рангли шишада қаралган бўлиши мумкин?
Ёруғлик қандай рангли шишадан ўтган бўлса ҳаммаёқ шу рангга киради.
Жуфтлик иш: «Мен ихтирочиман!». Рангли шишалардан қаерларда фойдаланишади?
Рангли шишалардан фойдаланиш мумкин бўлган нарсалар расмини чизинг.
Жуфтлар бир-бирларини баҳолайдилар ва қўйган
баҳоларига изоҳ беришади.

Рангли қалам


А4 қоғози

Якуни: 6 минут.

Уйга вазифа ва топшириқлар: Зумраднинг шаҳарга борадиган йўлини ёритиб чизиб келиш. Қайта боғланиш: «Эркин микрофон» усули.

микрофон

Қўшимча ахборот

Саралаш – Сиз қўшимча ёрдам беришни қандай режалайсиз? Қобилиятли ўқувчи-ларга топшириқларни қандай мураккаблаш-тиришни режалаштирдингиз?

Баҳолаш: Ўқувчиларнинг ўзлаштиришини қандай режалайсиз? «Юз ифодаси» баҳолаш усули. Қайта боғла-ниш: «Эркин микрофон» усули.

Техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қоидалари: йўл ҳаракати қоидалари
Дам олиш дақиқаси: «Сариқ!»

Рефлексия:
1. Дарснинг ўқув мақсадлари тўғри танланганми?
2. Бугун ўқувчилар нима билди?
3. Синфдаги аҳвол қандай бўлди?
4. Мен режалаган саралаш ишлари фойдали бўлдими?
5. Мен берилган вақт оралағида барига улгурдимми?
6. Мен ўз режамга қандай тузатишлар киритдим? Нима учун?

Қуйидаги бўш ўринга дарс ҳақидаги фикрингизни ёзинг. Дарсингизнинг мавзусига мос келадиган саволларга жавоб беринг..
1.
2.
3.
4.
5.
6.

Якуний сарҳисоб
Қандай икки нарса муваффақиятли бўлди? (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг)
1.
2.
Қандай икки нарса дарсни яхшилай олади? (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг)
1.
2.
Дарс давомида мен синф ёки якка ўқувчи ҳақида кейинги дарсимни яхшилашга ёрдамлашадиган нима билдим?

Ўқув иши бўйича директор ўринбосари: _____________ текширилди.

28-дарс







Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   31




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет