Узоқ муддатли режа бўлими: Ер ва коинот


Режадаги машқлар, (қуйида режаланган машқлар билан ёдномаларни ёзинг)



бет21/31
Дата18.04.2023
өлшемі217,3 Kb.
#84017
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31
Байланысты:
3-синф 2-ярим ТАБИАТШУНОС КМЖ

Режадаги машқлар, (қуйида режаланган машқлар билан ёдномаларни ёзинг)
Ресурслар


Боши 6 минут

Саломлашиш. Ўқувчилар ўртасида аҳиллик ва бирдамлик атмосферасини яратиш учун шодлик


давраси қурилади: Майин мусиқа садоси остида шеър ёд оладилар.
Бизга очиқ кун керак.
Осмон керак мусаффо.
Хурсандчиликка чулғаб,
Бахтли умр тўксин нур.
Дарс мавзуси эълон қилингач,ўқувчилар билан биргаликда дарснинг мақсади аниқланади.
АКТ
Ўртаси
26 минут

“3 савол” усули орқали ўқувчиларнинг олдинги дарс-


да олган билимлари мустаҳкамланади.
Топшириқни бажар: Яширинган сўзни ўқинг. Физиканинг бу бўлими нимани ўргатади.?
Ўйлаб кўринг ва жавоб беринг:
Товуш нима? Нима учун баъзи товуш манбалари сунъ-
ий баъзилари табиий товуш манбалари деб аталади?
Мисоллар келтиринг.
Жуфтликда ишлаш: Товуш ҳақида нималар билишин-
гизни ёдингизга тушуринг. Саволларга жавоб беринг.
Товуш қандай ҳосил бўляпти?
Товуш қандай тарқаляпти?
Товушни кучайтириш мумкинми?
Баҳолаш мезони эълон қилинади.

Баҳолаш мезони

Дескриптор

Товуш тўлқинлари ҳақи-
да билади.

Товуш қандай ҳосил бўлишини билади.

Жуфтлар бир-бирини баҳолаш.
Дам олиш дақиқаси. “Ёқимли товушлар”
Қушлар сайраши,сувларнинг шилдираб оқишини ма-
роқ билан тинглаш ва ниманинг товуши эканлигини
топиш.
Ўқинг. “Давом эттир” усули. Атрофимиздаги биз эшитаётган товушлар, сиз
хатто товуш манбаини кўрмаётган бўлсангиз ҳам, ат-
рофингизда нималар бўлаётгани ҳақида маълумот бериб туради. Сиз телефон қўнғироғини, автомобил-
лар ёки ёмғир шовқинини эшитишингиз мумкин.
Товуш- бизнинг эшитишимизга ёрдам берувчи энер-
гия туридир. Сиз эшитаётган аксарият товушлар –
бу ҳавонинг ҳаракатидир. Товуш олдинга ва орқага тез ҳаракатлар содир бўлганида пайдо бўлади. Бу теб-
раниш деб аталади. Ҳаво бўйлаб тарқалувчи тебраниш
лар товуш тўлқинлари дейилади.
?Ўйлаб кўринг ва жавоб беринг.
Жисм товуш манбаи бўлиши учун нима қилиш зарур?
Товушни биринчи бўлиб ўрганган олимлар Пифагор
Самосский ва Галилео Галилей.
Камертон, шумометр асбоблари қандай ишлашини фараз қилиб кўринг.Улар нима учун зарур?
Гуруҳда ишлаш. Турли ахборот манбаларидан фойда-
ланиб биз товушларни қандай эшитишимиз ҳақида билиб олинг.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет