Viii боб. Юз-жағ соҳаси тиклов жаррохлиги



бет2/8
Дата06.06.2023
өлшемі1,8 Mb.
#99288
1   2   3   4   5   6   7   8
Бир оёқчали озиқланувчи лахтак. Энг қадимий ва кўп тарқалган усул бўлиб, бунга ҳинд усулида пешона соҳасида бичилган оёқчали лахтак ёрдамида ўтказиладиган ринопластика мисол бўла олади. Ҳозирда амалиётда кенг қўлланаётган Диффенбах, Брунс, Израэл, Седилло, Аббе, Слуцкая, Косих, Иванов усуллари лаб ва буруннинг учи соҳасидаги нуқсонларни бартараф этишда ижобий натижалар олиш имконини бермоқда (расм 114, а, б).
Бир оёқчали озиқлантирувчи лахтак шакллантирилганда, унинг четларининг текислигини, асосининг қалинлигини этиборга олиш ва уни кўчиришда жароҳат етказиб қўйишдан қочиш керак. Ундан ташқари, эстетик талабларга риоя қилиш ва лахтак ўрнидаги чандиқлар ташқаридан қандай кўриниши мумкинлигини ўйлаб кўриш керак. Юқори ва пастки лабдаги, пастки қовоқдаги нуқсонни бартараф этиш учун бир оёқчали тери - ёғ лахтаги бурун-лаб бурмаси соҳасидан шакллантирилади.



Расм 114. Оёқчали тери лахтаги воситасида ўтказиладиган бурун пластикаси:
а) бемор операциядан олдин;
б) операция босқичида.

Жағ ва энгак ости, бўйиндан олинган лахтаклар билан лаб, лунждаги нуқсонлар бартараф этилади. Чакка, чакка-пешона соҳасидан олинган лахтаклар билан эса қовоқдаги нуқсонлар бартараф этилади. Шу билан бирга, тешиб ўтувчи нуқсонларни бартараф этишда ё ташқи, ёки ички қаватларни ҳосил қилишда бу лахтакнинг амалий аҳамияти беқиёсдир. Оёқчаларда лахтаклар ҳосил қилинган жойлардаги жарохат юзасини беркитишни хардоим хам имконияти бўлавермайди. Бу камчиликни бартараф этиш учун хозирги кунда эндоэкспандерлардан умумий фойдаланилмоқда. Эндоэкспандерлар тери ва тери ости қаватларини чўзиш имкониятини беради.


Икки оёқчали озиқлантирувчи лахтак. Кўп ҳолларда бу лахтакни кўприксимон лахтак дейишади. Кенг қўлланиладиган А. Г. Лапчинский лахтаги — пастки лабдаги нуқсонни бартараф этиш учун энгак ости соҳасидаги тўқималардан; юқори ва пастки лабни шакллантириш учун қўлланиладиган Лексер бўйича лахтак эса чакка-калла тепаси соҳаларида бичилади ва улар нуқсон соҳаларига ўтқазилади.
Ўтқазилган лахтакни шундай шакллантириш керакки, бунда лахтак асоси нуқсон четида жойлашиши ва кейин 180° ли бурчак остида нуқсон ичига буриладиган бўлиши лозим. Шуни таъкидлаш керакки, аксарият ҳолларда бундай жарроҳлик ҳаракатлари икки босқичли бўлиб, лахтак асосий жароҳат юзасида битгандан сўнг, 14- ёки 21- кунлари озиқлантирувчи оёқчалар кесилиб, олдинги ҳолатга қайтарилиб тикилади.
Артериялашган лахтак — бу бир оёқчали бир қаватли лахтак бўлиб, унда катта озиқлантирувчи артериал қон томири жойлашган бўлади. Бу турдаги дастлабки операцияларга Сабатини - Эстландер усули мисол бўлади. Бурчак артерияси асосида — лаб-лунж бурмасида, юза чакка артерияси асосида — чакка ва энса артерияси асосида энса соҳасида артериялашган лахтакларни шакллантириш мумкин. Асосида айлана артерияси ва оғиз венаси бўлган лахтак Abbe томонидан таклиф қилинган бўлиб, 1898 йили ушбу операция техникаси матбуотда тўлиқ ёритилган (Расм 115).
Юқори лаб марказий соҳасининг қисман нуқсони, лахтак қўйилгандан кейин лабнинг қисқариши ёки бужмайиши, механик шикастланиши ёки икки томонлама юқори лаб кемтиги бўйича ўтказилган натижасиз хейлопластикадан кейинги ҳолатлар ушбу операцияни ўтказишга бевосита кўрсатма бўлиб ҳисобланади.



Расм 115. Артериялашган лахтаклар: Абби бўйича операция босқичлари.

Кейинроқ эса (1918й.) J. F. Esser «артериал лахтак» ёки биологик оёқчали лахтак усулини ишлаб чиқди ва бу атамани адабиётга киритди. Ф. Буриан (1967) биологик ёки артериалашган лахтакларни нейротомирли тутамли лахтакланган тери оёқчалари деб атайди.


Артериялашган лахтак асосида тери бўлмаслиги ва фақатгина тери ости ёғ клетчаткаси ҳамда қон томирлари сақланиши мумкин (яширин томирли оёқчали лахтак). Бу лахтак юқори қовоқдаги нуқсонни бартараф этиш учун қўлланилади. Юза чакка артерияси асосида чакка ва бошнинг сочли қисмидан бичилган артериялашган лахтак ёрдамида қош нуқсонларини бартараф этиш мумкин. Бунда лахтакнинг яширин томирли оёқчаси тоннель орқали ўтказилади.
Иккиланган (дублланган) лахтак иккита бир қаватли лахтакдан иборат бўлиб, жароҳатли юзалари билан бир-бирига тегиб туради. Клапп бўйича елкада — кўндаланг йўналган, кўкракда эса — узунасига йўналган лахтак шакллантирилади. Рауэр бўйича эса лахтак — елкада узунасига, кўкракда — кўндаланг йўналишда шакллантирилади. Буни елка-кўкрак лахтаги дейилади, катта ҳажмли тешиб ўтувчи нуқсонларда бир вақтнинг ўзида жароҳатнинг ички ва ташқи юзасини ёпишда бу лахтак яхши натижа бериши мумкин.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет