Viii боб. Юз-жағ соҳаси тиклов жаррохлиги



бет7/8
Дата06.06.2023
өлшемі1,8 Mb.
#99288
1   2   3   4   5   6   7   8
Байланысты:
VIII БОБ

Суяк пластикаси ўтказиш учун кўрсатмалар.

    1. Бирламчи бир марталик суяк пластикаси:

  • хавфсиз ўсмалар экскохлеацияси, одонтоген кисталар ва ретенцион тишлар олингандан кейинги ҳолатда;

  • юз суякларининг майдаланиб ёки суяк тўқимаси нуқсони билан кечадиган синишларида;

  • пастки жағнинг киста соҳасидаги синишларида;

  • суяк узлуксизлигини сақлаган ҳолда ўтказилган пастки жағ резекциясида;

  • турлича ўчоқлашув (локализацияли) ва давомийликдаги пастки жағ узлуксизлиги бузилган ҳолатдаги резекцияларда;

  • нотўғри битган синишларда;

  • микрогнатияни бартараф этишда;

  • чакка -пастки жағ бўғими анкилозини бартараф этишда;

  • сурункали остеомиелитда суяк секвестри олинганда;

  • хавфсиз ўсма натижасида, экзартикуляция билан пастки жағ резекциясида;

  • деформацияловчи артроз натижасида кондилэктомия ўтказилганда;

  • бўғим бошчасининг юқори ёки майдаланиб синишларида.

    1. Иккиламчи суяк пластикасига кўрсатмалар:

  • «сохта бўғимлар» ҳосил бўлганда;

  • 5 см. дан кичик бўлган пастки жағ нуқсонларида (Филатов банди ва юмшоқ тўқималарда дағал чандиқли ўзгаришлар бўлмаганда);

  • 5 см. дан ортиқ бўлган ялпи нуқсонларда.

Суяк пластикаси ўтказишга қарши кўрсатмалар:

  • пастки жағ ўзидан узоқ аъзоларга метастазлар берувчи хавфли ўсмалар билан зарарланганда;

  • пастки жағ резекциясидан кейинги ҳолатларда катта дозада (50 Дж/кг ёки 5000 рад.) нур терапияси ўтказилганда;

  • беморнинг умумий аҳволи қониқарсиз бўлганда;

  • нуқсон 5 см. дан катта бўлиб, суяк трансплантатини ёпиш учун юмшоқ тўқималар етмаган ҳолатларда.

Аутотрансплантатли суяк пластикаси. Пастки жағ аутоостеопластика усули бирмунча кўпроқ ўрганилган ва у амалиётда кенг қўлланилади, чунки бу усул махсус қурилмалар ва консервацияловчи воситаларни талаб қилмайди ҳамда кўпгина ҳолларда ижобий натижа беради. Ўтган асрнинг 20-50 йилларидан фарқли равишда, ҳозирги даврдаги пастки жағ аутопластикасининг қатъий талаби – суяк бўлакларининг трансплантатга нисбатан мустаҳкам фиксацияланишидир. Жағ бўлакларининг ҳозирда мавжуд бўлган фиксация усулларини 2 гуруҳга ажратиш мумкин: оғиз ичи (тиш усти, тиш усти-милк, суяк усти) ва оғиз ташқариси (ташқи мосламалари бор бўлган суяк усти фиксацияси; ташқи юзага махсус мосламалари чиқмайдиган суяк усти ҳамда суяк ичи фиксация турлари). Бундай операцияни иккита гуруҳдан ташкил топган хирурглар бригадаси ёрдамида бажариш мақсадга мувофиқдир: биринчи гуруҳ шифокорлари пастки жағ нуқсони соҳасида ўтказиладиган трансплантат учун жой тайёрласа, иккинчи гуруҳдагилар – қовурға, ёнбош суяги қирраси ёки яна бошқа соҳадан трансплантат олади ва ўша соҳани дарҳол тикиб, жароҳат ўрнини ёпади. Ўтқазиладиган трансплантат ўрнини тўғри шакллантириш оператив ҳаракат натижасига катта таъсир кўрсатади. Бунинг учун шу соҳани ёт таначалар, суяк бўлакларининг охирги қисмларидаги склерозланган суяк тўқималари, ўлган ва чандиқланган тўқималардан мукаммал тозалаш зарур. Шу билан бирга, бу майдонни оғиз бўшлиғидан ажратиш ва суяк трансплантатини ҳар томонлама қоплаб туриши учун қон билан яхши таъминланувчи юмшоқ тўқималарнинг сақланиб қолишига (айниқса, резекция ва остеопластика бир вақтда амалга оширилса) аҳамият бериш зарур. Оғиз бўшлиғидан чегаралаш мақсадида шиллиқ қаватга – бир қатор, шиллиқ ости қаватига – бир ёки икки қатор чок қўйилади. Пастки жағ фрагментида резекция ўтказилгандан сўнг, бўлаклар охирларида трансплантат учун жой шакллантирилиб, суяк бўлаклари (юқори ва пастки жағдаги тиш нисбатини ҳисобга олган ҳолда) тўғри йўналишда фиксацияланади. Трансплантат ўлчами чизғич ёрдамида аниқланади. Аутотрансплантат ўлчами, одатда, нуқсон ўлчами ва шаклига қараб танланади. Энгак соҳаси пластикаси учун – ёнбош суяги қирраси; пастки жағ танаси учун – ёнбош суяги қиррасидан тўғри текисликдаги бўлак ва майдаланган қовурға ёки бош суягидан олинган трансплантат (Расм 121), пастки жағнинг шохи ва бурчаги учун эса – ёнбош суягининг қаноти ва қирраси, қовурға (Расм 122), кичик болдир ёки метатарзал суягидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет