Литератур
a:
1.
Скалкин В. Л. Структура иноязычной коммуникации и вопросы обучения устной речи на иностранном языке //
Общая методика обучения иностранным языкам. Хрестоматия / Сост. Леонтьев А. А. –
М.: Русский язык, 1991.
2.
Верещагин Е. М., Костомаров В. Г. Язык и культура. Три лингвострановедческие концепции / под ред.
Ю.С.
Степанова. –
М.: Индрик, 2005.
3.
Митрофанова О. Д., Костомаров В. Г. Методика преподавания русского языка как иностранного. –
М.: Русский
язык, 1990.
384
«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»
СЕКЦІЯ:
ФІЛОСОФІЯ
Бахром Боймуродов
(
Гулистан, Узбекистан
)
ЖАДИДЛАР ТАЪЛИМОТИ ВА ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТ (Исҳоқхон Ибрат қарашлари мисолида)
Ижтимоий тараққиёт жараёнида аждодларимизнинг бой илмий
-
фалсафий меросини ҳамда амалий
фаолиятини ўрганиш ҳар биримизнинг бурчимиз бунда ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларидаги шароитда миллий
озодлик ҳаракатининг, шу жумладан унинг алоҳида ижтимоий
-
сиёсий оқимларининг тарихий жараёндаги ўрни ва
ролини холисона ўрганиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.
Тарихий тажрибанинг кўрсатишича миллий ўзликни англашнинг ўсишига муҳим туртки бўлган ва миллий
озодлик ғоясини шакллантириб, ўз фаолияти билан уни амалга оширишга уринган кучли прогрессив ҳаракат
жадидчилик бўлган. У жаҳондаги умуминсоний ва миллий қадриятларга асосланиб, жамиятнинг пишиб етилган
ривожланиш талаблари ва туб ерли аҳолининг манфаатларига мос келар эди.
Жадидчилар жамият тараққиёти йўлида нафақат таълим, матбуот, театр жабҳаларига эътибор қаратди,
балки ушбу воситалар орқали инсонлар онгида ватан равнақи учун миллатлараро тотувликни таъминлаш, диний
бағрикенгликни қарор топтириш муҳимлигига жиддий эътибор қаратдилар.
Жадидлар ўзларининг келажакдаги давлат тузумини миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликда
тасаввур этдилар. Буни Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Биз жорий этган қонунлар яхудийларнинг ҳам, насронийларнинг
ҳам, мусулмонларнинг ҳам ва умуман барчанинг манфаатларини ҳимоя қилиши керак. Агар биз Туркистон
мусулмонлари биргаликда ислоҳотлар ўтказишни истасак, бизнинг зиёлилар, маърифатпарварлар, бойлар,
руҳонийлар ва олимлар миллат ва Ватан фаровонлигига хизмат қилишлари керак....Агар бизни мутамлакачилик
қонунлари билан бошқараётган эканлар бунинг сабабчиси, аввало ўзимизнинг ноиттифоқлигимиздир” дейди ва ўз
сўзини давом эттириб “Агар биз Туркистон мусулмонлари биргаликдаги саъй
-
ҳаракатларимиз билан ислоҳот ва
иттифоққа интилсак, зиёлилар ва тараққиёпарварларни, бой ва уламолар билан биргаликда бирлаштирсак, унда биз
бу билан динимиз, миллатимиз ва Ватанимизнинг гуллаб яшнаши учун улкан хизмат қилган бўламиз”.
Дастлабки босқичда жадидлар фақат мусулмонларни бирлаштиришни асосий мақсад қилиб қўйган бўлса,
1917 йилга келиб, диний ва миллий мансублигидан қатъий назар, барча кучларни бирлаштириш Туркистоннинг
Россия таркибидаги мустақиллигини таъминлашнинг асосий шарти деб билди.
Бағрикенглик, диний эркинлик ва барча халқларга нисбатан дўстона муносабат яъни миллатлараро тотувлик
жадидларнинг сиёсий фаоллиги юқори босқичга кўтарилишининг омиллари бири эди. Бу айниқса, Туркистон
мухторияти ғоясида яққол намоён бўлди. Мухторият жаҳон тажрибасида синовдан ўтган умуминсоний ғояларга
асосланган миллий давлат қуриш йўлидаги илк уриниш эди.
Бунга Исҳоқхон Ибратнинг бирлик, ҳамжиҳатлик ҳамда қуръон ва ҳадисга таянган ҳолда ғайридинларга
муносабатда бағрикенглик ғоясини тарғиб қилиши яққол мисол бўла олади. Қолаверса мутафаккир бошқа халқлар
маданиятини билиш учун аввало шу халқнинг тилини билиш лозимлиги нуқтаи назаридан тил ўрганиш масаласига
алоҳида эътибор қаратади, ўзи бир неча тилларни билиш баробарида халқни ҳам бунга даъват этади. Бунга унинг
ўзбекча
-
арабча
-
форсча
-
туркча
-
хиндча
-
русча сўзларни ўз ичига олган “Луғати ситтати алсина” номли луғатни
яратганлиги ҳам тасдиқлайди.
Ўтмишнинг бой маданий меросини ўзлаштирган, дунё бўйлаб саёҳат қилиб, Европа ва мусулмон
мамлакатларининг саноат ва маданиятда эришган ютуқларини кўрган, бундан муайян хулосалар чиқарган жадидлар
Туркистоннинг тараққиётдан нечоғлик орқада қолганлигини англаган. Жамиятни янгилаш назариясида Европага
яқинлашиш, унинг илғор ютуқларини ўзлаштириш масаласи асосий ўрин тутган. Мустамлакачилик туфайли Туркистон
оғир вазиятга тушиб қолган, таназзулдан чиқишнинг йўли Европа тажрибасидан фойдаланган ҳолда маданий
ислоҳотлар ўтказиш эди. Бунинг учун эса диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ижтимоий ҳамкорлик
муносабатлари масалаларини ерли аҳолига тушунарли тарзда ишлаб чиқиш зарур эди.
Жадидларни кўпинча ғарбпарастликда айбласаларда, айнан шу омил уларнинг бағрикенглигини
таъминлашга хизмат қилган. Туркистон тараққиётдан жуда орқада қолган бир вақтда ривожланган Ғарб
давлатларининг ютуқларига қойил қолмасдан иложи йўқ эди. Илғор зиёлилар фикрича диний мутаассиблик ва
миллатлараро ҳамжиҳатликнинг йўқлиги жамиятнинг тараққиётига
ва техника янгиликларидан фойдаланишга
тўсқинлик қилган. Шунинг учун ҳам ҳунармандчилик корхоналари ва устахоналар Россиянинг ривожланган саноати
билан рақобатлаша олмай келмоқда. Исҳоқхон Ибрат шундан хулоса қилган ҳолда маърифатчилик ишлари билан
чекланиб қолмасдан 1908 йилда оренбурглик Гауфман деган матбаачидан пулини ўн йил мобайнида тўлаш шарти
билан 1901 йилда чиқарилган литографик машина сотиб олади. Бунинг натижасида “Матбааи Исҳоқия” номи билан
чопхона ташкил қилади. Албатта, Туркистоннинг чекка қишлоқларидан бирида матбаа фаолиятининг йўлга қўйилиши
ўзбек халқининг фан ва маданият соҳасидаги катта ютуғи эди. Исҳоқхон Ибрат ўзининг бу амалий фаолияти билан
илғор маърифатпарварлик ғояларини бир қадар юқорига кўтариш билан бирга, энди маърифатчиликни кенг халқ
оммасига янада кенгроқ тарғиб қилишни назарда тутган бўлса не ажаб. Сабабки Исҳоқхон Ибрат бу матбаада турли
китоблар, савод чиқаришга оид рисолалар, дарсликлар, плакат ва откриткаларни мунтазам нашр этиб борди.
Маърифатпарвар “Мақсад бу ишдан эрди оламга илм касри” деб кўрсатганидек, бу литогрфия ўз фаолиятини илм
-
маърифатдан бошлаб ўз ҳаражатларини қоплаш ва қарз пулларини тўлаш учун турли буюртмалар қабул қилиб
халқнинг маънавий ва маданий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилди.
Юқоридаги фикрлардан кўринадики Исҳоқхон Ибрат ўз замонасида фан
-
таълим ва техника интеграциясини
тизимли йўлга қўйган мутафаккирлардан биридир.
Биринчидан, Исҳоқхон Ибрат таълим тизимини ривожлантириш, унга янгича ёндашувларни жорий этиш,
замонавий педагогика элементларини қўллаш ва иложи борича тез фурсатда ёшларни саводини чиқариш.
Иккинчидан, Исҳоқхон Ибрат таълим тизимини ривожлантиришда илм
-
фан ютуқларидан самарали
фойдаланиш учун ташкил этган мактабида замонавий фанда эришилган ютуқлар мунтазам тушунтириб борилган.
Учинчидан, таълим, фан билан биргаликда матбаа ишларини ҳам йўлга қўйиб одамларни иш билан
таъминлаган, инсонлар маънавий дунёсини бойитадиган газета, журнал ва китоблар нашр этилган, инсонлар учун
керакли бўлган откритка ва плакатлар учун буюртмалар қабул қилиниб арзон нархларда сотилган.
«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»
385
Исҳоқхон Ибрат таълим, илм
-
фан ва техниканинг ўзига хос боғлиқлигига замонавий ёндашув усулларини
тарғиб этишга катта ҳисса қўшди. Шу асосда Туркистон замини халқлари ҳам ривожланган Ғарб давлатлари
қаторидан ўрин олишига ишонч билан қаради.
Жадидлар кўнгли очиқ ва бағрикенг бўлишга чақириш орқали ўзларидаги диний ва миллий менталитетни
Шарқдаги мусулмон мамлакатларида илмий
-
техник инқилобнинг зарурлиги ҳақидаги ғоялар билан мувафаққиятли
равишда бирлаштира олган. Бағрикенглик, диний эркинлик ва барча халқларга нисбатан дўстона муносабат
жадидларнинг сиёсий фаоллиги юқори босқичга кўтарилишининг асосий омилларини белгилаб берган десак асло
муболаға бўлмайди.
Юқоридаги фикрлардан кўринадиги миллий озодлик учун, жамият тараққиёти учун кўп миллатли ва турли
диний эътиқодга мансуб халқлар яшаётган муҳитда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ва ижтимоий
ҳамкорлик, таълим ва техника ҳамкорлиги муҳим масалалардан бири эканлигини жадид тараққийпарварлари тушуниб
етганлар ва бунга қатъий амал қилганлар.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 17 та диний конфессия ва 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат
қилар экан, уларнинг мақсад муддаоларини ифода этадиган миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, ижтимоий
ҳамкорлик ғоялари, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзига хос ҳамкорлик жиҳатларига замонавий ёндашувлар
юртбошимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган миллий мафкурамизнинг асосий устунларини ташкил этиши
Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллашига замин яратиб берганлигини кўришимиз мумкин.
Албатта ижтимоий тараққиётга бундай ёндашувлар жамият ҳаётида маданиятнинг, маънавиятнинг, ишлаб чиқариш
суръатларининг ривожланишига, халқ турмуш тарзининг ошишига, ватанимиз равнақини таъминлашга, турли корхона
ва ташкилотлар ўртасида муайян ҳамкорлик алоқаларининг йўлга қўйилишида, пировард натижада Ўзбекистонни
ривожланган давлатлар қаторидан янада мустаҳкам ўрин эгаллашига етарлича замин яратиб берди деб айта оламиз.
Фойдаланилган манбалар:
1.
Ислом Каримов. Юксак маънавият енгилмас куч. –
Т: Маънавият 2008 йил.
2.
Исҳоқхон тўра Ибрат. –
Т: Маънавият,
2005
йил.
3.
Маҳмудҳўжа Беҳбудий. Баёни ҳақиқат//Улуғ Туркистон, 1917 й. 12 июнь.//Дилором Алимова. Жадидчилик ва диний
бағрикенглик. Тафаккур 2012 йил.
Бахром Боймуродов
,
Жобир Саидмуродов
(
Гулистан, Узбекистан
)
ЖАДИДЧИЛИК ВА МАТБУОТ
XIX аср охирлари ва XX аср бошларида шаклланган жадидчилик ҳаракати мустамлакачиликдан қутулиб
истиқлолга эришишда дастлаб “Нажот илму урфонда” деган ғояни илгари суриб “Усули жадид” мактабларини очиб
халқни бир қадар саводини чиқариб, ёшларни чет элларга юбориб таълим берган бўлсалар, энди ўз фаолиятларини
янада ривожлантириш ва жонлантириш учун ўзларининг миллий матбуот ва журналистикасига асос солдилар. Бу
жараённи амалга оширишда жадидлар ҳатто рус демократик ва инқилобий ҳаракатининг ютуқларидан ҳам самарали
фойдаландилар.
Николай II инқилобий
-
демократик ҳаракат босими остида 1905 йил 17 октябрда махсус манифестга имзо
чекиб, демократия, матбуот ва сўз, ҳар хил йиғинлар ўтказиш эркинлигини жорий қилишга мажбур бўлди. Буни
жадидлар катта қувонч билан кутиб олдилар.
Мана шундан сўнг жадидлар миллат ҳимояси учун жанговар қалқон ва муаззам минбар бўлган газета ва
журналларни ташкил этиш учун жуда шаҳдам курашни бошладилар.
Тошкентда Исмоил Обидий “Тараққий” (1906), Мунавварқори Абдурашидхонов “Хуршид” (1906), Абдулла
Авлоний “Шуҳрат” (1907), Саидкарим Саидазимбоев “Тужжор” (1907), Аҳмаджон Бектемиров “Осиё” (1908),
Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев “Садои Туркистон” (1914
-
1915) газеталари, шунингдек, Абдураҳмон Содиқ ўғли
(Сайёх) “Ал
-
Ислоҳ” (1915) журналини нашр этишга муваффақ бўлдилар. Самарқандда эса Муҳмудхўжа Беҳбудий
“Самарқанд” русча (1913) газетаси ва “Ойна” (1913
-
1915) журналини, Наманганда Исҳоқхон тўра Ибрат “Ат
-
тижор ал
-
Наманган” (1913) Қўқонда Обиджон Маҳмудов “Садои Фарғона” (1914) газеталарини чиқарди. Бу газета ва журналлар
доимо маҳфий полиция “охранка”нинг айғоқчилари кузатуви, таъқиби остида бўлдилар.
Жадид матбуоти 1917 йил февралда рус подшоси тахтдан ағдарилгач, янада ривожланди. Жуда қисқа вақт
оралиғида февралдан октябргача Тошкентда Мунавварқори Абдурашидхонов “Нажот” (1917 й. март), А.Баттол
“Шўрои ислом” (1917 й. май), Абдулла Авлоний “Турон” (1917 й.), Аҳмад Заки Валидий ва Мунавварқори
Абдурашидхонов “Кенгаш” (1917 йил июн), “Улуғ Туркистон” (1917 й.), Қўқонда Бўлат Солиев “Эл байроғи” (1917 й.
сентябр) газеталарини, Ҳ.Ҳ. Ниёзий “Кенгаш”, Ашурали Зоҳирий “Юрт” (1917 йил июн) журналларини, Самарқандда
эса Шоҳмуҳаммадзода “Ҳуррият” (1917 йил апрел) газеталарини чоп этдилар.
Буюк
миллатпарвар жадидлар, жадид матбуоти орқали миллатни ўз маданий
-
иқтисодий аҳволи, сиёсий
қарам ва ҳуқуқсизлигини англатишга, унда босқинчиларга қарши нафрат, миллий истиқлолга ишонч руҳини
тарбиялашга муваффақ бўлдилар. Шунинг билан бирга улар миллий мухторият ва жумҳурият ғоясини, миллатлараро
тенглик ва қон
-
қариндошликни тарғибот қилишни тўғри йўлга қўядилар.
Рус шарқшуноси
А.Н.Самойлович жадид адабиётини ўрганиб, 1916 йилда “Туркистонда янги адабиёт
майдонга келди. Бу мен учун кутилган ҳол
эди” деб ёзган эди. Дарҳақиқат, олим учун кутилган “Янги адабиёт”
–
жадид
адабиёти бўлди. Бу адабиёт ўз мазмун ва моҳияти ҳамда жанрларига кўра, минг йиллар давомида шаклланиб
ривожланган мумтоз адабиётимиздан тубдан фарқланувчи янги адабиёт бўлди.
1. Агар мумтоз адабиётда дунёвийликка нисбатан диний жиҳат устунроқ бўлган бўлса, жадид адабиётида
буларнинг ўртасида ўзаро тенглик яъни диний
-
дунёвийлик қарор топди.
2. Жадид адабиёти мумтоз адабиётдан фарқли равишда ғарб адабиётидаги роман, драма, эссе, ҳикоя ва
бармоқ вазнига асосланган шеърият (поэтика) каби бадиий жанрлар кўринишига эга бўлди. Проза ва публицистика
пайдо бўлди.
386
«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»
3. Жадид адабиёти бевосита ижтимоий
-
сиёсий ва маърифатчилик мафкураси, миллий
-
озодлик хусусиятига
эга бўлди. Унда мазлум халқ ҳаёти бевосита ўз ифодасини топди. Бадиий асарлар жонли халқ тилида ёзилди.
Ижтимоий фаоллик ва миллий руҳ бу янги адабиётнинг энг муҳим хусусиятига айланди.
4. Жадид адабиётидаги бадиий
-
лирик қаҳрамон қиёфаси мумтоз адабиётдаги қаҳрамон қиёфасидан тубдан
ўзгарди. У энди анъанавий ошиқ ёҳуд маърифатпарваргина эмас, балки мавжуд мустамлака жамияти тартиб
-
қоидалари ҳамда миллий тенгсизлик билан келиша олмайдиган, шу билан бирга янгича ўз ижтимоий
-
сиёсий ва
аҳлоқий қарашига эга бўлган шахсдир.
Жадидчилик ҳаракати жадид адабиётининг асосчилари бўлган йирик истеъдод эгалари
-
жадид адиби, шоири,
драматурги ва санъати арбобларини ҳам тарбиялади. Жадидшунос таниқли олим профессор Бегали Қосимовнинг
таъкидлашича, уларнинг 1905
-
1917 йилларда адабий
-
маданий ҳаракатчиликда қизғин фаолият кўрсатганлари
саксондан ортиқ бўлган. Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875
-
1919), Саидаҳмад Сиддиқий Ажзий (1864
-
1927), Васлий
Самарқандий (1869
-
1925), Мунавварқори Абдурашидхонов (1878
-
1931), Абдулла Авлоний (1878
-
1934), Тўлаган
Хўжамёров
-
Тавалло (1882
-
1939), Сидқий Хондайлиқий (1884
-1934),
Исҳоқхон тўра Ибрат (1862
-1937),
Муҳаммадшариф Сўфизода (1869
-
1937), Абдурауф Фитрат (1886
-
1938), Садриддин Айний (1878
-
1954), Абдулвоҳид
Бурхонов (1875
-
1934), Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий (1889
-
1929), Абдулла Қодирий (1894
-
1938), Абдулҳамид Чўлпон
(1897-
1938) ва бошқалар шулар жумласидандир.
Жадид адабиётида драматургия яъни жадид драмаси энг сермаҳсул ва оммабоп жанр сифатида алоҳида
кўзга ташланади. Жадид ғояларининг халққа ёйилиши, сингиши ва амалий натижалар беришида драматургия ва
театр санъатининг таъсир кўрсатиши кучли бўлди.
Жадид хайрия ва бошқа маданий
-
маърифий жамиятлари.
Ҳар қандай ҳаракатда бўлгани каби бу ҳаракат ҳам
ўз иқтисодий асосига эга. Акс ҳолда у, бу даражада ривожланмаган бўлур эди. Унинг иқтисодий таъминот манбаини
маданий
-
маърифий хайрия жамиятлари, бой
-
бадавлат кишилар томонидан савоб олиш ва миллат нуфузини кўтариш
учун берилган беминнат эҳсонлар ташкил этди. Жадидчилик ва жадидлар асосан ўрта ҳол мусулмон зиёлилари
ҳамда дунё кўрган илғор руҳдаги савдогардан иборат бўлди. Тошкентлик Саидкарим Саидазимбой ўғли, туркистонлик
Саидносир Миржалилов (таниқли ёзувчи Ойбекнинг қайнотаси), андижонлик Миркомил Мирмўминбоев ва бошқа
бойлар жадидчилик ҳаракати ривожланишига катта иқтисодий ҳисса қўшдилар.
Жадидлар ҳар хил хайрия
жамғармаларини ташкил этиш, бой ва бадавлат кишиларнинг ортиқча маблағларини миллат ва Ватан манфаати
йўлида сарфлашга ҳам катта эътибор бердилар.
Тошкентда 1909 йилда “Кўмак”, 1913 йилда “Дорилу ожизин”
Бухорода 1910 йилда “Тарбияи атфол” хайрия
жамиятлари ташкил этилади. Уларнинг олдига қўйилган асосий мақсад сармоя топиб, жадид мактабларига ёрдам
бериш ва иқтидорли ёшларни Туркия ва бошқа хорижий мамлакатларга ўқишга юборишдан иборат бўлди.
“Кўмак”нинг таъсисчилари Мунавварқори Абдурашидхонов, Низомқори Хасанов, Абдулла Авлоний,
Башарулла Асадуллахўжаев ва Тошхўжа Туёқбоевлар бўлди. Бу ва “Тарбияи атфол”нинг ёрдамида 1911 йилда 15
та, 1912 йилда 30 та туркистонлик иқтидорлик ёшлар Истанбулда ўқиганлиги ҳақида маълумот бор.
Жамият ўз аъзоларидан тушадиган пулдан ташқари ҳар хил ишбилармонлик йўллари билан ҳам пул топади.
Масалан, грамофон жамияти билан келишиб, бир неча халқ ҳофизлари ва ўз тарбиясидаги мактаб болаларининг
ашулаларини грампластинкаларга ёздириб, сотиш билан, уларнинг ҳар биридан ўн тийиндан фойда олади.
Мусулмон жамияти “Кўмак” уставида камбағал ўқувчи ва етим болалар, қари ва ногирон мусулмонларга
маънавий ҳамда моддий ёрдам бериш, уларга бошпана, ошхона, касалхона ва амбулатория очиш, шунингдек, мактаб
ўқувчилари ва олий ўқув юртлари
талабалари учун нафақа (стипендия)лар таъсис этиш кўрсатилган эди.
Тошкентда Мунавварқори, Абдулла Авлоний ва бошқалар 1911 йилда ташкил этган кўп тармоқли “Турон”
номли жамият совет ҳокимиятининг дастлабки йилларигача самарали фаолият юритади. Унинг қошида театр
труппаси (1913 й.), “Турон” номли кутубхона ва нашриёт (1913 й.) ҳам ташкил этилади. Булар бутун Туркистон бўйлаб
маърифат ва зиё, илм
-
фан тарқалиши, китоб чоп этиш ва босмахона ишлари ривожланишига катта ҳисса қўшдилар.
Қўқонда “Ғайрат” (1913 й.), Самарқандда “Зарафшон”, Тўрақўрғонда (Наманган вилояти) “Кутубхонаи
Исҳоқия” (1908 й.) номли кутубхоналар ташкил топади. Шунингдек, жадид босмахонаси ва китоб дўконлари анча кенг
тармоқ отди.
Жадидчилик ҳаракати жуда қисқа муддатда, айниқса, рус феврал инқилоби ғалабасидан сўнг, энг таъсирчан
ижтимоий
-
сиёсий ва маданий
-
маърифий кучга айланди. У миллатда ижтимоий
-
сиёсий онгни уйғотишга, истиқлолга
ишонч руҳини тарбиялашга муваффақ бўлди.
Бу дарвга келиб жадидлар нафақат мусулмон балки, русизабон халқ орасида ҳам раҳбар куч сифатида катта
нуфуз ва обрў
-
эътиборга эга бўлди. Улар миллий демократик ва озодлик ҳаракатларига раҳбарлик қилдилар.
Демократик инқилоб ғалабасидан сўнг тўла демократлашган Россия таркибида демократик Миллий Мухторият
ҳукуматни ташкил этиб, миллий давлатчиликни тиклаш учун жадидлар омма орасида ташкилий
-
тарғибот ишларини
жонлантирди. Буни русийзабон халқлар ва кўпчилик рус социал
-
демократик партия ва ташкилотлар ҳам қўллаб
-
қувватладилар.
Хулоса шуки, жадидларнинг жасоратли ва заҳматли, бунёдкорлик ва ислоҳотчилик буюк ижодий –
маърифий
меҳнатлари самараси ўлароқ,
XX
аср бошларига келиб, Туркистонда тарихан ҳақиқий Миллий Уйғониш (Ренессанс)
ҳодисаси (даври) пайдо бўлди. Бу даврни иккинчи бир маънода жадидлар Ренессанси (уйғониши) деб айтиш ҳам
ҳақиқатга тўғри келади.
Миллий Уйғониш ёки жадидлар Ренессанси ходисаси тарихий тараққиётнинг сўнгги босқичидаги учинчи
уйғониш бўлди. У олдинги
IX-XII
ва
XIV-XV
асрлардаги икки буюк Уйғонишларнинг тарихан қонуний давоми сифатида
юз берди. Лекин улардан фарқли равишда аниқ миллийлик хусусияти ва диний
-
дунёвийлик мазмун ҳамда моҳиятга
эга бўлди.
Буларнинг самараси ила бутунлай янги, яъни жадид маданияти ривож топди. Бу маданият ҳозирги
замонавий маданиятимизнинг пойдевор тоши бўлди.
Достарыңызбен бөлісу: |