Фойдаланилган адабиётлар
:
1.
Каримов И. Ўзбекистон буюк келажак сари. –
Т.: Ўзбекистон, 2000. –
Б. 443.
2.
Тўраев Б. Убайдуллаев У., Ўзбекистон минтақада тинчлик ҳимоясида. –
Т.: Ўзбекистон, 2001. –
Б. 51
-52.
3.
“
Fidokor
”, 1999 йил 21 октябрь.
4.
“Ўзбекистон овози”, 2001 йил, 13 октябрь
Жобир Саидмуродов
(
Гулистан, Узбекистан
)
ПРЕЗИДЕНТ ИСЛОМ КАРИМОВ АСАРЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ КОМИЛ ИНСОН
ФАЗИЛАТЛАРИ ТАЛҚИНИ
Комил инсон ғояси азал
-
азалдан халқимизнинг эзгу
-
орзуси, миллий маънавиятининг узвий бир қисми бўлиб
келган. Бу ғоя ҳам миллий, ҳам умумбашарий моҳиятга эга бўлган, одамзотга хос энг юксак маънавий ва жисмоний
мукаммалликни ўзида мужассам этган, уни ҳамиша эзгуликка ундайдиган олийжаноб ғоядир. Ўзбекистон ўз
истиқлолига эришгандан сўнг жамият маънавий ҳаётини соғломлаштириш ва ривожлантириш, инсон омилига катта
эътибор бериши, мустақил мамлакат олдида турган энг асосий вазифалардан бири сифатида кун тартибига қўйилиши
жамият олдида турган янги вазифаларни ҳал этишга оқилона ёндашишнинг бир кўринишидир.
Ўзбекистоннинг келажакда буюк давлатга айланиши, мустақилликнинг тақдири миллий истиқлолимиз
посбонлари бўлган ёшларимизнинг куч
-
ғайратлари, ақл
-
идроклари, амалий тайёргарликлари, ақлий, жисмоний,
маданий, маънавий камолотларига боғлиқ эканлиги ўз
-
ўзидан тушинарлидир.
Ёшлар, соғлом ва баркамол авлод
Ватанимиз, миллатимиз ва жамиятимиз келажагидир.
Шу ниятда Президентимиз ўз нутқ ва рисолаларида “Баркамол авлод”
дастурини ишлаб чиқди. Ушбу дастур
1997 йилги Олий Мажлиснинг
IX
сессиясида “Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори”
мавзусидаги
нутқидан бошланиб, 1998 йилда ёзилган “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”
рисоласида
,
1998 йил 8 декабр Конституция
кунининг етти йиллиги байрамида
сўзлаган нутқида ва шу билан бирга 1999 йил 2 феврал “Туркистон” газетаси
мухбири саволларига берган жавобларида давом эттирилиб, 2000 йилда ёзилган “Озод ва обод Ватан, эркин ва
фаровон ҳаёт
-
пировард мақсадимиз” асаригача бўлган даврда шаклланди
.
Олий Мажлис
IX
сессияда қабул қилинган қонун ва дастур баркамол авлод
масаласи
мамлакатимизда давлат
даражасида ечилаётганлигини кўрсатади. Мустақиллик тарихига Президентимиз замонавий комил инсон яъни
“баркамол авлод” тушунчасини истъемолга киритган шахс бўлиб кирди.
Комил инсон XII асрда вужудга келган тасаввуфий тушунча бўлиб, бу тушунчанинг келиб чиқиши ҳақида
машҳур шарқшунос И.Брагинский ўзининг “Из истории персидской и таджикской литературы” асарида Оллоҳи
Таолонинг манбааларда қайд этилган 1000, 360, 99 сифатларини илоҳиётчи олимлар томонидан 3 гуруҳга
ажратишлари, яъни жамоллик (гўзаллик), жалоллик (ягоналик) ва камоллик (етуклик) сифатларига тақсимлаш
натижасида вужудга келган деган фикрни билдиради.
Шу фикрга таяниб айтиш мумкинки, “комил инсон” тушунчаси арабча тушунча бўлиб, ўзбекча “етук инсон”
деган маънони билдиради. Унда маликий ва инсоний фазилатлар мужассамлашган.
Инсондаги комиллик –
меҳр
-
мурувват, адолат, тўғрилик, виждон, ор
-
номус, ирода, тадбиркорлик, матонат
каби кўплаб асл инсоний хислат ва фазилатлар мажмуидир. Комил инсон –
қуллик, мутелик боқимандаликдан
батамом халос
бўлган инсондир.
Кишилик жамияти тараққиёти ва унинг имкониятлари, комил инсон шахсининг шаклланиши муайян маънавий
муҳит ва имкониятлар билан бевосита боғлиқ бўлган.
Халқимизда қадим
-
қадимдан юртга муҳаббат, онани эзозлаш ва Ватанни саждагоҳ каби муқаддас билиш,
ёлғон гапирмаслик, бировнинг ҳақига хиёнат қилмаслик, лафзи ҳалоллик, каттани ҳурмат, кичикни иззат қилиш каби
ажойиб урф
-
одатлари бор. Бу олийжаноб сифатлар халқимизнинг онги ва қон
-
қонига сингиб кетган.
Инсон фазилатлари ҳақида адабиётларда турли хил фикрлар билдирилган. Фазилат
-
шахснинг маънавий
хислати. У фазилат эгаси бўлган индивиднинг яхшилик деб ҳисобланадиган нарсани амалда ўзлаштириб олишини,
бу яхшиликни тажрибада амалга оширишини назарда тутишлиги билан ажралиб туради.
Фазилатлар мажмуи
шахснинг ахлоқий онги ва тажрибасининг муҳим таркибий қисмларидан биридир.
Фазилатлар ўз табиатига қўра ижтимоий ҳодисадир. Уларнинг мазмунида ҳамма вақт ҳам жамиятда қабул қилинган
қадриятлар тизими гавдаланади, охир
-
оқибатда, айнан фазилат индивиднинг дунёқарашини ва дунёни тушунишини,
бинобарин, унинг хулқининг йўналишини белгилайди. Шу тариқа фазилатлар пайдо бўлган вақтдан бошлаб, бутун
инсоният тарихи давомида муҳим ижтимоий
-
маданий роль ўйнаган ва ҳозир ҳам шундай.
“... комил инсоннинг ўзига хос ахлоқ кодекси ишлаб чиқилган бўлиб, бу сифатларга эга бўлиш ҳар бир
одамнинг орзу
-
армони деб қаралган”
-
деб ёзади профессор Н.Комилов. (5;26)
«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»
391
Халқимиз иборалари билан айтганда: “Одам ширин фазилатлари билан меҳрга муяссар бўлади”, “Ҳар бир
одамнинг хислатлари –
бетакрор”, “Ҳар бир одамнинг бошқалар билмаган сифатлари бор”, “Одамнинг билими ошган
сари, яхши фазилати кўпая боради” ва “Яхши фазилат одамни одам билан яқинлаштиради”. Шу маънода олганда
инсондаги хислат, сифат ва фазилатлар унинг ижобий қирра ва томонларини очиб берувчи омиллардан биридир.
Комил инсон эса том маънодаги ижобий фазилатли, ҳислатли одам, инсон. Демак, комил инсоннинг ҳам шу мақом ва
мартабага элитувчи ва кўтарувчи омил бу унинг фазилатларидир.
Биз қуйида Президент Ислом Каримов асарларида комил инсонга берилган таърифларда илгари сурилган
фазилатлар ҳақида фикр билдирмоқчимиз.
Президентимизнинг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” асарида:
“Комил инсон
деганда биз, аввало, онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, хулқ
-
атвори билан ўзгаларга
ибрат бўладиган билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз” (2; 6) –
дейилади.
Президентимиз 1998 йил 8 декабр Конституция кунининг етти йиллиги байрамида сўзлаган нутқида:
“Соғлом авлод
деганда, шахсан мен, энг аввало, соғлом наслни, нафақат жисмонан бақувват, шу билан
бирга, руҳи, фикри соғлом, иймон
-
эътиқоди бутун, билимли, маънавияти юксак, мард ва жасур, ватанпарвар авлодни
тушунаман” –
деб баён этади.
Президентимизнинг “Ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурмоқдамиз” асарида:
“... озод, ўз ҳақ
-
ҳуқуқларини яхши танийдиган, боқимандаликнинг ҳар қандай кўринишларини ўзи учун ор деб
биладиган, ўз кучи ва ақлига ишониб яшайдиган, айни замонда ўз шахсий манфаатларини ҳалқ, Ватан манфаатлари
билан уйғун ҳолда кўрадиган комил инсон” (3;19) –
эканлигини таъкидлаган.
Президентимиз “Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт
-
пировард мақсадимиз” асарининг бир ўрнида:
“Ўз ҳақ
-
ҳуқларини танийдиган, ўз кучи ва қобилиятига таяниб яшайдиган, атрофида рўй бераётган воқеа
-
ҳодисаларга мустақил муносабатда бўладиган, шу билан бирга, ўз шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ
манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган эркин шахсни шакллантириш учун барча зарур шарт
-
шароитларни
яратиш даркор” (4
; 9)-
деб ёзса, бошқа ўрнида:
“Бу соҳадаги ишларимизнинг пировард мақсади иймон
-
эътиқоди бутун, иродаси бақувват эркин фуқаро
маънавиятини шакллантиришдир. Яъни мустақил дунёқарашга эга, аждодларимизнинг бебаҳо мероси ва замонавий
тафаккурга таяниб яшайдиган баркамол шахс
–
комил инсонни тарбиялашдан иборат” (4; 19
-20)
–
деб ёзади.
Хулоса ўрнида айтиш
мумкинки:
–
Президент Ислом Каримовнинг комил инсонга берган юқоридаги бешта таърифларида замонавий комил
инсонларни 29 та фазилатлари қайд этилган. Уларни умумлаштирадиган бўлсак 13 та фазилатлар мажмуи хосил
бўлади. Бу фазилатларни еттитаси ахлоқий, тўрттаси ақлий, иккитаси маънавий ва иккитаси жисмоний
фазилатлардир. Президент талқинидаги умумлашган 13 та фазилатлардан тўрттаси: бақувват, билимли,
ватанпарвар
ва фикрли
фазилатлари юқоридаги бешта таърифнинг 3
-
4 тасида қайд этилганки, бу уларнинг асосий
фазилатлар эканини билдиради.
Президентимиз мустақиллигимизнинг маънавий
-
ахлоқий негизлари тўғрисида билдирган фикрларида ҳам
ватанпарварликни асосий фазилат сифатида қайд этадилар. Шунда, ватанпарвар
-
ватанпарварлик
мамлакатимиз
баркамол авлодларининг биринчи тартибдаги фазилати ҳисобланади.
–
Айни пайтда Ғарбда талқин этиладиган “супермен”, “акмешахс” ва “идеал инсон” тушунчалари Шарқдаги
комил инсон тушунчасига нисбатан тарихий нуқтаи назардан ҳам, фазилатлар кўлами жиҳатдан ҳам олиб қараганда
иккиламчидир.
–
Ўзбекистонда баркамол авлод дастури ва уни шакллантириш тизими Президент И.Каримов томонидан
яратилган;
–
Президентимиз “Туркистон” газетаси мухбири саволларига берган жавобларида “Комил инсон”га
намунавий таърифларини берганлар.
–
Президентимиз томонидан илгари сурилган “баркамол авлод”
,
“соғлом авлод”, “эркин шахс”
тушунчалари
бу тарихий
-
тасаввуфий “комил инсон” тушунчасининг замонавий шаклидир;
–
“Комил инсон”
ва “баркамол авлод”
тушунча ва ғояларини ўрганиш, тушиниш ҳамда шакллантириш
жараёнида Президент асарлари муҳим манбаа бўлиб хизмат қилади;
–
Агар комил инсон фазилатлари ва ахлоқий тамойилларида диний
-
илоҳий сифатлар етакчи мавқеда
қўйилган бўлса, баркамол авлод фазилатларида
дунёвий, жисмоний
-
маънавий сифатлар етакчи мавқеда туради.
–
Президент асарларида комил инсонга берилган таърифларда замонавий баркамол авлодларнинг
фазилатлари ўз ифодасини топган. Юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаро бу фазилатларни ўзида қарор топтириш
учун ҳаракат қилмоғи лозимки, буни биздан жамиятимиз ва ҳозирга
давр талаб қилиб турибди.
Зеро, Президент Ислом Каримов ўзининг “Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда” асарида: “Биз
мамлакатимизнинг истиқболи ёш авлодимиз қандай тарбия топишига, қандай маънавий фазилатлар
эгаси бўлиб вояга етишига, фарзандларимизнинг ҳаётга
нечоғли фаол муносабатда бўлишига боғлиқ
эканини ҳамиша ёдда тутишимиз керак” –
деб бежизга таъкидламаган.
Демак, фозил одам, тақвадор
-
имонли киши, мукаммал инсон, комил инсонларда бўлганидек, замонавий
баркамол авлодларда ҳам маълум даражадаги ижобий фазилатлар бўлиши лозим. Бу эса Президент Ислом Каримов
асарларида ўз ифодасини топган. Баркамол авлодларимиз эса бу фазилатларни ўқиб
-
ўрганишлари ва уларга амал
қилишлари лозим бўлади.
Адабиётлар:
1.
Каримов И.А. Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. –
Т.: 1997.
2.
Каримов И.А.
Тарихий хотирасиз келажак йўқ. –
Т
.: 1998.
3.
Каримов И.А. Ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурмоқдамиз. –
Т.: 1999.
4.
Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт
-
пировард мақсадимиз. –
Т.: 2000.
5.
Комилов Н. Комил инсон
-
миллат келажаги. –
Т
.: 2001.
392
«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»
Жобир Саидмуродов
(
Гулистан, Узбекистан
)
ЖАДИДЧИЛИК ВА ТАЪЛИМ
XIX аср охири –
XX аср бошларига келиб, Туркистонда миллат тақдирига таҳдид солувчи ўта қалтис ва оғир
ички тарихий муҳит пайдо бўлди. Бир томондан, Россия мусатамлакачилиги сиёсий жиҳатдан мустаҳкамланди.
Мустамалка ва зўравонликка муккасидан кетган рус босқинчилари эса, энди ўз мафкурасини сингдириш орқали
маънавий устунликка ҳам эга бўлиши учун маҳаллий халқни руслаштириш, унинг ғурурини синдириш, ўзлигини
йўқотишдек, ўта разил шовинистик сиёсатни кучайтирдилар. Иккинчи томондан эса, миллат ва халқимиз ўз сиёсий,
маънавий ҳуқуқлари, эрки ва ҳоҳиш
-
иродасини йўқотди. Учунчидан, умуман мусулмон мутаассиблиги (консерватизм
ва бидъат) кучайди. Миллатнинг ижтимоий
-
сиёсий ва иқтисодий аҳволи ҳамда маънавияти тубанлашди. Бунинг
устига устак, дин пешволари орасидаги мутаассибларда янгиликка, дунёвий маърифат ва тараққиётга қаршилик ҳам
авж олди. Бу эса, Ислом дини ҳамда шариатига мутлақо зид равишда авж олди.
Миллат ва халқимиз мана шундай икки томонлама ўта аянчли ва ҳавфли ижтимоий
-
сиёсий муҳит ҳамда
вазиятга дуч келган бир пайтда мусулмон зиёлилар дин хомийлари орасидан янги бир тараққийпарвар гуруҳининг
ҳаракати пайдо бўлди. Улар “жадид”
(янги) деган улуғ номга муяссар бўлган ҳолда, Миллат ва Ватан, мусулмон
халқлари учун маънавий қалқон бўлиб, кураш майдонига отилдилар. Жадидлар миллатни мустамлакачилик
балосидан
қутқаришнинг бирдан
-
бир тўғри йўли аввал тарбия ва маърифат, сўнг ислоҳот эканлигини жуда тўғри
англаб етдилар.
Шунинг учун ҳам жадидлар миллат ва халқни ғалаён ва қўзғолонга, инқилобий бузғунчилик каби ёввойиликка
даъват этмади. Аксинча, уларни диний
-
дунёвий маърифат, илм
-
фан, маданият ва янгиликлар билан қуроллантириб
тарбиялаш, ўзлигини англатиш, ижтимоий
-
маъанвий ғафлат уйқусидан уйғотиб, турмуш тарзи, тафаккури,
маънафияти, маданияти, адабиёти ва маорифини ўзгартиришга бел боғладилар.
Абдулла Авлонийнинг ушбу ҳикмати жадидлар учун асосий эътиқод ва амалий фаолият дастури бўлиб қолди:
“Тарбия бизлар учун
ё ҳаёт –
ё нажот, ё ҳалокат –
ё саодат, ё фалокат масаласидир”. Дарҳақиқат, бу пайтда миллатни
ҳалокат ва фалокатдан асраб, саодатга олиб чиқувчи жадидлар тарбияси билан миллатни маънан тобе қилиб,
ҳалокат ва фалокатга дучор этувчи мустамлакачилар “тарбия”си қарама
-
қаршилиги пайдо бўлган эди.
Жадидчилик ҳаракати баъзи
-
бир тарихга оид адабиётларда айтилганидек, “олдин маданий
-
маърифий
ҳаракат бўлиб, кейин ижтимоий
-
сиёсий ҳаракатга ўсиб ўггани” йўқ. У ўз табиати мақсад ва моҳиятига кўра, дастлабки
кунданоқ, ижтимоий
-
сиёсий, маданий
-
маърифий ва ислоҳотчилик ҳаракати
бўлган. Аммо, Ватанни озод ва обод
қилиш, миллат ва халқни ҳурриятга олиб чиқиш, тўқ ва фаровон, маданиятли қилиш учун жадидлар асосий эътиборни
дастлаб маданий
-
маърифий ишларга қаратдилар.
XX
аср бошига келиб миллатни миллий ўлимдан сақлаб қолиш ва истиқлолга олиб чиқиш учун маърифат,
ижтимоий
-
сиёсий, маданий
-
маърифий тарбия асосий омил, энг муҳим маънавий қурол даражасига кўтарилди. Буни
эса жадидлар Ватан озодлиги йўлидаги кураш ҳаракатининг асоси деб билдилар. Улар мусулмон мутаассиблигига
қарама
-
қарши равишда диний ва дунёвий маърифатпарварлик ғояларини олға сурдилар. Шариат қоидалари,
“қуръони карим”ни яхши билганлари учун ҳам дин пешволари орасидаги қолоқликка, “Тараққиёт исломга зид” деган
ақида ва тушунчаларга қарши курашдилар. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жадидчиликнинг пайдо бўлишига
аввало Исломдаги диний
-
дунёвийликнинг, тараққиётпарварлик ва илм
-
фан, шариат амалларининг ўрни катта бўлди.
Жадидларнинг дадил янгилик яратиши, дунёвийликни
тарғиб этиши учун Пайғамбаримиз Муҳаммад
саллоллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу икки ҳадиси –
шарифлари маънавий асос ва куч
-
қувват бўлди: “Охиратини
деб дунёсини тарк қилган ҳам, дунёсини деб охиратини тарк қилган ҳам сизларнинг яхшингиз эмас...”, “Динда
ўртача
йўл тутинглар, чунки ушбу дин амалларини
ким оғирлаштириб юборса уни амал енгиб қўяди”.
Бундан кўринадики, жадидчилик Исломдаги тараққиётпарварлик, илм
-
фанга рағбат ва дунёвийликнинг янги
даврдаги кўриниши сифатида пайдо бўлди. Жадидлар Исломни ҳар
хил мутаассиблик бидъатлардан асраб
ривожлантирди. Жадидчиликни пайдо бўлиши ва ривожланишига Шарқ ва Ғарб мамлакатларида ривожланган
қуйидаги демократик, миллий
-
озодлик, ислоҳотчилик ҳаракатларининг таъсири ҳам кучли бўлди:
1.Жамолиддин Афғоний (1839
-189
7) ва Муҳаммад Абдолар (1848
-
1903) асос солган мусулмон дунёсидаги
ислоҳотчилик ва “наҳда” (уйғониш) ҳаракатлари.
2.XIX асрнинг 90
-
йилларидан бошланиб, 1905
-
1907 ва 1917 йилларда катта ғалабаларга эришган рус социал
демократик ва инқилобий ҳаракатлари.
3.Туркиядаги аксилмонархистик, конституцион демократик, ижтимоий
-
миллий уйғониш ҳаракатлари:
Танзимат (1840
-
1860), Ёш усмонлилар (1865
-
йилдан 80
-
йилларгача), Ёш Турклар (1889
-
1918) ва 1908
-1909
йиллардаги демократик
-
инқилобий ҳаракатлар.
4.Жадидчилик ҳаракатининг пайдо бўлиб, ривожланишида қримлик Исмоилбек Гаспиралининг (1851
-1914)
ҳиссаси беҳат катта бўлди. У Қримда XIX асрнинг 80
-
йиллардаёқ, Россия босиб олган мусулмон халқлари орасида
биринчи бўлиб жадидчиликка асос солди. Унинг рус ва туркий тилларда чоп этилган “Таржимон” (1883
-
1914) газетаси,
“Россия мусулмонлиги” (1881), “Оврупа маданиятига бир назар мувозини”
(1885) ва бошқа асарлари ҳамда жадид
мактаби учун ёзган дарслик ва қўлланмалари Туркистонга тез кириб келди.
Исмоилбек Гаспирали 1884 йилда “Таржимон” газетаси орқали мусулмонларга қарата шундай мурожаат
қилади: “Суюкли дўстларим, бизнинг учун энг гўзал иш илм ва маориф ишидир. Энг муқаддас интилиш илмга,
маорифга интилишдир. Чунки инсонни инсон этган меҳнат ва билимдир. Билим маданий турмуш (цивилизация) га
етишиш воситасидир.”
И.Гаспирали 1884 йилда ўн иккита болани янгича усул
–
“усули жадид” –
савтия (товуш) усули билан ўқитиб,
қирқ кунда саводини чиқаради. Улар ўқиш ва ёзишни мукаммал ўзлаштира бошладилар. У 1892 йилда Туркистон
генерал
-
губернатори А.Б. Врёвскийга махсус мактуб йўллаб, унда мактабларни ислоҳ қилиш, жадид мактабларини
ташкил этиш мадрасалардан бирини замонавий –
дунёвий олий ўқув юртга мослаб ислоҳ қилишни таклиф этади.
Аммо, бу таклифлар амалга ошмайди. Шундан сўнг Исмоилбек Гаспирали 1893 йилда Тошкентга келади ва зиёли
уламолар билан учрашади. Самарқандда бўлади. У ердан Бухорога бориб, амир Абдулаҳадни жадид мактаби очишга
кўндиради ва бу мактабга “Музаффария” деган номни беради.
«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»
393
Жадидчилик ғояси Туркистонда XIX аср 80
-
йилларининг иккинчи ярмидан бошлаб тарқалиб, шу асрнинг 90
–
XX асрнинг 5
-
йили оралиғида мунтазам ижтимоий
-
сиёсий, маданий
-
маърифий ҳаракат сифатида шаклланди.
Жадидчилик ҳаракати, шу вақтгача Ислом дунёсида сира ҳам кўринмаган илғор ва тезкор ўқитиш “Савтия”
(
товуш) усулига асосланган жадид мактаблари ташкил топишидан бошланди. Бу мактабларда болалар бир йилда
савод чиқариб, мукаммал ўқиш ва ёзишни ўзлаштиради. Бунинг учун эса қадим анъанавий мусулмон мактабларида
5-
6 йил ўқиш керак бўлар эди. Айтиш мумкинки, “Савтия” усулидаги жадид мактаби Ватанимиз тарихидаги буюк
кашфиётлар силсиласини бойитди.
Жадид мактабида диний ва дунёвий таълим
-
тарбия ҳамда илм ўзаро уйғунлаштирилди. Болалар қулай
парталарда ўтириб, харита ва расмлар ёрдамида тез савод чиқарди
,
диний –
дунёвий илмларни ўрганди. Жадид
мактабларида қуръони
-
карим, математика, география, она тили, рус, араб тиллари, ашула ва хатто жисмоний тарбия
ўқитила бошланди.
Жадид мактаблари тўрт (бошланғич) ва етти йиллик эди. Масалан Мунавварқори Абдурашидхоновнинг етти
йиллик мактабини битирган ёшлар дунёвий илмларни, рус тилини яхши ўзлаштирган ҳолда жадид мактабида
ўқитувчи, масчидларда имом бўлиш, мадраса ва ҳатто, хориждаги дунёвий олий ўқув юртларида ўқиш, савдо ва
бошқа корхоналарда котиб бўлиб ишлаш малакасига эга бўлганлар. Бундай етти йиллик мактаблар Тошкентдан
ташқари, Қўқон, Самарқанд каби йирик шаҳарларда ҳам очилади.
Жадид мактаблари пуллик эди. Ҳар ойига ота
-
оналар баҳоли қудрат, эллик тийиндан бир ярим сўмгача пул
тўлаганлар. Бу ўринда ҳар ота
-
она ўзларининг бойлик ва камбағаллик даражаларини шариат асосида белгилаб пул
берадилар. 35 фоизгача камбағал ва ночорларнинг болалари текин ўқитилди. Ўзига тўқ оилалар эса ўз ҳоҳиши билан
уч сўмдан ва ундан ҳам кўп пул берган. Булардан ташқари жадидларнинг ўзлари ташкил этган хайрия жамиятлари
ҳам жадид мактабларини маблағ билан таъминлаб турган.
Жадид мактабларининг очилишига рус амалдорлари, мусулмон мутаассиблари қаршилик қиладилар.
Жадидлар катта матонат ва фидойилик билан эски мактабларга тегмай намуна сифатида жадид мактабларини
ташкил этиб, омма орасида катта обрў қозондилар. Жадид мактаблари қатъий низом ва дастур ва дарсликларга
асосланди. Тарихда биринчи бўлиб, жадидлар ўқувчиларга кундалик, чорак ва йиллик баҳолар қўйишни жорий
этдилар. Ўқувчилар синфдан
-
синфга ўтиш ва битириш учун жамоатчилик олдида очиқ чорак, йиллик ва битирув
имтиҳонларини топширганлар.
Мактаб очган жадидлар дастур, қўлланма ва дарсликларни ҳам ўзлари яратдилар. Саидрасул
Саидазизовнинг “Устоди аввал”, Мунавварқори Абдурашидхоновнинг
“Адиби аввал”, “Адиби соний”, “Тажвид”
(Қуръонни қироат билан ўқиш усулига оид қўлланма), “Ҳавойижи диния” (Шариат қонунлари тўплами), “Ёр юзи”, “Усули
ҳисоб”, “Тарихи анбиё”, “Тарихи ислом”, Абдулла Авлонийнинг “Биринчи муаллим” ва “Иккинчи муаллим”, “Туркий
гулистон ёҳуд аҳлоқ“, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Қисқача умумий география”, “Болалар мактуби”, “Исломнинг
қисқача тарихи”, “Амалиёти ислом”, “Аҳоли географиясига кириш”, “Россиянинг қисқача географияси” ва бошқалар
шулар жумласидандир.
Жадид мактаблари очилиши билан баъзи жойларда қадим мактаблари бўшаб қолдилар. Натижада қадим ва
жадид мактабдорлари ўртасида жиддий қарама
-
қаршиликлар пайдо бўлди. Бунга мутаассиб қози мулла ва уламолар
ҳам қўшилдилар.
Маълумки, 1909 йилдан кейин жадид мактаблари қаттиқ назорат остига олинади, арзимас баҳоналар билан
ёпилади. Уларда ўқитиладиган адабиёт ва дарсликлар “охранка”нинг диққат марказида бўлади. Жадид мактаблари
Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Хива, Тўқмоқ, Янги Марғилон, Эски Марғилон, Каттақўрғон, Қизил Ўрда,
Туркистон, Чуст, Чоржўй, Термиз, Марв шаҳарларида очилади. Шунингдек, Жума (Самарқанд вилояти), Қовунчи
(Тошкент вилояти), Тўрақўрғон (Наманган вилояти), Пўстиндўз (Бухоро вилояти) каби катта қишлоқларда ҳам жадид
мактаблари очилган. Жадид мактаблари М.Беҳбудийнинг ёзишича, 15
-
20 йил ичида жами Кавказ мамлакатлари,
Эрон, Ҳинд, Миср, Ҳижоз ва бошқа жойларида ҳам жорий бўлдилар.
Жадидчиликнинг асосий мақсадларидан бири мамлакатда замонавий (европача) олий таълимни йўлга қўйиш
бўлди. Университет ташкил этиш ғояси Туркистонда илк бор 1892 йилда Исмоилбек Гаспирали томонидан олға
сурилди.
Жадидлар олий таълимнинг асоси
-
университет ташкил этиш учун Тошкент шаҳар Думасидан ҳам
фойдаландилар. Мунавварқори, Фитрат, М.Беҳбудий, У.Асадуллахўжаев, И.Ибрат
ва бошқа жадидлар миллий
дунёвий олий таълим ғоясини ўз асар ва мақолаларида кенг тарғибот
-
ташвиқот қилдилар. Олий таълимга замин
яратиш учун, жадид мактабларида дунёвий илмлар ўқитилди, хорижга ёшлар ўқишга юборилди.
Умуман,
ривожланган Европа давлатларда ХХ асрнинг 50
-
йилларидан бошланган таълим тизимида
ноанъанавий усуллардан фойдаланиш ва буни замонавий педагогик технологиялар деб аташнинг янгича методлари
юқоридаги фикрлардан кўринадики жадидлар таълимотида ХХ
-
асрнинг бошлариданоқ таълим тизимига жорий
қилинган ва ўзининг ижобий самарасини берган. Жадидлар жуда қисқа вақт ичида бутунлай янги жадид халқ маорифи
тизими яъни, ҳозирги замон халқ маорифи тизимига асос солганлар деб айта оламиз.
Достарыңызбен бөлісу: |