Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи



Pdf көрінісі
бет16/44
Дата25.11.2022
өлшемі1,19 Mb.
#52685
түріДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   44
тўла садафга ўхшатилган. 
Бармоқлар кучи унинг 
жисмини бўшатиб, танини 
мажруҳ қилиб, қонини 
оқизади, аммо бу қондан 
инсон меъдаси фойда 
топгани шоирга таскин 
беради.
Увайсий чистони 4 мисрали 
шеър, арузнинг рамали 
мусаммани маҳзуф вазнида 
ёзилган, анор эшиги, туйнуги 
йўқ гумбаз ичидаги 
юзларига парда тортган 
юрак-бағри қон қизларга
қиёсланган. 
Анвар Обиджоннинг адабий 
топишмоғи 8 мисрали шеър, 
бармоқнинг 7 ҳижоли 
вазнида ёзилган, анор 
қалъадаги аскарларга 
ўхшатилган. 


23 
йўғрилган. Ўзбекка хос ҳажв шоирнинг нафақат шеърий латифаларида, балки 
шеъриятида кенг қўлланганки, халқона ҳажв шоир услубидаги бир қирра 
сифатида кўринган. Тадқиқотда шеърий адабий латифалар сатирик ва 
юмористик руҳда яратилган бўлиб, инсоний нуқсонларнинг танқидий ифодаси 
оҳанг вобасталигида берилгани батафсил ёритилган. 
III боб “Мифологияга хос сув ва олов атрибутларининг фольклор 
орқали ёзма шеъриятга кўчиши” деб аталган. Унинг биринчи фасли 
“Оғзаки ҳамда ёзма шеъриятда сув ва унинг эврилишларига дахлдор 
бадиий-маъновий ифода ранг-баранглиги” тарзида номланган. Фольклорга 
хос образларнинг стилизация қилиниши жараёнида мифологияга хос 
атрибутларнинг образлашуви ҳодисасини ўрганиш ҳам шеърият поэтикасида 
фольклор тутган ўринни тадқиқ қилиш имконини кенгайтиради. Дунёнинг 
аксарият халқларида дастлаб мифология пайдо бўлиб, сўнг мифологияга хос 
мотив, образлар олами, воқелик кабилар халқ оғзаки ижодининг пайдо 
бўлишига замин бўлди. Айни дамда, фольклор ёзма адабиёт юзага келишида 
муҳим роль ўйнади. Е.М.Мелетинский фикрича, “Адабиёт фольклор орқали 
мифологияга бориб тақалади”
31
. Асотирлардан ўринли фойдалана олаётган 
Назар Эшонқул “Мифлар халқ руҳиятининг рамзлари. Агар биз шу рамзларни 
шарҳлай олсак, халқнинг “мен”и томон улкан сўқмоқ очган бўламиз”, – дея 
ўринли таъкидлайди
32
. Асотирлар фольклорнинг кўплаб жанрлари юзага 
келишига замин бўлган, халқ оғзаки поэтик ижодини образлари, сюжети, 
мотиви билан бойитган бўлса, худди шу жараён ёзма адабиётда фольклор 
таъсири сифатида давом этди. Фольклорнинг ёзма адабиётга, жумладан, 
шеъриятга таъсир этиши эса ҳали-ҳануз давом этиб келаётгани бу жараённинг 
тадқиқи фольклоршунослик учун ҳам, адабиётшунослик учун ҳам зарур 
эканини кўрсатади. “ХХ аср адабиёти инсон дунёси ва руҳиятини таҳлил қилар 
экан, яъни у ўзига бўлган адабиётлардан ҳам кўра инсон руҳияти ва қалбига 
кўпроқ яқинлашар, уни тадқиқ этар экан, ана шу руҳият ва қалбда илк 
инсонлар дунёси каби мифологик тимсолларга дуч келди”, – деб ёзади Жаббор 
Эшонқул
33
. Мифологияда мавжуд сув ва олов атрибутларининг фольклорга, 
халқ оғзаки поэтик ижоди орқали ёзма поэзияга ўзлашиши ҳодисасини 
ўрганиш ҳам шеърият поэтикасида фольклор тутган ўринни тадқиқ қилиш 
имконини кенгайтиради.
Сув, томчи, шудринг-шабнам, ёмғир, дўл, қор, буғ, фаввора, қудуқ, булоқ, 
сой, ариқ, захкаш, кўл, дарё, денгиз, уммон кабилар сув атрибутлари 
ҳисобланади. Кўринадики, сув эврилишларга, жойига кўра ҳар хиллик касб 
этади. Худди шу тафовутлар уларнинг образга айланишида асос вазифасини 
ўтайди. “Архаик тасаввурларга кўра сув доимо дунёлар ўртасида чегара бўлиб 
келган... Сув(дарё, денгиз, ариқ)дан ўтиш халқ ижодида никоҳ рамзи 
эканлигини А.А Потебня айтган эди”
34
. Халқ қўшиқларида дарё – айрилиқ, 
бевафолик юз беришини англатувчи поэтик образ, икки қирғоқ ҳақида фикр 
31
Мелетинский Е.М. Поэтика мифа. – М.: Наука, 1976. – С. 277.
32
Назар Эшонқул. Мендан менгача. – Тошкент: Академнашр, 2014. – Б. 112. 
33
Жаббор Эшонқул. Фольклор: образ ва талқин. – Қарши: Насаф, 1999. – Б. 6. 
34
Мусақулов А. Ўзбек халқ лирикаси. – Тошкент: Фан, 2010. – Б. 194. 


24 
юритилмаса, висол, муҳаббат, никоҳ маъноларини ташиши ҳам мумкин. 
Замонавий шеърият мисолида шуни айтиш мумкинки, дарё: а) табиатнинг 
гўзал ва қудратли бир узви тарзида тараннум этилган. Миртемирнинг “Аму 
қирғоқлари” шеърини эслаш кифоя; б) сифатлашни юзага келтирган. 
Ташбеҳда ўхшатилган нарса сифатида қўлланилган. “Дарё одам”, “меҳри 
дарё”, “илҳоми дарё”, “қалби дарё” кабилар; в) образ даражасига кўтарилган. 
Сирожиддин Саййиднинг “Тўполондарё билан хайрлашув” достонида дарё 
юқорида айтилган уч ҳолатда ҳам қўлланганини кўриш мумкин.
Замонавий шеърият дарё образини халқ қўшиқларидан айрилиқ, номурод 
севги, бахтиёрлик маъноларида ўзлаштирган бўлса-да, нафақат ёрдан 
айрилганликни, балки болаликдан, онадан, туғилган тупроқдан узоқда, 
айрилиқда қолганликни ҳам ифодалади. Асосийси, замонавий шеърият дарё 
образи орқали халқ қудратини намоён этди. Ёзма шеъриятда халқ денгизга, 
дарёга ўхшатилса, халқ мақолларида, аксинча, сув ва халқ параллел тарзда 
қиёс қилинади. Халқнинг ўзи ўзига шоирлардан ҳам олдин мақоли ёрдамида 
баҳо бериб қўйган: “Халқ қўзғалса – дарё”, “Сувнинг оқишига қара, халқнинг 
хоҳишига қара”.
Усмон Азим “Ўрдадаги кўприк устида” деб бошланувчи шеърида сув 
эврилишларидан ўта маҳорат билан фойдаланиб, ўз умрига боғлиқ 
армонларини гўзал тарзда ифодалай олган. Шоир – лирик қаҳрамон “Ўрда 
кўприги устида кузак билан рўпара келаркан”, “тош соҳиллар аро сирғаниб 
оқаётган анҳорга қараб онасини” эслайди. Усмон Азим ҳаёт манзараларини
чизиш учун таносиб санъати ёрдамида сув атрибутларини қуйидаги тартибда 
тизиб чиқади: кўприк – анҳор – булут – жала – кўз ёши – сув ёқаси. Бу 
эврилишлар гўё шоирни онаси билан дийдорлаштиради.
Ёмғир орқали лирик қаҳрамон кайфиятини ифодалаш Рауф Парфида 
алоҳидалик касб этади. Шоирнинг “Ёмғир ҳам тинмади узун кун”, “Ёмғир 
эмас, марварид ёғар”, “Ёмғир ёғиб чиқди тун бўйи”, “Дафъатан ёмғир ёғар, 
тинар дафъатан” каби шеърларида ёмғир образ даражасига кўтарилган бўлса, 
аксарият шеърларида ёмғир метафорани, “ёмғир – кўз ёш”, “ёмғир – қор” 
эврилишларини юзага келтиради: 
Ёмғир ёғиб чиқди тун бўйи, 
Тонг оқарди, тинмади ёмғир. 
Бузилгандек осмон уйи – 
Ерга қараб йиғлайди оғир
35
.
Асосийси, шоир ёмғирнинг ёғишини томоша қилиб туриб шеър ёзган 
каби таассурот қолдирадиган шеърларида ёмғирни дарддош деб билади. 
Абдували Қутбиддиннинг “Ёмғир” шеърида ҳам эврилишнинг бетакрор 
поэтик ифодаси бор
36
.
III бобнинг иккинчи фасли “Оғзаки ҳамда ёзма шеъриятда олов 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   44




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет