28
чечак орқали ҳам баҳор ва қиш, ҳам эзгулик ва ёвузлик курашини ифодалай
олган. Биз шундай англадик.
Усмон Азимнинг “Бойчечагим” шеъри болаликни соғинишдан, кир
дунёдан чарчаган руҳиятнинг болаликка интилишидан туғилган. Шоир халқ
сатрини ўтмишу-бугунни боғловчи риштага айлантиради. Бу сатр шоир шеъри
бағрида ўта дардли, армонларга тўла тарзда намоён бўлган. Демак халқ сатри
шоир шеърида моҳиятини кенгайтирган ва янги поэтик вазифа бажарган.
Иқбол Мирзонинг “Бойчечак” шеърида эса халқ қўшиғининг “Бойчечагим
бойланди” сатри бандларни ўзаро туташтирувчи сатр сифатида келтирилган.
Шеър композициясини яхлитловчи воситанинг халқ қўшиғидан олиниши
шеърнинг эл кўнглига тезроқ етиб боришини ҳам таъминлаган.
Гуллардан лола фольклорда ҳам ва ёзма шеъриятда ҳам образ сифатида
қўлланган. Абдулла Шер эврилиш орқали инсоннинг лолага айланганини
тасвирлайди. Бу ўз маъносида ҳам, кўчма маънода ҳам ўзини оқлаган. Шоир
йигирмадан ошмаган йигит тупроққа айланиб бўлгану, яқинлари кутиб
юрибди деб ўтирмайди, балки лолага айланганини
акс эттириш орқали
фольклордаги эврилишни, бир нарсадан иккинчисига айланиш жараёнини
ифодалайди. Лола орқали йигит умрининг эрта хазон бўлганини, лоладаги
қизиллик орқали эса жангда қони тўкилганини акс эттиради. Кўринадики, ХХ
асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеърияти
фольклорда образ даражасига
кўтарилган мифологизмлардан самарали фойдаланди, дарахт, бойчечак, лола
каби ўсимликлар образи поэтик моҳиятини кенгайтирди.
IV бобнинг иккинчи фасли
“Фольклор ва ёзма шеъриятда қўлланган
Достарыңызбен бөлісу: