Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи



Pdf көрінісі
бет17/44
Дата25.11.2022
өлшемі1,19 Mb.
#52685
түріДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   44
Байланысты:
Sharipova L avtorefarat

образи” деб номланади. Мифологияда алоҳида ўрин тутган оловнинг образга 
айланиши ҳақида фикр юритилган. Инсоният ҳаётининг илк давридаёқ кучли 
35
Рауф Парфи. Сўнгги видо. – Тошкент: Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, 2006. – Б. 54.
36
Абдували Қутбиддин. Сен ва сен учун. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1999. – Б. 55. 


25 
бўлиш учун оловга ва сувга эга бўлиш лозимлигини тушунган. Тадқиқотчи 
С.В.Чагдуров талқинича, “хатун” сўзи қадим туркийча сўз, “хат” – “олов” ва 
“-ун” қўшимчасидан ясалган бўлиб, асл маъноси “олов бекаси”
37
. Оловни 
асраш, уни ишлатиш, аввало, аёллар зиммасига тушганини мушоҳада қилсак,
талқин кишини ишонтиради. Тадқиқотчи Д.Мингбоева “Олов – даҳшатли ва 
хавфли унсур; бироқ жиловланган ва инсонга хизмат қиладиган ўчоқ олови –
оилавий фаровонлик ва тинчлик рамзи. У поклайди ва ҳимоя қилади. 
Ёмонликни даф этади”, – дейди
38
. Худди шу жиҳатлар дастлаб халқ 
мифологиясида, ундан ўзлашиб фольклорда ифода этилган, сўнг ёзма 
адабиётга кўчган. Ҳар икки адабиётда ҳам ўзига хослик касб эта олган. Шу 
маънода олов ҳақидаги илмий фикрларни ўрганиб чиқиб, оғзаки ва ёзма
шеъриятда қуйидаги ҳолатларга дуч келдик: 1. Халқ қўшиқларида ҳам, ёзма 
шеъриятда ҳам оловнинг барча атрибутлари фаол қўлланади. Икки адабиётда 
ҳам олов образи севги, оила, фарзанд маъносини, баъзан бузғунчиликни 
англатади. Аммо севгининг кимга, нимага қаратилганига кўра оғзаки ва ёзма 
шеъриятда тафовутлар бор. Айниқса, оғзаки ва мумтоз шеъриятдаги фарқ 
сезиларлидир. Оғзаки шеъриятда “олов” ва унинг маънодоши “ўт”
ишлатилиб, бирикма ҳолида, “ишқ ўти” тарзида келиши мумкин. Ишқ ўти 
инсон кўнглига тушаркан, бу олов кўпроқ инсоннинг инсонга ишқини 
ифодалайди. Айни дамда, олов ўз маъносида қўлланиб, тамсил санъатининг 
юзага келишига хизмат қилиши ҳам мумкин. Мумтоз адабиётда эса олов 
инсоний ишқ билан бирга илоҳий ишқни ҳам англатади. Тилимизда “ишқ ўти, 
кўнгилга ўт солмоқ, ўтда ёнмоқ, оловда қоврулмоқ, ўтда жизғанак бўлмоқ” 
каби тайёр ифодалар бор, аммо улар қўлланишига кўра фарқлилик ҳосил 
қилади. 2. Оғзаки ва ёзма шеъриятда ҳам ўт-олов ишқ маъносида қўлланар 
экан, муболағани юзага келтиради.
Ўзбек халқи бедарак кетган инсонни олов кўмагида чақириш мумкин, деб 
ишонади. Бу ҳам, эҳтимол, оловга сиғинишнинг кўринишларидан биридир. 
Бухорода тандир ёки ўчоқдаги оловга қараб бедарак кетган инсоннинг исми 
айтиб чақирилса, ўша инсон топилиб келади, дейилади. Бухоро халқи орасида 
бу мотивга ишониш, унга амал қилиш ҳалигача учрайди. Усмон Қўчқор 
“Интизорлик” шеърида “Томга чиқиб отини айтиб чақирсанг, бедарак кетган 
инсон ойда от минган ҳолда кўринади”, – деган мотивни стилизация қилади. 
Шоир фольклорга хос мотив орқали уруш фожиаларини теранроқ поэтик 
ифода билан бера олган.
“Абдуқодир! Ўғилгинам ҳо-о-й!”
Бир илтижо учади ойга. 
Кўзларида жимир-жимир ой, 
Ойда отлар қўяди пойга...
39
Ойда от эмас, отлар пойга қўяди деганда шоир ўзбекнинг бир эмас
минглаб Абдуқодирлари бедарак кетганини айтмоқчи, бизнингча. Олов 
37
Чагдуров С. Происхождение Гэсэриады . – Новосибирск: Наука, 1980. – С. 162. 
38
Мингбоева Д. Тимсоллар тилсими. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2007. – Б. 38. 
39
Қўчқоров У. Ҳаяжонга кўмилган дунё. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1982. – Б. 28. 


26 
атрибутлари саналган “олов, тандир олови, ўчоқ олови, тандир, ўчоқ” каби 
тушунчалар образлантирилди. Айтайлик, ўчоқнинг бузилиши оиланинг 
бузилиши маъносида қўлланиб, метафорик маъно касб этди. Тандир, ўчоқ 
оловига қараб бедарак кетганлар даракланиши мотиви ўзлаштирилиб, 
иккинчи жаҳон уруши фожиалари чуқурроқ очиб берилди. Шоирлар оловни 
образ даражасига кўтариб, у орқали жамият иллатларини фош қилдилар, 
эзгуликни улуғладилар. Бу образ ўзбек шеъриятидаги образлар оламини 
кенгайтирди, давр шеърияти поэтикасини бойитди. 
Ишнинг IV боби “Оғзаки ва ёзма шеъриятда учрайдиган айрим 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   44




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет