Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи



Pdf көрінісі
бет15/44
Дата25.11.2022
өлшемі1,19 Mb.
#52685
түріДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   44
Байланысты:
Sharipova L avtorefarat

Шеърий латифа” фаслида ёзма латифанинг шеърий тарзда яратилгани, 
унда зукколик ва кулгу вобасталиги, давр шеъриятида бу жанрнинг ўрни 
масаласи тадқиқ этилди. ХХ асрнинг 70-йилларида шеърий латифалар яратган 
Э.Воҳидов халқона ҳажвни ёзма шеъриятга кўчириб, бу борада ўзига хос йўл 
тутди. 1976–1991 йиллар давомида яратган 17 шеърий латифасини 
“Донишқишлоқ латифалари” номи остида бирлаштирди
30
. Бу шеърлардаги 
сатира ва юмор ўзбекка хос аския, халқона қочиримлардан ўсиб чиққан. Халқ 
латифаларидан фарқли ўлароқ бош қаҳрамон – Матмуса. Э.Воҳидов халқ 
орасида мавжуд кулгили, латифанамо воқеликларни териб юрар экан, уларни 
акс эттиришда маҳорат кўрсатди, закийлик билан воқеа ортидан муҳим 
тарбиявий хулоса келтириб чиқарди. “Матмусанинг қалпоғи”, “Матмусанинг 
лагани”, “Матмусанинг тандири”, “Қизиқувчан Матмуса”, “Матмусанинг 
меҳмондўстлиги”, “Матмуса ва ўғрилар”, “Матмусанинг эшак сотгани” 
шеърлари юмористик латифалар бўлиб, уларда енгил кулгу бор. Юмористик 
латифалар дейилиши ҳам шартлилик касб этади. Бундай шеърий латифалар 
таркибида сатира ҳам сезилиб қолади. Халқ ўзининг битта латифасида 
жамиятдаги ёки инсондаги бир-икки камчиликни ҳажв қилса, шеърий 
латифада ўнлаб кулгили ҳолатлар, ҳажвга лойиқ жиҳатлар тасвир этилади. 
Шеърий 
латифалардан 
“Матмусанинг 
чархпалаги”, 
“Матмусанинг 
уйланиши”, 
“Матмусанинг 
ҳайкали”, 
“Тандир 
кийган 
Матмуса”, 
“Матмусанинг боғи” кабилар сатирик латифа сифатида жиддий кулгуга 
30
Воҳидов Э. Асарлар. Куз саховати. Тўла асарлар тўплами, 3-жилд. – Тошкент: Шарқ НМИУ, 2016. – Б. 
168-210.
Алишер Навоий чистони 5 
байт – 10 мисрали шеър, 
арузнинг ҳазажи мусаммани 
солим вазнида ёзилган, анор 
ахгар тўла мижмарга, 
даврон қонга "эвурган" дур 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   44




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет