Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет151/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   303
ҳаммасидан яхши, 
барчасидан катта, баридан чиройли
)» ҳам таъкидланади. Кўринадики, 
муаллифлар ифодаловчи воситаси турли сатҳга мансублигидан қатъи 
назар, даража маъносини ифодаловчи шаклни грамматик категория 
сифатида қараш тарафдори.
Профессор Ш.Раҳматуллаев «Университет» нашриётида чоп этилган 
«Ҳозирги адабий ўзбек тили» дарслигида сифатдаги даража ифодаловчи 
воситани анъанадагидан фарқли равишда грамматик категория сифатида 
қарашдан чекинади. Шунингдек, бошқа грамматик категорияга кирувчи 
шаклни парадигма сифатида баҳолаш баробарида, сифатдаги даража 
маъносини ифодаловчи воситани парадагима термини билан ҳам 
1
Турсунов У., Мухторов Ж., Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги ўзбек адабий тили: олий ўқув юртлари 
филология факультетлари талабалари учун дарслик. –Т.: 1992. –399 б. –Б.283. 
2
Турсунов У., Мухторов Ж., Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги ўзбек адабий тили: олий ўқув юртлари 
филология факультетлари талабалари учун дарслик. –Т.: 1992. –399 б. –Б.284. 


275 
бермайди.
1
Бу мазкур воситанинг, айтилганидек, турли сатҳга 
мансублигидан ва турли шаклга эгалигидан келиб чиқади. Зеро, тилшунос 
таъкидлаганидек, сифат лексемага қўшиладиган аффикс, аффиксоид ва 
бошқа тур восита ифода жиҳатидан ҳам, мазмун жиҳатидан ҳам турли-
туман бўлиб, бир бутун парадигмага бирлашмайди, нопарадигматик (якка) 
морфема сифатида намоён бўлади. Сифат даражаси деб келинган ҳодисани 
яхлит бир парадигмага (тизимга) бирлаштириш учун етарли асос йўқ.»
2
Бу 
фикр мазкур восита сирасини алоҳида функционал-семантик майдон 
сифатида ўрганиш фикримизни қувватлайди. 
Даража 
маъносининг 
синхрон-формал-функционал 
талқинини 
берувчи тилшунослар унинг морфологик ва лингвистик хусусиятини 
ўрганишда диалектик методология асосида иш кўради. Хусусан, ўзбек 
тилшунослигида формал-функционал ёндашувнинг асосчиси бўлган 
С.Н.Иванов сифатдаги даражани махсус грамматик категория сифатида 
ажратмаган ва у грамматик категориянинг фақат от ва феълда 
мавжудлигига урғу беради.
3
Грамматик категорияни туркий ёднома асосида текширган 
Ҳ.Неъматов «Грамматик категория таснифи» мавзуси остида қиёсий 
даража (степени сревнения – Ҳ.Н.) нинг маълум бир туркум (аниқроғи, 
сифат)га хос бўлган таснифловчи категория эканлигини эътироф этиш 
билан чекланади, холос.
4
Ғ.Зикриллаев «Ўзбек тили морфологияси»да даража асосан сифатнинг 
луғавий маъносида мавжуд бўлишини таъкидлайди.
5
Муаллиф даража 
маъносини ифодаловчи воситанинг категориал хусусиятига эътибор 
қаратмасдан, шаклнинг структур хусусиятига кўра ўзига хос таснифини 
беради. Бунга кўра шакл туб, ясама, такрорий ва қўшма турга бўлинади. 
1
Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги адабий ўзбек тили (дарслик). –Т.:Университет, 2006. –464 б. - Б. 
151-153. 
2
Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги адабий щзбек тили (дарслик). –Т.:Университет, 2006. –464 б. - Б. 
153. 
3
Иванов С.Н. Родослвное древо-тюрок Абул-Гази-Хана. Грамматический очерк. (Имя и глагол. 
Грамматические категории). –Т.: Фан, 1969. –204 с.
4
Нигматов Х.Г. Функциональная морфология тюркоязычных памятников XI-XII вв. –Т.: Фан, 
1989. – 192 б. –Б.155.
5
Зикриллаев _.Н. Ўзбек тили морфологияси: Филологик ихтисосликлар учун қўлланма. –
Бухоро: НС, 1994. – 164 б. Б. –129.


276 
Туб шакл деганда бошқа шакл ясалиши учун асос бўлган шакл 
тушунилади. Бу, албатта, аслий сифатнинг ўзак-негизи. Ясама шакл 
сифатида олим анъанавий фонетик усулнининг бир қисмини назарда 
тутади. Бунда унли чўзиқ талаффуз қилиниб, урғу олади ёки ундош 
ортирилади: 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет