Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет148/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   303
дум-думалоқ, сип-силлиқ, қоп-қоронғи, нес-
нобуд, ям-яшил
каби; 
б) сўзнинг аввалги икки товуши ажратилиб, унга 
п, м, с
товуши 
қўшилиб, ёпиқ бўғин ҳосил қилинади ва сўнгра ўзак қўшиб айтилади: 
кап-
1
Кононов А.Н. Грамматика современного узбекского литературного языка. –М.-Л.: Изд-во 
академии наук СССР, 1960. –448 с. –С.162-165.
2
Хаметова А. Превосходная и преувеличительная степени имён прилагательных в тюркских 
языках (на материалах современных узбекского, уйгурского, казахского и туркменского языков): 
автореф.дисс. …канд.филол.наук, -Т.: Фан, 1969. –30 б. 


270 
катта, сап-сариқ, қип-қизил, сип-силлиқ, қоп-қоронғи, нес-нобуд, ям-шил
каби; 
в) сўз олдидан такрорланувчи қолип бўғин икки (ёпиқ, очиқ) 
бўғиндан иборат бўлади, бошқача айтганда ажратиб олинган икки товушга 
п товушини қўшиш орқали ёпиқ бўғин ҳосил қилинади ва унга ясама бўғин 
–па
қўшилади: 
тўппа-тўғри, соппа-соғ, оппа-осон, қуппа-қуруқ, теппа-
тенг, ҳаппа-ҳалол
каби.
1
Кўринадики, академграмматикада морфологик (интенсив) усул 
деганда сўз ўзгариши ҳодисаси эмас, балки фонетик усул назарда 
тутилади. Демак, бунда атама ҳодиса моҳиятига унчалик тўғри келмайди. 
Академграмматикада лексик усулнинг бир неча кўриниши 
фарқланади: 
а) махсус кучайтирувчи сўз орқали: 
жуда, ғоят, энг, ниҳоятда, бир, 
бирам, тим, нақ, зап, беҳад, бениҳоя, чексиз, мислсиз, тенгсиз, ниҳоясиз, 
беқиёс
каби; 
б) такрорий сўз воситасида: 
зўр-зўр, бармоқдай-бармоқдай, не-не, 
каттадан-катта
каби; 
в) турлича сўз бирикмаси, идиоматик ибора воситасида: 
ҳаддан зиёд 
чўтир, ҳаддан ташқари қонли, мисли йўқ бир тўй, баҳоси йўқ жувон, минг 
марта яхши, ақл бовар қилмас гап, мутлақо
нотаниш одам, ҳусни бир 
жаҳон аёл
каби.
2
Лексик-семантик усул лексик усулдан маълум бир фарқли кўринишга 
эга. Бунда белги билдирувчи сўз ўрнида бошқа кўчма маъноли сўз 
қўлланади: 
шакар қовун, шайтон қиз, олов бола 
каби. 
Академграмматикада 
ажратилган 
фонетик 
усул 
интенсив 
(морфологик) усулдан кескин фарқланмайди. Бунда асосан урғу, 
интонация, товуш такрори каби фонетик восита аҳамият касб этади: 
балаанд, каатта, ям-яшил, қипп-қизил, юм-юмалоқ
каби.
3
Озайтирма даражада кўпроқ ранг-тус белгисига хослиги қайд этилиб, 
унинг ифодаловчи қуйидаги восита фарқланади: 
1
Ўзбек тили грамматикаси. I том. –Т.:Фан, 1975. –612 б. –Б.296-297.
2
Ўзбек тили грамматикаси. I том. –Т.:Фан, 1975. –612 б. –Б.298. 
3
Ўзбек тили грамматикаси. I том. –Т.:Фан, 1975. –612 б. –Б.296-300. 


271 
1) аффиксация: 
а) 
-иш/-иш
(
қиз-иш, сар-иш, кўкиш, оқиш
), 
-(и)мтир
(
қорамтир, қиз-
иш, кўкимтир
) шакли; 
б) -роқ аффикси (эскироқ туфли); 
2)
лексик восита: ярим, ним, оч, хиёл, сал, айтарли, унча, унчалик… 
эмас, у қадар… эмас; 
3)
 
лексик-морфологик усул. Бунда белги маъносни бериш учун лексик 
унсур морфологик шакл билан қўлланади: 
Буниси хиёл китчикроқ. 
Қиёсий даража шаклини ясовчи энг муҳим воситадан бири сифатида -
роқ аффикси ажратилади. Бунда шакл ушбу маънони контекстдагина 
англатиши таъкидланади ва қиёсий даража учун қуйидаги тартибда 
тузилган гап келтирилади: -
га қараганда …роқ, -га нисбатан …роқ, -дан 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет