Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет154/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Лексик усул:

жуда 
кучли, 
ғоятда
 қўрқинчли, 
ниҳоятда
 баланд

Белгининг ортиқ даражаси аналитик шаклда ҳам ифодаланади. Бу 
шакл икки узвли бўлиб, биринчи узвини чиқиш келишиги шаклида 
қўллаш орқали ҳосил қилинади:
 узундан узоқ, шириндан ширин

Озайтирма даража 
даража шакли умумий грамматик маъносини 
«белгининг 
меъёрдан 
камлигини 
ифодалаш» 
кўринишида 
хусусийлаштиради. Бу маъно икки усул билан юзага чиқади: 
3.
Лексик усул:
сал
 дуруст, 
бир оз
 яхши, 
 хиёл
 очиқ
.
4.
Морфологик усул: 
катта
роқ,
кўп
роқ, 
оз
роқ.
Даража шакли.
Ўзбек тили грамматик категориясини шаклининг 
бир сатҳга ёки ҳар хил сатҳга мансублигига кўра иккига бўлиш мумкин: 
а) гомоген шаклли категория; 
б) гетероген шаклли категория. 
Гомоген шаклли категория сифатида келишик, сон, нисбат ва 
ўзгаловчи категорияни кўрсатиш мумкин. Бу категориянинг ташкил 
этувчиси фақат битр сатҳ (морфемика) га тегишли. Шу боисдан уларга 
нисбатан гомоген атамасини қўллаш ўринли. 
Кесимлик, 
бўлишли-бўлишсизлик, 
даража, 
ҳаракат 
тарзи 
категорияси шакли гетероген шаклли категория ҳисобланади. Чунки 
унинг ташкил этувчи бирлиги бирдан ортиқ сатҳга мансуб бўлади.


282 
Мисол сифатида феълнинг бўлишли-бўлишсизлик категориясини 
олиб кўрайлик. Ҳар қандай феъл нутқда ё бўлишли, ё бўлишсиз шаклда 
бўлади. Бўлишли шакл юз берган /бераётган/берадиган, бўлишсиз шакл 
эса юз бермаган/бермаётган/бермайдиган ҳаракатни ифодалайди. 
Бўлишли-бўлишсизлик маъносининг ифодаловчиси гетероген (ҳар хил) 
табиатли, яъни турли сатҳга мансуб лисоний бирлик. Чунки бу маънони 
ифодалашда 
-ма, -май, -маслик
морфологик кўрсаткичидан ташқари, 
на
номустақил сўзи ҳам иштирок этади. Айрим адабиётда, шунингдек, 
йўқ, 
эмас
инкор ифодаловчи сўзини ҳам шу категория сирасида кўради. Бу 
фикрга, албатта, қўшилиб бўлмайди. Зеро, бу сўз феъл кесим вазифасида 
келгандагина инкор маъносини воқелантириб, шунингдек, бу маънони 
ифодалаш учун у доирасидан ташқарига чиқади. Тўғри, нутқда 
ўқигани
йўқлигини билмайман
типидаги қурилмада 
йўқ
сўзи қатнашади. Бироқ бу 
қурилма 
ўқигани йўқ
предикатив қўшилмаси трансформацияси, холос.
Демак, барибир, 
йўқ
сўзи феълнинг эмас, балки кесимликнинг инкор 
шакли бўлиб қолаверади. 
Э
мас
инкор шакли ҳақида ҳам шундай табиатга эга. Баъзан ундан 
қиёсланаётган икки ҳаракатдан ўзгаловчи шаклидаги феъл билан 
ифодаланган иш-ҳаракатнинг инкорини ифодалаш учун фойдаланилиши 
айтилади: 
Кулиб эмас, йиғлаб гапирди. Юриши эмас, кулиши ёқади

Бундай бирикув ҳам предикатив қўшилманинг қисқаруви натижасидир: 
Кулиб гапирди эмас, йиғлаб гапирди. Юриши чиройли эмас, кулиши ёқади 
каби
.

Бўлишли-бўлишсизлик 
категориясининг 
умумий 
грамматик 
маъноси «ҳаракатнинг содир бўлиш/бўлмаслигини кўрсатиш» бўлиб, у 
категориянинг семантик қиймати ҳисобланади, унинг синтактик жиҳати 
ўта кучсизлиги билан характерланади. Чунки у ўзи бирикаётган 
лексеманинг валентлигига жуда оз таъсир қилади (яъни унинг 
ҳеч, ҳеч 
қачон
бирлиги билан бирикувига олиб келади, холос).
Кўринадики, даража категорияси сифатида қаралаётган тизимнинг 
ўзини ҳам бир категория сифатида эмас, балки ундан каттароқ бутунлик 
сифатида қарашга эҳтиёж мавжуд. 
Ўзбек тилшунослигида ҳам даража маъноси «белги даражаси» 
умумий грамматик маъносига эга бўлиб, у турли сатҳга мансуб 


283 
(гетероген) шакл ёрдамида ҳосил қилиниши таъкидланади: 
гўзал-гўзалроқ-
жуда гўзал. 
Аслий сифатда белгининг уч даражаси ажратилади:
а) оддий даража; б) орттирма даража; в) озайтирма даража. 
Оддий даража ҳеч қандай воситасиз ифодаланади. Унда даража 
умумий маъноси «белгининг ортиқ-камлигига муносабат билдирмаслик» 
шаклида хусусийлашади: 
ёмон, юмшоқ, ориқ, семиз, тор, юксак, эгри
каби. 
Орттирма даража
 
белгининг меъёрий ҳолатдан ортиқлиги, 
кучлилигини ифодалаб, у даража умумий маъносини «белгининг 
меъёрдан ортиқлигини ифодалаш» тарзида хусусийлаштиради. Орттирма 
даража махсус морфологик шаклга эга эмас. Даража маъноси 
ифодаловчисининг гетерогенлиги ушбу даражада яққол кўзга ташланади. 
Зеро, орттирма даража қуйидаги усул билан ҳосил қилинади: 
1. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет