Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет152/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

балаанд, маайда, чўўп, тооза, ёмоон, чуқуур, қаари
каби.
Фонетик усулнинг бир кўриниши эса такрорий шакл сифатида эътироф 
этилади: 
кўм-кўк, бўм-бўш, дўмбоқ-дўмбоқ, дум-думалоқ, бус-бутун, 
калта-култа, майда-чуйда, узундан-узоқ
каби.
Қўшма шакл туб шаклга ёрдамчи сўз (юклама) қўшиш билан ясалади:
энг, жуда, беҳад, ғоятда, ниҳоятда, ҳаддан ташқари, сал, пича, андак
каби.
1
Муаллиф томонидан бу сўз юклама вазифасини бажариб, озликни 
муайянлаштириш учун хизмат қилиши, бундай ҳолда зоҳиран сўз 
бирикмаси, мазмунан лексик-грамматик шакл мавжудлиги таъкидланган. 
Бу ҳолат эса, ўз-ўзидан мазкур ифодаловчи тизими грамматик категория
морфологик категория мезонига мувофиқ келмаслигини кўрсатади.
Тилшунос 
О.Бозоров 
сифат 
даражаси 
категориясининг 
шакллантирилиш асоси ва унинг семантик хусусияти ҳақида фикр юритар 
экан, ҳодиса бутун борлиқ ҳодисаси даражаланиши учун умумий бўлган 
«оз-меъёрий-кўп» тамойилидан келиб чиқилса, кўпгина анъанавий 
тушунчамизнинг нотўлиқ, шартли эканлиги маълум бўлишига диққатни 
тортади:
а) меъёрий (нормал) даража маъноси учун хизмат қилиб келган 
«оддий даража» атамасининг қўлланилиши ўринли эмас. Мантиқан 
олганда, «оддий» тушунчаси аслида «мураккаб» тушунчасига зид 
қўйилиши лозим бўлиб, бу тушунча ўзида «миқдор даражаси», «белги 
даражаси тури» каби маънони акс эттира олмайди; 
б) «оддий-қиёсий-орттирма» зидланувидаги «қиёсий» атамаси ҳам ўзи 
англатиб турган даража белгисининг (масалан, «озлик»нинг) маъносини 
ўзида акс эттира олмайди. Аслида «қиёсий» тушунчаси хусусий маъно 
туридан 
бирининг 
эмас, 
балки 
барча 
хусусий 
маънонинг 
шакллантирилиши асоси бўлган усулнинг атамаси.»
2
1
Зикриллаев _.Н. Ўзбек тили морфологияси: филологик ихтисосликлар учун қўлланма. –
Бухоро: НС, 1994. – 164 б. Б. –130.
2
Базаров О. Ўзбек тилида даражаланиш: филол.фанл.докт.автореф. –Т.:1997. –51 б. -Б.34.


277 
Кўринадики, О.Бозоров сифат даражаси категорияси шаклининг 
номланиши хусусида фикр юритиб, унинг номинация мантиқига мос 
келмаслигини таъкидлайди.
Олим сифат даражаси қиёс асосида бўлиб, бу қиёс ифодаланган ва 
ифодаланмаган турда бўлишини кўрсатади. Масалан, 
энг катта бино, 
жуда яхши одам, қизғиш байроқ, кўм-кўк осмон
сўзшаклида белги ортиқ-
камлиги мавжуд бўлиб, у ифодаланмаган нарса белгисига зимдан 
қиёсланаётганлиги сезилиб турибди. Бироқ –
роқ
шаклли айрим сўзшаклда 
белги ифордаланмаган «эталон» билан қиёсланган: 
Узоқдан новчароқ одам 
кела бошлади
. Тадқиқотчи буни 
Нок олмадан ширинроқ
гапидаги муайян 
қиёсланувчили белги билан муносабатига кўра баҳолайди. Чунки бунда 
белги аниқ қиёсга эга.
1
Даража категорияси талқинига бағишланган формал-функционал 
тадқиқот сирасида тилшунос Ш.Шаҳобиддинова иши алоҳида ажралиб 
туради.
Ш.Шаҳобиддинова ўзбек тилшунослигида биринчи марта қиёслаш 
категориясини ажратиш тарафдоридир ва бу фикрни илгари суради. 
«Бизнингча, белгининг даражаси ва белгининг қиёси фарқли. Энг қизил 
олма 
бирикмасида, 
дарҳақиқат, 
ранг-тус 
белгисининг 
бошқа 
предметникидан айрича даражада (ортиқ) эканлиги маъноси бор. Бу «каби 
орттирма даража формаси асосида тўлиқ (яққол), лекин конструкцияда
бевосита акс этмаган қиёслаш туради».
2
Бизнингча, бу қиёслаш «акс 
этмаган» эмас, балки нолисоний. Маълумки, нолисоний омил тил сатҳи, 
аниқроғи, лисон сатҳи («лисон - нутқ» дихотомиясида) даги морфологик 
категория учун дефиниция асоси бўла олмайди.
«Энг қизил олмани танлаш учун», шубҳасиз, уни бир нечта бошқа 
(улар ҳам қизил) олма билан қиёслаш лозим. Бироқ бу қиёслаш ўзининг 
лисоний (морфологик) аксини топмаган.
1
Базаров О. Ўзбек тилида даражаланиш: филол.фанл.докт.автореф. –Т.:1997. -Б.34.
1
Нурмонов А., Шаҳобиддинова Ш., Искандарова Ш., Набиева Д. Ўзбек тилининг назарий 
морфологияси. –Т.: Янги аср авлоди, 2001. –164 б. –Б.151-153. 
2
Базаров О. Ўзбек тилида даражаланиш: филол.фанл.докт.автореф. –Т.:1997, -Б.34.


278 
«Эскироқ рўмол» бирикмасида эса қиёслаш ўзининг лисоний аксини 
топганлиги қиёсланувчи аниқ бўлмаганда ҳам (эталон билан 
таққомлаганда) ҳам реаллашув имконини беради. 
Олима даражада қиёслаш мавжуд бўлганда ва бу ҳолат морфологик 
восита билан ифодаланганда категориал аҳамият касб этишини уқтиради. 
«Кўринадики, ноль кўрсаткичининг маъно имконияти кенгроқ бўлиб, 
белгининг қиёсий ва ноқиёсий ҳолатига бирдек ишора қилади. 
–роқ
эса 
фақат қиёсий ҳолат ифодалаш учун хизмат қилади.
Демак, қиёслаш категорияси икки аъзоли бўлиб, у қуйидаги: 0 ва –
роқ.
0 – белгининг қиёсий-ноқиёсий эканлигини кўрсатади, «олдингига» 
бо-лиқликка ишора қилади. 
-
роқ
– белгининг қиёсий эканлигини кўрсатади, «олдингига» бо-
лиқликка ишора қилади. 
Қиёслаш категорияси – белгининг қиёсий-ноқиёсий эканлигини 
кўрсатьади, олдингига боғлиқликка ишора қилади.»
1
Айтилгандан 
маълум 
бўладики, 
тадқиқотчи 
даражанинг 
номорфологик ифодаланиши ва воситасининг бирлашуви қиёслаш-
ноқиёслаш асосида эканлигидан келиб чиққан ҳолда, уни грамматик 
категория сифатида баҳолашдан тийилади. Фақат қиёслаш учун хизмат 
қилувчи –
роқ
аффиксини унинг парадигматик зидди бўлган ноль шакл 
билан биргаликда қиёслаш категорияси сифатида қараш тарафдори.
Тўғри, бу грамматик категория талқинини мукаммаллаштириш сари 
қўйилган ижобий қадамдан бири. Бироқ у ҳам умуман даража маъносини 
ифодаловчи воситани яхлит тизим сифатида ўрганиш муаммосини йўққа 
чиқармайди ва, шу билан биргаликда, муаммо ечимига олиб келмайди ҳам. 
Аксинча, мазкур восита тизимини майдон сифатида ўрганиш масаласининг 
долзарблигини кучайтиради, холос. Чунки қиёслаш категорияси ажратилар 
экан, белгининг ортиқ-камлигини кўрсатувчи бошқа қатор восита 
эътибордан холи қолаверади. 
Бошқа морфологик ҳодиса қатори даража категориясини ҳам 
«формал-функционал» 
таҳлил 
қилиш 
мақсад 
қилиб 
қўйилган 
Р.Сайфуллаева, Б.Менглиев, Г.Боқиева ва бошқа «Ҳозирги ўзбек адабий 
1
Нурмонов А., Шаҳобиддинова Ш., Искандарова Ш., Набиева Д. Ўзбек тилининг назарий 
грамматикаси. Морфология. –Т.: Янги аср авлоди, 2001. –164 б. –Б.151-153.


279 
тили» ўқув қўлланмасида ҳам даража категориясига муносабатда 
анъанадагидан чиқиб кетишолмайди. Улар даража ифодаловчи воситани 
«гетероген» шаклли категория сифатида баҳолашиб, қуйидагига эътибор 
қаратишади: «ранг-тус билдирувчи айрим сифатда қўлланувчи
-(и)ш, -
(и)мтир
аффикси белгининг кучсиз даражасини билдирмайди. Масалан, 
оқиш
сўзи 
оқ
рангининг, 
қорамтир
сўзи 
қора
рангининг кучсиз дараждаси 
эмас, 
оқ, қора 
бўлмаган, балки уларга ўхшаш ранг тури.»
1
Таҳлилдан маълум бўладики, барча тилшунос ўзбек тилида даража 
маъноси ва унинг ифодаланиши мавжудлигини эътироф этишгани ҳолда, 
унинг категориал хусусияти, таркиби ва ифодаловчи воситаси масаласида 
якдил эмас. Ишонч билан айтиш мумкинки, ўзбек тилидаги бирорта 
ҳодиса даражадек ранг-баранг талқинга эга эмас. Бунинг барчаси даража 
маъносини ифодаловчи восита ҳар хиллиги, қамрови кенглиги, аниқроғи, 
грамматик категория мезонига сиғмаслиги билан белгиланади. Бу эса 
даража ҳодисасини грамматик категориядан кенгроқ «уюшма» - 
функционал-семантик майдон сифатида ўрганиш учун тўлақонли асос бўла 
олади.
Ўзбек тилшунослигида ҳам даража маъноси «белги даражаси» 
умумий грамматик маъносига эга бўлиб, у турли сатҳга мансуб 
(гетероген) шакл ёрдамида ҳосил қилиниши таъкидланади: 
гўзал-гўзалроқ-
жуда гўзал. 
Аслий сифатда белгининг уч даражаси ажратилади:
а) оддий даража; б) орттирма даража; в) озайтирма даража. 
Оддий даража ҳеч қандай воситасиз ифодаланади. Унда даража 
умумий маъноси «белгининг ортиқ-камлигига муносабат билдирмаслик» 
шаклида хусусийлашади: 
ёмон, юмшоқ, ориқ, семиз, тор, юксак, эгри
каби. 
Орттирма даража
 
белгининг меъёрий ҳолатдан ортиқлиги, 
кучлилигини ифодалаб, у даража умумий маъносини «белгининг 
меъёрдан ортиқлигини ифодалаш» тарзида хусусийлаштиради. Орттирма 
даража махсус морфологик шаклга эга эмас. Даража маъноси 
ифодаловчисининг гетерогенлиги ушбу даражада яққол кўзга ташланади. 
1
Сайфуллаева Р., Менглиев Б., Боқиева Г. , Қурбонова М., Юнусова З., Абузалова М. Ҳозирги 
ўзбек адабий тили: Ўқув қўлланмаси. –Т.: НС, 2007. –380 б. –Б.230-231.


280 
Зеро, орттирма даража, айтилганидек, қуйидаги усул билан ҳосил 
қилинади: 
1. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет