299
Ўзлик нисбат шакли ҳар қандай ўтимли феълдан ҳам ясалавермайди.
Масалан,
ўқи, ҳайда, кес, эк, мин, тик, суғор
каби феълдан ўзлик нисбат
шакли ҳосил қилинмайди. Шунингдек, орттирма нисбатдаги ўтимли
феълдан ҳам ўзлик нисбати вужудга келмайди.
Семантикасида маъновий силжиш рўй бераётган айрим ўзлик
нисбати шаклига эга феъл бу нисбатдан холи қаралиши лозим.
Юзи
семизликдан тирсиллаган Араббой
керилган
бир ҳолда сўради.
(П.Турсун.)
Бу қишлоқда Авазнинг энг
очилиб
гаплашадиган тенгдоши шу Замонали
эди.
(П.Қодиров.) Ана шундай ҳол айрим муаллифнинг баъзан нисбатни
сўз ясалиши сифатида қарашига сабаб бўлади.
Шаклнинг тўлақонли ўзлик нисбати эканлиги ёки эмаслигини
аниқлашда бошқариладиган сўз ёрдам беради. Аслида ўзлик нисбатдаги
феъл ўтимсиз бўлганлиги сабабли тушум
келишигидаги феъл билан
боғланмайди. Айрим ҳолда бу шаклдаги феъл билан бошқача ҳол
кузатилади. Масалан,
чопонини ёпинди
бирикувида ўзлик нисбат
шаклидаги феъл тушум келишигидаги феълни бошқармоқда. Демак, бунда
нисбат шакли бўлса-да, мазкур нисбатга тегишли маъно мавжуд эмас.
Маъно ва шакл яхлит эмас экан, бу бирикувда ўзлик нисбатини қидириш
маъқул эмас.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, ўзлик нисбатида ҳаракат субъекти
«субъект-объект» қиёфасига кириб, аввалги объект йўқолади. Қиёсланг:
Салим кийимини кийди – Салим кийинди
. Биринчи гапда
Салим
субъект,
кийим
объект, иккинчи гапда объект йўқ,
Салим
эса «субъект-объект».
Айтилган асосида ўзлик нисбати
умумий грамматик маъноси
«ҳаракатнинг субъекти ва объектини бирлаштириш, ўтимли феълни
ўтимсиз феълга айлантириш» тарзида тиклаш мумкин. Бунда фақат
грамматик – морфологик маъно ва синтактик вазифа ўзгаришининг яхлит
юз бериши кузатилади. Демак, ўзлик нисбати ҳам
нисбатнинг умумий
хоссаси – феъло луғавий маъносига кучли таъсири билан ажралиб туради.
Бироқ бу ўзгариш, айрим ҳолда, турғунлашиши – лисоний мақомга
эришиши – лексема вужудга келиши мумкин.
Бу нисбат умумий грамматик маъносининг бир нечта оралиқ
грамматик маъноси фарқланади ва шу асосда умумий хоссаси
тавсифланади. Тадқиқотчиларнинг қарашидан келиб чиққан ҳолда, нисбат
300
шаклининг икки оралиқ грамматик маъносини фарқлашни маъқул деб
биламиз:
а) «соф ўзлик» оралиқ грамматик маъноси;
б) «адресатли ўзлик» оралиқ грамматик маъноси.
Шаклнинг «соф ўзлик» оралиқ грамматик
маъноси унинг умумий
грамматик маъносини «ўзини-ўзи» типида хусусийлаштиради. Умумий
грамматик маъно «адресатли ўзлик» оралиқ грамматик маъносида «ўзини-
ўзига» тарзида намоён бўлади. Биринчи оралиқ грамматик маънода
воситасиз объект, иккинчи оралиқ грамматик маънода у
билан бирга
адресатли объект мантиқан уқилади. Демак, ўзлик нисбат шакли «соф
ўзлик оралиқ грамматик маъносини воқелантирадиган феъл (
қаши, юв,
беза, ўйла, ос, ил, ифлосла, ёз, бур, оч, ёп, яшир, бошла, пара, чўз, ташла,
ёр) а
ниқ нисбатда икки кенгайтирувчили бўлиб, у
субъект ва воситасиз
объектдир: Бу қуршовни қуйидагича тасаввур қилиш мумкин:
[Бажарувчи+ Феъл + Oбъект
тушум келишиги
]
«Адресатли ўзлик» оралиқ грамматик маъноси аниқ нисбатда уч
кенгайтирувчили феълдан (
сўзла, мақта, такрорла, яхшила, тила, сот)
бўлиб, унинг қуршови қуйидаги шаклга эга бўлади:
[Бажарувчи + Феъл + Объект
тушум келишиги
+ Объект
жўналиш келишиги
]
Демак, ўзлик нисбат шакли оралиқ грамматик маъноси фарқланиши
феълнинг маълум бир луғавий-маъновий типи билан белгиланмаган.
Бунда унинг бирикувчанлик имконияти – синтактик омил етакчилик
қилади.
Достарыңызбен бөлісу: