69
рефлексии»
1
.
Дарҳақиқат, нарса ҳақидаги ҳақиқий билим уни ташқи, кўзга
ташланадиган зоҳирий белгисидан халос этгандагина ҳосил қилинади.
Диалектик билиш назариясининг асосий тамойилидан бири фалсафий
нарса тушунчаси. Гносеологияда (билиш назариясида) нарса деганда
тадқиқотчидан ташқарида бўлган борлиқ, нарса, предмет, ҳодиса, воқеа,
белги-хусусият, миқдор, муносабат, ҳолат ва ҳоказо тушунилади.
Шунинг учун гносеологик нарса – бу илмий-амалий ишда тадқиқ объекти,
ўрганиш манбаи, тадқиқотчи диққат марказида турган истаган манба.
Нарса сифатида тадиқотчининг ўзи билан унинг жисмоний ёки руҳий
ҳолатда содир бўладиган ўзгариши ҳам воқе бўлиши мумкин. Бу ўзгариш
тадқиқотчининг ўзида содир бўлаётганига қарамай,
тадқиқотчи учун
ундан ташқарида саналади. Фан оламида фидойи одамнинг ўз устида
олиб борган тажриба-синов иши ҳеч кимга сир эмас. Қатор олим очликдан
ўлиш жараёнини ҳоли йўл қўйгунча босқичма-босқич тавсифлаб, “критик
комотос” ҳолатигача муфассал баён қилиб қолдирган ва очликдан ўлиш
жараёнининг бундан ўзга изчил илмий баёни мавжуд эмас. XIX асрнинг
ўртасида радиактив элемент ва радиация (нурланиш) касаллигининг одам
организмида ривожланиб бориши, организмнинг асосий органини бирин-
кетин ишдан чиқариб, зўрайиб бориш жараёни ҳам фидойи олимнинг ўз
устида олиб борган тажриба-синов иши асосида қўлга киритилган.
Тадқиқотчининг ўзида содир бўладиган бундай ҳолатдаги ўзгариш ҳам
тадқиқотчи учун нарса – ундан ташқарида ва унга боғлиқ бўлмаган ҳодиса
сифатида
қаралади.
Нарсанинг
объективлиги
(ҳаққонийлиги)
тадқиқотчининг нарсада бўлмаган белги ёки
муносабатни унга нисбат
бермаслиги билан таъминланади. Бу – диалектик билишнинг энг зарур ва
бош тамойили. Ўша ўзининг ҳолати бўйича очликнинг одамни ўлдириш
жараёнининг тавсифини берган олим (тадқиқотчи) ўз устида олиб борган
тажриба ишида ўз ҳолатини ўзида содир бўлаётганлигидан қатъий назар
тадқиқотчидан ташқарида содир бўлаётган объектив ҳодиса сифатида
тасвирлайди. Тил бирлигини диалектик гносеология асосида ўрганишда
ҳар бир лисоний ёки нутқий ҳодиса объектив – тадиқотчидан ташқарида
турган реал борлиқ парчаси сифатида қаралиши ва қабул қилиниши лозим.
1
Диалектика – теория познания. ... об элементах диалектики.
Под общей редакцией
Б.М.Кедрова. –М.: Наука, 1968, 74- б.
70
Нарса тадқиқотчининг субъектив қараши ва муносабатидан холи бўлмоғи
зарур.
Достарыңызбен бөлісу: