426
бошқа категория шаклидан бир сўзга бир пайтнинг ўзида биттаси
қўшилади. Дейлик,
китоб
лексемасига ҳам қаратқич, ҳам тушум келишиги
қўшимчасини бир вақтнинг ўзида қўшиб бўлмайди.
Лекин кесимлик
категориясида бунинг акси кузатилади.
427
3- БЎЛИМ
СЎЗ ТУРКУМИ
1-§. Cўз туркуми таснифи
Тасниф ҳақида умумий маълумот
. ХХ аср тилшунослик фани учун
муҳим бурилиш даври бўлди. Бошқа аниқ фанда бўлганидек, тилга тизим
сифатида ёндашилди, тил ва нутқ ҳодисаси фарқланди. Шундай қилиб, тил
ва нутқни тизим қонунияти асосида ўрганиш, унинг ҳар бирига ўзига хос
ёпиқ система ва структура тарзида қараш, ҳар иккисини бир диалектик
ҳодисанинг икки томони деб тушуниш
тилшуносликда катта бурилиш
ясади ва фан ривожига жиддий туртки бўлди.
Тилшунослик тарихида сўзни тасниф этиш каби чигал ва кўп
муҳокама қилинган масала бўлмаса керак. Бу мавзу устида Панини,
Арасту, Сибавайҳдан бошлаб ҳозиргача тилшунослар бош қотиради.
Бунинг сабаби шундаки, сўз лексик ва грамматик бутунлик сифатида ҳар
бир тилшуносдан ўз табиатини очишни,
шунга таяниб лексик ва
грамматик талқин этишни талаб қилади. Бундай талқин сўздаги бевосита
ўхшашлик ва фарқни аниқлаш, яъни уни гуруҳлаш, тасниф этиш
натижасидагина очилиши мумкин. Шунинг учун сўз ва
унинг турлича
таснифи ҳар бир давр тилшунослигида муҳим муаммо бўлиб қолаверади.
Сўзни лексик-грамматик тасниф қилишда ўзбек тилшунослигида ХI–XIX
асрда араб грамматик талқинида ишлаб чиқилган
Достарыңызбен бөлісу: