Ўзбекистон республикаси


Феълнинг асосий луғавий-маъновий гуруҳи. Гуруҳда марказ ва



Pdf көрінісі
бет254/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Феълнинг асосий луғавий-маъновий гуруҳи. Гуруҳда марказ ва 
қуршов лексемаси. 
Феъл англатган қатор маъносига кўра турли 
мазмуний гуруҳга бўлинади. Бунда ҳаракатга хос яратиш, бузиш,
ўзгартириш, сўзлаш, сезиш, йўналтириш, ҳолатга хос руҳий-психологик, 
тафаккур билан боғлиқ феъл фарқланади. Бундан характерлисини кўриб 
ўтамиз.
Ҳаракат феъли 
жонли ва жонсиз предметга хос ҳаракатни 
ифодалайди. У юриш, таъсир этиш, зарб бериш каби кўринишда бўлиши 
мумкин. Қўл, оёқ, юз, оғиз, гавда билан боғлиқ ҳаракатда ҳаракатланувчи 
объект яққол кўриниб туради. Оёқ билан боғлиқ ҳаракатни ифодаловчи 
феъл:
 
юрмоқ, 
кезмоқ, 
йўрғаламоқ, 
пилдирамоқ, 
лапангламоқ, 
гандиракламоқ, дўқонгламоқ, тентирамоқ, тепкиламок, тепмоқ, 
топтамоқ, депсинмоқ, тисарилмоқ;
қўл билан боғлиқ ҳаракатни 
ифодаловчи феъл: 
урмоқ, солмоқ, ушламоқ, силамоқ, тирнамоқ, 
шапалоқламоқ, чимчиламоқ, уқаламоқ, қитиқламоқ, чангалламоқ, 
муштламоқ, чертмоқ, ҳовучламоқ, чапак чалмоқ, пахса қилмоқ
;
Юз, гавда, оғиз, лаб, қулоқ, бурун ва ҳ. билан боғлиқ ҳаракат ҳам 
мавжуд.


447 
Нутқ феъли
инсоннинг гапириш фаолияти билан боғлиқ ҳаракатни 
ифодалайди. 
Гапирмоқ, сўзламоқ, айтмоқ, демоқ, бидирламоқ, 
тўнғилламоқ, ғўлдирамоқ, вайсамоқ, вақилламоқ, жаврамоқ, бобиллаб 
берди, жавоб бермади, вағиллаб кетди 
каби.
Ҳолат 
феъли

Инсон 
табиатига хос жисмоний ва руҳий ҳолат турли
 
хусусиятга эга. Ҳолатни 
тўртга бўлиш мумкин:
 
а) ички ҳолат (руҳий кечинма билан боғлиқ: 
эслаш, унутиш, ёдлаш, 
тубанлашмоқ
каби); 
б) ташқи ҳолат (ички ҳолатнинг намоён бўлиши билан боғлиқ: 
хафа 
бўлмоқ, шодланмоқ, эсанкирамоқ, довдирамоқ,ғазабланмоқ
); 
в) жисмоний ҳолат (инсон танаси билан боғлиқ: 
ҳолсизланмоқ, куймоқ, 
кучланмоқ, заифлашмоқ
); 
г) ижтимоий ҳолат (жамият билан боғлиқ: 
бойимоқ, камбағаллашмоқ, 
кўтарилмок, урилмоқ, кувғин бўлмоқ 
каби). 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет